3-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш


Чизиқли–штабли тузилма. Чизиқли-штабли тузилма ҳар бир чизиқли раҳбар қошида ихтисослашган хизматчилар, маслаҳатчилар кенгаши, яъни штаблар тузиш йўли билан ташкил этилади



Download 33,68 Kb.
bet9/12
Sana23.02.2022
Hajmi33,68 Kb.
#165635
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
3-мавзу Маъруза

Чизиқли–штабли тузилма. Чизиқли-штабли тузилма ҳар бир чизиқли раҳбар қошида ихтисослашган хизматчилар, маслаҳатчилар кенгаши, яъни штаблар тузиш йўли билан ташкил этилади.


Штабларнинг вазифаси ҳар хил муаммоларни ўрганиш орқали раҳбарларга қарор қабул қилишда ёрдам беришдан иборат. Бундай штабларга эҳтиёжнинг пайдо бўлишига сабаб корхоналарда вазифаларнинг мураккаблигидир.
Чизиқли раҳбарлар корхонанинг бош мақсадига эришиш йўлидаги бирламчи вазифаларнинг бажарилишига масъул бўлсалар, штабдагилар эса бирламчи вазифаларга тобе иккиламчи вазифаларнинг бажарилишига жавобгардирлар. Улар маслахат бериш вазифасини бажарадилар. Чизиқли раҳбарларнинг асосий вазифаси таклиф этилган ижобий ва салбий маслаҳатлардан мақсадга мувофиқларини аниқлаш ва уни қабул қилишдан иборатдир.
Бу таркибнинг афзаллиги шундан иборатки, чизиқли раҳбарлар ўз диққатларини илмий тадқиқот ишларига эмас, балки, асосан, корхонанинг жорий фаолиятига қаратадилар. Камчилиги бошқарув тизимида ортиқча бўғинларнинг пайдо бўлиши, натижада бошқарув тезкорлигининг сусайиши, бошқарув харажатларининг ўсишига олиб келишидир.

Функционал тузилма. Функционал тузилма таркиби раҳбарлар ва таркиб бўғинларининг бошқарув фаолиятини ихтисослаштиришга қаратилган. Бунда ҳар бир бошқарув бўғинига муайян вазифалар бириктириб қуйилади.


Бошқарув аппаратини функционал ихтисослаштириш самарадорлигини анча оширади. Бошқарувнинг ҳамма вазифаларини бажариши лозим бўлган универсал раҳбарлар ўрнига ўз соҳасини пухта биладиган, ўз штатига эга бўлган, ўзига топширилган иш участкаси учун жавоб берадиган мутахассислар аппарати пайдо бўлади.
Функционал бўлинмалар бевосита барча қуйи таркиб бўлинмаларининг фаолиятини бошқаради. Функционал бошқариш у ёки бу вазифа ваколатига таалуқли тор доирадаги масалалар бўйича қуйи босқичнинг орган ва бўлинмалари фаолиятига раҳбарликни таъминлайди. Масалан, корхонанинг режа бўлими цехларнинг режа бюроларига раҳбарлик қилади.
Бунда ҳам функционал бўлимлар раҳбарларининг вертикал бўйича иерархияси ва бўйсуниши мавжуд. Аммо чизиқли таркибдан фарқли ўлароқ, бундай бўйсуниш маъмурий эмас, балки соф услубий маслаҳатли бўйсунишдир. Масалан, корхона режа бўлимининг бошлиғи цех режа бюроси бошлиғига, ҳатто айнан шу вазифага доир масала бўйича ҳам буйруқ бериш ҳуқуқига эга эмас. Бирор маъмурий буйруқни корхона директори цех бошлиғига бериши мумкин, цех бошлиғи эса цех режа бюроси бошлиғига шундай буйруқ бера олади.
Функционал таркиб ҳам ижобий ва салбий томонларга эга.
Функционал таркибнинг ижобий томонлари:
- бу таркибда бошқарув фаолияти чуқур ихтисослашади. Бу эса бошқарув самарадорлигининг касб маҳорати даражасининг ўсишини таъминлайди. Масалан, маркетинг бўйича мутахассис шу соҳани бошқа юқори органлар раҳбарларидан яхши билади ва бу ишни юқори савияда бажаради;
- функционал соҳада мувофиқлаштириш ишини яхшилашга эришилади. Ходимлар бунга тез кўникма ҳосил қиладилар;
- моддий харажатларни камайтиради, бошқаришдаги такрорланишларга чек қўяди ва ҳоказо.
Функционал таркибнинг салбий томонлари: функционал органлар ўзига топширилган вазифаларни сифатли бажаришдан манфаатдор бўлиб, «бегона» вазифалар учун ҳам, бутун корхонанинг умумий фаолияти учун ҳам жавоб бермайди. Бунда ҳар бир раҳбар ўз вазифаси бўйича фармойиш бериш учун барча ҳуқуқларга эга. Бинобарин, бу нарса яккабошчилик тамойилларининг бузилиши, ижрочиларнинг масъулияти камайиб, интизомнинг бўшашига олиб келади. Чунки ҳар бир ижрочи бир бошлиққа эмас, айни вақтда, бир неча бошлиққа бўйсунади, кўпинча улардан бир-бирига зид кўрсатмалар олади.

Download 33,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish