Нақд пуллик айланиш — бу нақд пул ёрдамида амалга ошириладиган тўловлар йиғиндисидир. Бу айланиш пул ўзининг тўлов ва муомала воситаси функцияларини бажаришида юзага келади.
Нақд пуллар муомала воситаси сифатида аҳоли билан корхона, ташкилотлар ўртасида, аҳоли билан аҳоли ўртасидаги товарлар сотиб олишда ва сотишда қўлланилади.
Пул айланишининг асосий қисмини нақд пулсиз айланиш, яъни корхона, ташкилотлар ўртасидаги, уларнинг давлат бюджети, кредит ташкилотлари билан нақд пулсиз бир ҳисоб рақамдан иккинчи ҳисоб рақамига маблағ ўтказиш йўли билан амалга ошириладиган айланиш ташкил қилади.
давлат заёмлари ва лоторея билетлари бўйича тўловлар;
аҳоли банклардан жамғармаларшш олганда;
аҳолига суғурта тўловларини тўлаганда ва ҳокозо.
Нақд пуллар қуйидаги йўллар билан нақд пулсиз айланишга тушади:
уй-жой ва коммунал хизматлар учун тўлаганда;
алоқа ташкилотларига тўлаганда;
ҳар хил солиқлар ва пайлар тўлаганда;
давлат заёмлари ва лоторея билетлари сотиб олингандаги тушумлар орқали;
якка тартибдаги қурилиш учун олинган кредитларни тўлаганда;
ҳар хил божлар ва жарималарни тўлаганда;
болалар боғчалари ва бошқа муассасалар учун тўлаганда;
дам олиш уйлари ва бошқа соғломлаштириш муассасаларни йўлланмалари учун тўлаганда ва бошқа ҳолларда.
Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар қўйидаги асосий тамойилларга асосланади:
корхона, ташкилотлар ўз пул маблағларини (ўз маблағлариниг ва қарз маблағлар) банкда сақлашлари зарур;
барча нақд пулсиз ҳисоб-китоблар банк орқали ўтиши керак;
хўжалик органлари ҳисоб-китоблар шаклларини эркин танлашлари ва уни шартнома орқали мустаҳкамлаб қуйишлари мумкин;
хўжалик органларининг ҳисоб-китоблар бўйича шартномавий муносабатларига банк аралашмаслиги керак;
товарлар ва хизматдар учун тўловлар тўловчининг розилиги билан амалга оширилади.
тўловлар хўжалик органларнинг ҳисоб варақасидаги маблағлари ҳисобидан, баъзида (агар корхона кредит олиши мумкин бўлса) банк кредити ҳисобидан амалга оширилиши мумкин;
тўлов қоидаси мол етказиб берувчи ва мол сотиб олувчи томонидан мол етказиб бериш тўғрисидаги шартнома асосида келишиб олинади;
— мол етказиб берувчининг ҳисоб варағига пул маблағларни ўтказиш мазкур маблағларнинг мол сотиб олувчининг ҳисоб варағидан ўчирилганидан кейин амалга оширилади (чеклар билан ҳисоб-китоб қилиш бундан мустасно);