3) тармоқ тугунлари тури бўйича (тугун - ҳисоблаш тармоқлари ва уларнинг алоҳида элементлари уланган жойи). Бошқача айтганда, тугунга шахсий, мини- ва катта компьютерлар, алоҳида тармоқ ҳам киради. Масалан, умумий фойдаланиш тармоқларидаги алоҳида компьютерлар (бошқачасига уларни станциялар деб ҳам юритишади) тугунларга мисол бўла олади. Унчалик катта бўлмаган алоҳида тармоқлар кампус тармоғи учун тугун бўлади. - 3) тармоқ тугунлари тури бўйича (тугун - ҳисоблаш тармоқлари ва уларнинг алоҳида элементлари уланган жойи). Бошқача айтганда, тугунга шахсий, мини- ва катта компьютерлар, алоҳида тармоқ ҳам киради. Масалан, умумий фойдаланиш тармоқларидаги алоҳида компьютерлар (бошқачасига уларни станциялар деб ҳам юритишади) тугунларга мисол бўла олади. Унчалик катта бўлмаган алоҳида тармоқлар кампус тармоғи учун тугун бўлади.
- 4) тугунлар муносабатига кўра:
- - бир хил рангли (peer-to-peer), унча катта бўлмаган, бир хил мавқега эга компьютерлар (бу ерда ҳамма компьютерлар ҳам «мижоз», яъни тармоқнинг оддий фойдаланувчиси, ҳам «сервер», яъни тармоқ фойдаланувчиларига хизмат кўрсатишни таъминловчи бўлиши мумкин). Macaлaн, WINDOWS 95 ОС тармоғи;
- -тарқатилган (Distributed) тармоқлар. Бунда серверлар тармоқ фойдаланувчиларига хизмат кўрсатади, бироқ тармоқни бошқармайди;
- -сервер (Server based) ёки марказлашган бошқаришга эга тармоқлар. Бу ерда тармоқнинг бош элементи сервердир. Қолган тугунлар сервернинг ресурсларидан фойдаланиши мумкин (масалан, Novell NetWare, Microsoft LAN Manager ва бошқалар).
- 5) тармоқ операцион системаларини ишлатиш бўйича (тармоқ ОС):
- гомогенли - ҳамма тугунларда бир хил ёки яқин операцион системалардан фойдаланилади (масалан, WINDOWS ОС тармоғи);
- гетерогенли - бир вақтнинг ўзида бир нечта тармоқ операцион системалари ишлатилади (масалан, Novell NetWare ва WINDOWS).
Тармоқ сервиси - Тармоқ сервиси
- Тармоқда бир неча хил серверлар бўлиши мумкин. Компьютер тармоғи ўз мижозларига қандай хизматлар туркумини таклиф этиши, уларнинг сервиси қандай бўлиши жуда муҳимдир. Улар билан танишамиз:
- -файл - сервер - мижозга ахборот сақлаш қурилмаларида сақланувчи файллардан фойдаланиш имконини беради. Бунда сервер барча ишчи станцияларидан файлларга кириш имконини бериши зарур. Бунда бир вақтнинг ўзида турли станциялардан бир хил сўров келганда, ахборотларни ҳимоя қила олиш вазифаси ижобий ҳал этилади;
- - принт - сервер умумий ҳолда кўпгина мижозларга бир нечта принтер орқали хизмат кўрсатишни таъминлайди. Бунда сервер чоп этилувчи ахборотларни қабул қила олиши ва уларни навбати билан чоп этишга чиқариши керак;
- -факс – сервер-мижозларга факс-модем телефон тармоқлари билан мужассам тармоқли хизмат кўрсатишни таъминлайди. Бу гўё ахборот чиқаришга ўхшайди (принтер каби). Факс-сервер олган факсимил хабарлар алоҳида тармоқда қайта ишланади. Бундан ташқари, тармоқда қуйидаги хизматлар бўлиши мумкин:
- -электрон почта (E-mail) - мижозлар ўртасида, улар бир-бирларидан қанча узоқликда жойлашганлигидан қатъий назар, ахборот алмашишни таъминлайди. Бу ерда жараён худди оддий почта каби кечади. Электрон хат ўз адресига эга. Уни жўнатувчи десак, қабул қилувчи хам ўз адресига эга. «Хат» почта қутисига ташланади (яъни почта сервери) ва почта серверлар системаси ёрдамида қабул қилувчи почта қутисига етказилади, яъни бу ерда узатувчи ва қабул қилувчининг махсус каталоглари мижозга хизмат қилувчи компьютерда жойлаштирилган бўлади. Шу тариқа хатлар файллар сифатида узатилади. Оҳанг, товуш карталари ёки овозли модемлар ҳатто товушларни ҳам узатиш имконини беради;
Do'stlaringiz bilan baham: |