- бевосита мулоқот (Chat), бунда аниқ вақтда махсус дастур таъминоти ёрдамида икки ёки ундан ортиқ мижозлар ўзаро ахборот алмашиниши тушунилади, яъни бир компьютер клавиатурасида терилган ахборотлар айни вақтнинг ўзида бошқа компьютер экранида пайдо бўлаверади. Рақамли видеокамералар, товушли карталар, микрофонлар, мультимедиа воситаларини қўллаганда, видеоконференциялар ўтказиш имконияти туғилади. Бундай ҳолатларда компьютерлар юксак унумдор ва тармоқнинг ўтказиш қобилияти кучли бўлиши лозим. - - бевосита мулоқот (Chat), бунда аниқ вақтда махсус дастур таъминоти ёрдамида икки ёки ундан ортиқ мижозлар ўзаро ахборот алмашиниши тушунилади, яъни бир компьютер клавиатурасида терилган ахборотлар айни вақтнинг ўзида бошқа компьютер экранида пайдо бўлаверади. Рақамли видеокамералар, товушли карталар, микрофонлар, мультимедиа воситаларини қўллаганда, видеоконференциялар ўтказиш имконияти туғилади. Бундай ҳолатларда компьютерлар юксак унумдор ва тармоқнинг ўтказиш қобилияти кучли бўлиши лозим.
Локал компьютер тармоқлари - Локал компьютер тармоқлари
- Глобал тармоқлар, маълумки, йирик шаҳарлар, мамлакат, қитъаларни қамраб олади. Локал тармоқлар эса етарлича кичик майдонни ўз ичига олади. Улар 10, 100, 1000 метр чамаси радиусда 1000 нафарга етар-етмас мижозларга хизмат қилишга мўлжалланади. Бундай ҳажм ЛКТ 10 Мбайт/с ва ундан ортиқ тезланишда ишлаш имконини беради. Одатда ЛКТ ишчи станциялар (ИС) ва махсус компьютерларни (файл, принт серверлари ва бошқалар) ўзаро кабель билан боғлашдан иборат. Улар ўз навбатида тармоқ адаптерлари ёрдамида (тармоқ карталари) махсус платалар орқали компьютернинг системали платаларини кенгайтиради.
- Алоҳида тугунларни тармоқда улаш усуллари тармоқ топологияси дейилади. Одатда учта топология қўлланилади:
- 1. Умумий шина. Бу ҳолда локал тармоқдаги барча компьютерлар битта алоқа чизиғига параллел боғланади. Бундай шиналарни бошқариш ҳам алоҳида, ҳам марказлашган бўлиши мумкин. Марказлашган бошқарувда тармоққа махсус компьютер-ҳакам уланади, унинг вазифаси тармоқда ахборотни узатишни бошқаришдир. Алоҳида бошқарувда ҳамма компьютерлар бир хил мақомга эга, улар мустақил маълумотларни узатиш каналини бошқаради.
-
-
- 2. Халқа. Бу ҳолатда барча компьютерлар ёпиқ халқасимон, кетма-кет боғланадилар. Бунда хабар бирин-кетин компьютердан-компьютерга узатилади. Хабарни узатган компьютер яна ўша хабарни қайта қабул қилмагунча, жараён давом этаверади.
-
- 3.Юлдузча. Юлдузча топологияга эга тармоқлар марказий тугунга эга (коммутатор ёки концентратор). Мазкур марказий тугунга барча қолган компьютерлар уланади. Дастлаб узатилган хабар ана шу қурилмага келиб тушади, сўнг бошқа компьютерларга узатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |