3.3. Иш вақти статистикаси
Ишчи кучидан тўлароқ фойдаланиш мақсадида иш вақти ўрганилади. Агар меҳнат унинг давомийлиги билан ўлчанса, иш вақти эса календарь вақтнинг бир қисми бўлиб, ишчининг шу календарь вақтда ишлаган вақтини ифодалайди. Календарь вақт секунд, минут, соат, кун, ҳафта, ой ва йилларда ўлчанса, иш вақти эса, киши/секунд, киши/минут, киши/кун, киши/ҳафта, киши/ой, киши/йил ўлчов бирлиги билан ўлчанади.
Киши/секунд, киши/минут ўлчов бирликлари кўпроқ меҳнатни меъёрлаштиради, хронометраж ўтказиш, иш кунини суратга олиш, авоматлаштирилган ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Амалиётда кўпроқ киши/кунлар ва киши/соат ўлчов бирликларидан фойдаланилади.
Ишлаган киши/кун – ишчининг ишга келиб тушган куни ҳисобланади. У қисқартирилган (имтиёзли) ёки устама ишлашдан қатъий назар ишланган киши/кунлар ҳисобига киритилади.
Ишлаган киши/кунлар ҳисобига қуйидагилар киритилади:
1.Мазкур кунда корхонада ишлаган ҳақиқий ишчилар киши/кунлари;
2.Корхона ташқарисида, корхона йўлланмалари билан ишлаган киши/кунлар кунлари, шу жумладан, хизмат сафаридагилар ҳам.
3.Асосий иш жойида бўш туриш бўлганлиги сабабли, бошқа ишларга жалб этилганлар.
Ишлаган киши/кунларига нисбатан ишлаган киши/соати аниқроқ ўлчов бирлиги бўлиб, ҳақиқий ишлаган иш вақти, ўлчов бирлиги ҳисобланади. Ишлаган киши/соати ҳам белгиланган, ҳам устама ишлаган ҳақиқий соатларини ифодалайди. Ишлаган киши/соатларга бўш туришлар, ишга кеч қолиш, эрта кетиш, қонуний ёки ноқонуний ишланмаган соатлар киритилмайди. Албатта, киши/соатнинг ҳам камчилиги мавжуд. У иш соати ичидаги йўқотишларни аниқ ҳисобга олмайди.
Киши/ҳафта, киши/ой, киши/йил ўлчов бирликлари ўрнига ўртача ҳафталик, ўртача ойлик, ўртача йиллик ишчилар сони ибораси ишлатилади.
Юқорида иш вақти ўлчов бирликлари кўриб чиқилди. Шу ўлчов бирликлари ёрдамида жами иш вақти фондлари ҳисобланади.
Календарь вақт фонди икки усул бўйича ҳисобланади:
календарь вақт фонди қ ишга келган киши/кунлар Қ ишга келмаган киши/кунлар;
календарь вақт фонди қ календарь кунлар ўртача рўйхатдаги ходимлар сони.
Табель вақт фонди календарь вақт фондидан байрам ва дам олиш кунлари фондига камроқдир. Максимал имкониятли вақт фонди табель вақт фондидан навбатдаги таътил кунлари фондига камроқдир.
Иш вақти фондларини қуйидаги намунавий масалада кўриб чиқамиз.
Масала:
Қўйидаги шартли маълумотлар асосида иш вақтидан фойдаланиш кўрсаткичларини кўриб чиқамиз.
4-жадвал
Ўртача рўйхатдаги ишчилар сони
|
200
|
Ишга келган ва келмаган киши/кунлар
|
73000
|
Ҳақиқий ишланган киши/кунлари
|
53200
|
Байрам ва дам олиш киши/кунлари
|
12000
|
Узрли ишга келмаган киши/кунлари
|
7700
|
Шу жумладан:
|
|
Навбатдаги таътил
|
360
|
Ўқув таътили
|
150
|
Ҳомиладорлик таътили
|
130
|
Касаллик сабабли
|
90
|
Қонун бўйича рухсат этилган
|
40
|
Кун давомида узрли фойдаланилмаган киши/соатлар
|
1000
|
Шу жумладан:
|
Касаллик сабабли
|
300
|
Эмизикли болага қараш сабабли
|
450
|
Давлат мажбуриятларини бажариш
|
250
|
Тўлиқ иш вақтининг йўқотилиши
|
100
|
Шу жумладан:
|
|
Маъмурият рухсати билан
|
45
|
Сабабсиз
|
30
|
Кун давомида бўш туриш
|
25
|
Алмашиш орасидаги иш саотининг йўқотилиши
|
1000
|
Шу жумладан:
|
|
Алмашиш орасидаги бўш туриш
|
500
|
Кеч қолиш
|
100
|
Эрта келиш
|
100
|
Меҳнат интизомини бузиш натижасида
|
300
|
Ишланган киши/соатлар
|
340500
|
Шу жумладан, устама
|
4000
|
Белгиланган иш кунинг давомийлиги
|
6,6
|
Календарь вақт фонди киши/кунлари:
53200+7700+100+12000=73000 к/к.
Шу фондни ўртача рўйхатдаги ходимлар сонининг йилдаги календарь кунларига кўпайтмаси ҳам беради:
200365=73000к/к.
Табель иш вақти фонди:
73000-12000=61000к/к.
Максимал имкониятли иш вақти фонди:
61000-3600=57400к/к.
Иш вақти фондларидан фойдаланиш кўрсаткичлари.
Календарь иш вақти фондидан фойдаланиш:
.
Табель иш вақти фондидан фойдаланиш:
.
Максимал имкониятли иш вақти фондидан фойдаланиш:
.
Демак, фойдаланилмаган иш вақти 7,3%ни ташкил этган.
Иш даври давомийлигини ўрганишда ўртача иш куни, ўртача иш ойи, ўртача иш йили давомийлиги тушунилади. Иш даври давомийлиги меҳнат қонуниятига мувофиқ белгиланган иш ҳафтасининг узунлиги, яъни 40 ва 36 соатлик иш ҳафтасига боғлиқ ҳолда ҳисобланади.
Белгиланган иш кунининг узунлиги:
беш кунлик иш ҳафтаси учун:
40с : 5к = 8с;
36с : 5к = 7,2с.
олти кунлик иш ҳафтаси учун:
40с : 6к = 6,67с;
36с : 6к = 6с.
Белгиланган иш кунининг узунлиги ўртача арифметик усулда ҳисобланади.
Масала. Корхонада 100 ходимдан 12 таси имтиёзли 36 соатлик иш ҳафтаси бўйича ишласа, белгиланган ўртача иш кунининг узунлиги:
8к · 8с + 12к · 7,2с
Lик = ______________________ = 7,9 соат
100
Демак, беш кунлик иш ҳафтаси бўйича ўртача белгиланган иш куни узунлиги 7,9 соатга тенг.
Белгиланган иш ойи, йилининг давомийлигини ҳисоблашда максимал имкониятли вақт фонди ўртача рўйхатдаги ходимлар сонига бўлинади. Ҳақиқий иш даврининг давомийлиги қуйидагича ҳисобланади:
1. Иш ойи ва ҳафтасининг узунлиги:
ой (ҳафта) давомида ишланган иш кунлари
Lио = --------------------------------------------------------- (кунларда)
ишчиларнинг ой (ҳафта)лик ўртача сони
ой (ҳафта)да ишланган барча кишилар/соатлари
Lик= --------------------------------------------------------------(соатларда)
ишчиларнинг ой (ҳафта)лик ўртача сони
2. Иш кунининг узунлигини 6 кунлик иш ҳафтаси бўйича аниқлаш учун ишланган барча киши/соатлари ишланган киши/кунларига бўлинади, 5 кунлик иш ҳафтасини аниқлаш учун ишланган барча киши/соатлари ишланган киши/кунлари ва қўшимча дам олиш киши/кунларига бўлинади.
Ҳақиқий иш даври давомийлигининг белгиланган иш даври давомийлигига нисбати қай даражада иш даври узунлигидан фойдаланилганлиги кўрсаткичини беради.
Корхонада йил давомида иш вақтидан фойдаланиш ҳақида:
5-жадвал
Иш вақтидан фойдаланиш
|
Киши кун
|
Ҳақиқий ишланган
|
126000
|
Кун давомида бўш туриш
|
120
|
Ишга келмаган – жами
|
32100
|
шу жумладан:
|
|
Навбатдаги таътил
|
6200
|
Байрам ва дам олиш кунлари
|
40200
|
Календарь ва максимал имкониятли иш вақти фондидан фойдаланиш кўрсаткичи 7,3% км.
Жонли меҳнат сарфлари ходимларининг ўртача рўйхатдаги сони ёки ишланган киши/кунлари киши/соатлари сони кўрсаткичлари билан ифодаланади.
Ўтган асрнинг 50-йиллари охиригача социалистик давлат статистикасининг меҳнат унумдорлигини ҳисоблашда ишчилар меҳнат сарфигина ҳисобга олинган, 60-йиллардан бошлаб, ишлаб чиқариш ходимларининг барча тоифалари (саноатда-саноатнинг ишлаб чиқариш ходимлари, қишлоқ хўжалигида чорвачилик ва деҳқончиликда банд бўлган ходимлар, қурилишда қурилиш-монтаж ишларида, ёрдамчи ишлаб чиқаришда банд бўлганлар ва уларнинг меҳнат сарфлари эътиборга олина бошлади).
Иш вақти балансини тузиш иш вақти манбалари ва улардан қай даражада фойдаланилганлигини яққол кўрсатиб беради. Бу баланс икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмда иш вақти манбалари келтирилади, иккинчи қисмда иш вақти фонди қандай ишлатилганлиги кўрсатилади.
Иш вақти баланси корхона, бирлашма, тармоқ доирасида тузилиши мумкин. Иш вақти баланси максимал имкониятли иш вақти фондидан фойдаланишни таҳлил қилишда муҳим аҳамиятга эга: ҳақиқий ишланган иш вақти, узрли ишланмаган иш вақти, иш вақтининг йўқотилиши. Бундай таҳлил динамикаси вақт ўзгариши билан максимал имкониятли иш вақти фондидан фойдаланишда қандай ўзгаришлар бўлганлигини кўрсатади.
Юқоридаги масала шарти бўйича иш вақти баланси қуйидаги кўринишга эга бўлади:
6-жадвал
Иш вақти манбалари
|
Ҳақиқий ишланган ва ишланмаган вақт
|
Кўрсаткичлар
|
Киши соатлар
|
Фойдаланиш
|
киши соатлар
|
%
|
Календарь вақт фонди (73000*6,6)
|
481800
|
Ҳақиқий ишланган (53200*6,6)
|
351120
|
|
|
|
Узрли сабабга кўра ишланмаган кунлар
|
270606
|
|
Байрам ва дам олиш
(12000*6,6)
|
79200
|
Шу жумладан:
|
|
|
|
|
Ўқув таътили (1500*6,6)
|
9900
|
|
Навбатдаги таътил
|
2880
|
Ҳомиладорлик таътили (1300*6,6)
|
8580
|
|
(3600*6,6)
|
23760
|
Касаллик сабабли (900*6,6)
|
5940
|
|
|
|
Қонун бўйича рухсат этилган 400*6,6
|
2640
|
|
|
|
Узрли ишланмаган киши соатлар
|
360
|
|
|
|
Шу жумладан:
|
|
|
|
|
Касаллик сабабли
|
170
|
|
|
|
Гўдак болали онага имтиёз
|
100
|
|
|
|
Давлат мажбуриятини бажариш
|
90
|
|
|
|
Иш вақтининг йўқотилиши
|
|
|
|
|
Жами :
|
300
|
|
|
|
Шу жумладан:
|
|
|
|
|
Тўлиқ иш кунининг йўқотилиши (30 к/к*6,6)
|
198
|
|
|
|
Иш куни ичида йўқотилган киши/соатлар
|
102
|
|
|
|
Шу жумладан:
|
|
|
|
|
Смена алмашиши орасида бўш туришлар
|
12
|
|
|
|
Кеч қолиш
|
20
|
|
|
|
Эрта келиш
|
36
|
|
|
|
Кеч келиб, меҳнат интизомини бузиш
|
34
|
|
|
|
Эрта кетиш
|
100
|
|
|
|
Меҳнат интизомини бузиш
|
300
|
|
Юқоридаги масала шартига биноан, тузилган баланс шуни кўрсатадики, максимал имкониятли иш вақти фондидан (351120 к/к : 378840 к/к) 92% кам фойдаланилган. Узрли сабабларга кўра, фойдаланилган иш вақти (27420 к/к : 378840к/к) 7,2% ни ташкил этган. Иш вақтининг йўқотилиши (300 к/к : 378840к/к) 0,8 % бўлган.
Таҳлилнинг кейинги босқичида шу иш вақтининг йўқотилиши қандай зарар келтирганлигини аниқлаш мумкин бўлади ва уни бартараф этиш йўлларини излашга чорлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |