Прогнозларни огоҳлантириш даври
Ҳар бир фанда ва сохаларда прогноз вақтнинг ҳар ҳил даврларга тўғри
келишини кузатиш мумкин. Шунинг учун уларнинг ҳар қайси учун
огохлантириш даври бўлиниши ҳар ҳил бўлиш керак. Жумладан, Б. Хогвуд ва
Л.
Ганн таъкидлашича, сиёсий прогнозларга энг яқин иқтисодиёт
прогнозларидир (унда қисқа муддатли - 1 йилгача, ўрта муддатли - 5 йилгача,
узоқ муддатли - 5 йилдан ортиқ прогнозлар мавжуд), лекин сиёсатшуносликка
бундай мезонлар тўғри келмаслиги мумкин эканлигини ҳам таъкидлайдилар.
Шу боис, улар аниқ бир вақт чегаралари эмас,
балки прогнознинг
огохлантириш даврига боғлиқ сифат характеристикаларини белгилаб олишни
таклиф этадилар.
Шундан келиб чиқиб, Б. Хогвуд ва Л. Ганн сиёсий прогнозларнинг уч
ҳил муддатларни таклиф қиладилар:
аллакачон қабул қилинган қарордан ва асосий таъсири аниқ
бўлган самара прогноз қилинганда;
деярли ҳамма таркибий қисмлари аниқ бўлган қабул қилинган
қарорнинг самараси прогноз қилинганда;
прогноз муаллифлари воқеаларнинг ривожини суст назорат
килганда ва мавжуд бўлган маълумотлар етарлича бўлмаганда.
Мазкур таснифлаш огохлантириш даври билан суст боғланган, бу ерда
прогнозлар етарлича маълумот мавжудлигига асосланган.
И. Бестужев-Лада таклиф қиладиган таснифлаш анча оптималлашган, у
барча фанлар учун бўлинишнинг универсал моделини яратишга ҳаракат
қилди, унда фақатгина ихтисосликдан келиб чиққан ҳолда прогнозлаш мумкин
бўлган муддатларни белгилаш тўғри келади. И. Бестужев - Лада қуйдаги
прогнозларни белгилаган:
тезкор - истиқболда изланишларнинг
объектида сезиларли
ўзгаришлар кутилмаганга мўлжалланган;
қисқа муддатли - истиқболда фақатгина миқдорий
ўзгаришларга мўлжалланган;
ўрта муддатли - истиқболда миқдорий ўзгаришлар сифат
ўзгаришларидан устун бўлганда;
узоқ муддатли - объектда жиддий сифат ўзгаришларига
кузатилганда.
Аммо сиёсатшунослик учун мазкур схема ҳам унча тўғри келмайди.
Чунки тез орада сиёсий тизимда сифат ўзгариши кузатилиши мумкин.
Натижада
шундай хулосага келиш мумкинки, сиёсий жараённинг юқори
динамикали бўлганлиги сабабли, сиёсий прогнозларнинг таснифланиши
сифат мезони бўйича кўрилмаслиги керак. Тўғрироғи,
уни прогноз
мўлжалланган бевосита вақт муддатлари бўйича амалга ошириш керак. Бу
ҳолда прогнознинг узоқ муддатлилари - сиёсий лойихалашнинг “зиммасига”
тушади, қолганлари эса прогнознинг вақт бўйича қуйидаги турларига
бўлинади:
тезкор прогнозларни бир ойгача бўлган огоҳлантириш
даври
ичидаги прогнозларга қўлласак мақсадга мувофиқдир;
қисқа муддатли - бир ойдан бир йилгача бўлган огоҳлантириш
даврига оид прогнозлардир;
ўрта муддатли - огоҳлантириш даври бир йилдан ортиқ бўлган
прогнозлар. Ўрта муддатли прогнозлар сиёсий прогноз ва
сиёсий лойихалаш ўртасидаги оралиқ бўғиндир, айни вақтнинг
ўзида сиёсий прогнозларнинг асосий улуши – тезкор ва қисқа
муддатлиларидир.
Бундан
ташқари,
қисқа
муддатли
прогнозларга уларни амалга ошириш натижаларига кўра
одатда ўзгаришлар киритилади.