умумий таҳлилидир. Умумий вазият таҳлилининг 2 асосий усули мавжуд.
Биринчиси - сиёсий тизимни алоҳида институтларга бўлиниши ва уларнинг
ҳар қайсини жорий ҳолатини алоҳида, сўнг уларнинг ўзаро муносабатларини
ўрганиш. Бу умумий вазият таҳлилининг турини вертикаль ёки институционал
тур деб аташ мумкин. Чунки у сиёсий тизимни алоҳида қисмларга
- асосий
сиёсий институтларга ажратади: ҳокимят, президент ҳокимяти органлари,
парламент, сиёсий партиялар, ижтимоий-сиёсий ташкилотлар, молия-саноат
гурухларининг сиёсий ҳаётда иштирок этиши, оммавий ахборот воситалари ва
бошқа ижтимоий гурухлар.
Таҳлил давомида
шунга эътибор бериш керакки, сиёсий институтлар
бир ҳил бўлмаслиги мумкин: масалан, баъзи муаммоларни ечиш бўйича
Вазирлар махкамасида бир-бирига рақобатда бўлган гуруҳлар бўлиши
мумкин. Ундан ташқари, ҳар институтни бошқарадиган аниқ бир сиёсий
шахсларнинг ролига ҳам эътибор бериш керак,
чунки айнан улар баъзи
масалалар ечилишида қарор қилиш хуқуқига эга. Бунинг натижасида
институтлар ҳаракатининг таҳлилини аниқ шахслар ҳаракатининг таҳлили
билан алмаштириш мумкин. Аммо бу адолатдан эмас - бу шахсларнинг кучи
айнан улар етакчилигида бошқарилаётган институтлар кучи ва қийин
вазифаларни бажариш қобиляти билан аниқланади. Шундай бўлса ҳам, мазкур
институтлар ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган сиёсий шахсларнинг
қарорини жорий этадиган механизмлари бўлиб қолиши хавфи сақланиб
қолади. Ўз ўрнида институтлар уларга зарур бўлган ҳокимят
ресурсларни
тақдим этадилар.
Сиёсий вазият умумий таҳлилининг горизонталь тури
Бу усул, асосан, сиёсий тизимдан институтлаштирилмаган, сиёсий
жараёнда якка тартибда ҳаракат қиладиган бирлашмаларни таҳлилда
ажратишни кўзда тўтади.
Бу усул горизонтал, ёки сиёсий ҳолатнинг умумий таҳлилининг гуруҳий
тури деб аталади, чунки бу ерда таҳлил субъекти деб ҳокимятнинг
турли
институтлари таркибига кирадиган шахслардан ташкил топган сиёсий
гурухлар белгиланади. Бу ерда сиёсий ҳолатнинг таҳлили тўлиқ бўлиши учун
кўпинча бир-бири билан рақобатда бўлган барча энг таъсирчан
номенклатуравий-сиёсий
гурухларни
аниқлаш
керак.
Кўпинча
номенклатуравий-сиёсий гурухлараро зиддиятлар жорий сиёсий жараён
негизида ётади. Демак, таҳлилнинг бу турлари бир-биридан мустасно эмас,
балки бир-бирини тўлдирувчи бўлиб, сиёсий ҳолатнинг умумий таҳлилида
иккала усулни ҳам биргаликда кўллаш мақсадга мувофиқ.
Шундай қилиб, вертикаль ва горизонталь таҳлил
бир-бирини яхши
тўлдиради: биринчи усул сиёсий тизимдаги "кўринадиган" расмий
муносабатлар, иккинчиси эса - сиёсий жараённинг "сув остидаги"
муносабатларини ўрганишга қаратилган.
Сиёсий вазиятни тўлиқ таҳлил қилиш жуда кўп вақтни талаб қилади,
бунинг натижасида замонавий ўзгарувчан шароитларда таҳлилнинг охирига
келинганида унинг объектининг анча ўзгарганини кузатиш мумкин. Шунинг
учун жуда қисқа вақт ичида аҳамиятга эга бўлган таҳлилий
ресурлар талаб
қилинади. Албатта, ҳар қандай вазият таҳлилининг асосий шарти - ўта
долзарблигидир, лекин бутун сиёсий ҳолатнинг батафсил таҳлилида бу омил
алохида аҳамиятга эга бўлиб қолади. Чунки бу чегараланган вақт давомида
сиёсий ҳолатнинг қандайдир қисмини таҳлил қилишда нисбатан анча кўп
омилларнинг ҳисобга олинишини талаб қилади.
Шу сабабга кўра тўлиқ таҳлил қилувчи гурух олдида доимо ҳолат тўлиқ
таҳлил қилиб бўлгунча изланиш объекти ўзгариши хавфи бор. Бунинг
натижасида аллақачон бутунлай бошқа ҳолат таҳлили зарурияти туғулади.
Демак, тўлиқ сиёсий вазият таҳлили назарий ва амалий сиёсатшунослик
чегарасида бўлиб ўтадиган изланишдир, олинган натижа унинг устидаги иш
якунга етганидан сўнг нисбатан қисқа муддатли вазият таҳлили бўлиб чиқади.
Кейинчалик ўтказилган изланиш тарихий-сиёсий таҳлиллар сафига ўтади,
чунки у сиёсий тизимнинг ўтган ҳолатларининг таҳлилига айланади.
Do'stlaringiz bilan baham: