Мол етказибберувчи – товар етказиб бериш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъект.
Пудратчи – буюртмачи билан пудратчи ўртасидаги шартномага асосан белгиланган тўлов учун маълум ҳажмдаги ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатишни амалга оширувчи жисмоний ёки юрдик шахс.
Субпудратчи– пудратчи томонидан бажарилиши керак бўлган ишларнинг бир қисмини бажаришни пудратчининг буюртмасига асосан амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахс
Мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларнниг вазифалари:
мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан муносабатларда шартномаларнинг тузилиши ва буюртмалар ҳажмининг белгиланиши юзасидан режа ҳисоб-китобларини тузиш;
мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан тузилган шартномалар устидан назорат ўрнатиш;
мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан юзага келадиган операцияларни дастлабки ҳужжатлаштириш;
мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларнинг синтетик ва аналитик ҳисобини ташкил этиш
Харидор – шартномага кўра корхонадан келишилган нарх ва белгиланган муддатларда товар сотиб олувчи ва харид учун тўловни амалга оширувчи жисмоний ёки юридик шахс.
Буюртмачи – ишлаб чиқарувчи (хизмат кўрсатувчи ёки ишларни бажарувчи) корхонага олдиндан белгиланган ҳажмдаги маҳсулот(иш, хизмат)ларни белгиланган талаблар асосида етказиб бериш(бажариш, кўрсатиш)га буюртма берган юридик ва жисмоний шахс.
Харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китобларнниг вазифалари:
харидор ва буюртмачилар билан муносабатларда шартномаларнинг тузилиши ва буюртмалар ҳажмининг корхона ишлаб чиқариш қувватига мувофиқлиги ва корхона молиявий натижаларига таъсири юзасидан режа ҳисоб-китобларини тузиш;
харидор ва буюртмачилар билан тузилган шартномаларнинг бажарилиши устидан назорат ўрнатиш;
харидор ва буюртмачилар билан юзага келадиган операцияларни дастлабки ҳужжатлаштириш;
харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китобларнинг синтетик ва аналитик ҳисобини ташкил этиш
Ходимлар билан бошқа муомалалар бўйича ҳисоб-китобларнинг вазифалари:
тайёр маҳсулотлар ва товарларнинг ходимларга кредитга берилиши юзасидан операциялар ҳисобини ташкил этиш;
кредитга сотилган товарлар бўйича тўлов графигини назорат қилиш;
ходимларга берилган қарзлар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисобини ташкил этиш;
моддий зарарларнинг юзага келиши ва ундирилиши бўйича операциялар ҳисобини ташкил этиш
бошқа қарзлар бўйича муомалалар ҳисобини ташкил этиш
Йўл харажатлари қуйидаги миқдорларда қопланади:
умумий фойдаланиладиган транспортни барча турларида юриш (таксидан ташқари) қиймати;
транспортда йўловчиларни мажбурий давлат суғурталаш бўйича тўловлар;
йўлда юриш ҳужжатларини олдиндан сотиш бўйича, самолёт ва поездларда жойларни бронлаш хизматлари бўйича харажатлар;
йўлда ўрин-кўрпа буюмларидан фойдаланганлик учун харажатлар тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмасдан ҳақ тўлашга қабул қилинади;
йўл ҳужжатлари йўқ бўлганда корхона раҳбарига хизмат сафарига юборилган ишчини йўл харажатларига ҳақ тўлаш масаласини ечиш ҳуқуқи берилади. Бунда йўл харажати бўйича қопланадиган сумма хизмат сафарига темир йўл орқали бориш қийматидан ортиқ бўлмаслиги, лекин йўловчиларни авиада ташиш тарифларини 30%дан кўп бўлмаслиги керак.
Суткалик харажатлар
Суткалик харажатлар жамоа шартномалари, жамоа келишувлари ва меҳнат шартномаларида кўзда тутилган миқдорларда, лекин қуйидаги миқдорлардан кам бўлмаган ҳолда белгиланади (республика бўйича ўрнатилган энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан коэффициентларда):
Тошкент шаҳрида, шаҳар ва вилоятлар марказларида - 0,1,
бошқа шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган пунктларда - 0,08.
Ушбу кўрсатилган харажатларни қоплаш ҳақиқатда қилинган харажатларни ҳужжатлар билан тасдиқлашсиз амалга оширилади.
4220-«Хизмат сафари учун берилган бўнаклар»
4230-«Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар»
4290-«Ходимларга берилган бошқа бўнаклар»
6970- «Ҳисобдор шахсларга бўлган қарз”
Хизмат сафари бўйича ходимларга берилган бўнакларни ҳамда бошқа ҳисобдорликларни ҳисобга олиш учун қуйидаги ҳисобварақлардан фойдаланилади:
Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китобларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир ҳисобдор шахс бўйича алоҳида юритилади.
Аналитик ҳисоб маълумотларининг йиғиндиси бош счет қолдиғига тенг бўлиши лозим.
"Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар" счётида умумхўжалик эҳтиёжлари учун турли хилдаги кичик инвентар ва жиҳозларни нақд пулга сотиб олиш учун берилган бўнаклар акс эттирилади. Товар-моддий қийматликларни баҳолаш ва кирим қилиш тегишли тасдиқловчи ҳужжатларга асосан амалга оширилади.