3 мавзу: Меҳнат бозори статистикаси



Download 375,5 Kb.
bet7/8
Sana24.02.2022
Hajmi375,5 Kb.
#191985
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3 мавзу Мехнат бозори статистикаси

Қисқача хулосалар
Халқ хўжалигида банд бўлганларга турли хил иқтисодий фаолият билан банд бўлганлар, корхона, ташкилот, муассасалар, яъни юридик шахсларда ва шу билан бирга физик банд бўлганлар ҳам киритилади. Демак, умумий банд бўлганларни ўрганиш микродаражада, яъни корхона, фирма ва ҳоказоларда банд бўлганларни ўрганишдан бошланади. Корхонада банд бўлганларни ўрганиш мақсадида рўйхатдаги ходимлар сони тузилади, бу кўрсаткич фурсатли бўлиб, ўзгаришига ходимлар ҳаракати таъсир этади. Бу ҳаракатни ўрганиш мақсадида мутлақ ва нисбий ҳаракат кўрсаткичлари ҳисобланади. Турли хил иқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблашда қўлланиладиган ўртача рўйхатдаги, ўртача ишга келганлар ва ўртача ҳақиқий ишлаганлар сони ҳисобланади.
Ишчи кучидан тўлароқ фойдаланиш мақсадида, иш вақти ўрганилади. Агар меҳнат, унинг давомийлиги билан ўлчанса, иш вақти эса календарь вақтнинг бир қисми бўлиб, ишчининг шу календарь вақтида ишлаган вақтини ифодалайди. Меҳнат статистикаси амалиётида кўпроқ ишланган ишчи/кун ва ишчи/соат ўлчов бирликларидан фойдаланилади.
Иш вақти фондлари: календарь, табель ва максимал имкониятли вақт фондларига бўлиб ўрганилади. Шу вақтларидан фойдаланиш даражасини ўрганиш мақсадида нисбий кўрсаткичлардан фойдаланилади. Бу нисбий кўрсаткичлардан фақат максимал имкониятли иш вақти фондидан 100%га фойдаланиш мумкин, агар ишни ташкил этиш юқори ўринда бўлса, иш вақтидан фойдаланишни ўрганишда, белгиланган иш даврининг (кун, ҳафта, ой, йил) давомийлиги ва ҳақиқий иш даврининг давомийлиги ҳисобланади. Бу кўрсаткичлар бир-бирига нисбатан қай даражада белгиланган иш даври давомийлигидан фойдаланилганликни кўрсатади.
Иш вақтидан фойдаланишни ўрганишда иш вақти баланси асқотади. Бу балансда иш вақти манбалари ва улардан фойдаланиш кўрсатилади, бу эса фойдаланилмаган иш вақтини аниқлашга ва бунинг натижасида келтирилган зарур миқдорни баҳолашга ёрдам беради.
Меҳнат унумдорлиги даражаси ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигини ифодаловчи энг муҳим кўрсаткич ҳисобланади, у тўғри ва тескари кўрсаткичлар ёрдамида баҳоланади. Тўғри меҳнат унумдорлиги кўрсаткичи – вақт бирлигида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорини ифодалайди. Тескари меҳнат унумдорлиги кўрсаткичи, меҳнат талабчанлиги – маҳсулот бирлигига сарф этилган иш вақти бирлигини ифодалайди. Бу кўрсаткичлар орасида тескари боғлиқлик мавжуд.


Назорат ва муҳокама учун саволлар




  1. Ишчи кучи ҳақида тушунча.

  2. БМХТ-93га биноан банд бўлганларнинг таснифи.

  3. Ёлланма ходимлар ҳақида тушунча ва уларнинг таркиби.

  4. Рўйхатдаги ходимлар сонига кимлар киритилади?

  5. Нима мақсадда ва қандай усулларда ўртача рўйхатдаги ходимлар сони ҳисобланади?

  6. Ишчи кучи ҳаракати қандай кўрсаткичлар ёрдамида ўрганилади?

  7. Иш вақти ҳақида тушунча.

  8. Иш вақти ўлчов бирликлари.

  9. Иш вақти фондалари ва улардан фойдаланиш кўрсаткичлари.

  10. Белгиланган иш вақти давомийлигини ҳисоблаш.

  11. Ўртача иш вақти давомийлиги.

  12. Ҳақиқий иш вақти давомийлиги.

  13. Иш вақти давомийлигидан фойдаланиш кўрсаткичи.

  14. Иш вақти баланси ва унинг моҳияти.

  15. Меҳнат унумдорлигини халқ хўжалиги ривожланишида тутган ўрни.

  16. Меҳнат унумдорлиги даражасини ҳисоблаш усуллари.

  17. Меҳнат унумдорлиги динамикасини ўрганиш.

  18. Ўзгарувчан таркибли индексларни ҳисоблаш усуллари.

  19. Доимий таркибли индексларни ҳисоблаш усуллари ва улар орасидаги фарқ.

  20. Таркиб силжишли индексларни ҳисоблаш усуллари ва улар орасидаги фарқ.


Download 375,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish