Маҳсулотга кўра бошқарув таркибининг афзаллиги ахборотларнинг келиш йўллари ва оқимининг қисқаришида, яккабошчилик тамойилига тўла риоя қилинишида, бошқарувнинг юқори босқичларини майда жорий вазифалардан ҳалос қилишда намоён бўлади. Бундай таркиб бозорда талабнинг ўзгаришига тезкор муносабат билдиришга қодирдир.
Матрицали тузилма. Матрицали таркиб бўйича бошқарув анча мураккаб бўлиб, у маҳсулоти нисбатан қисқа «умр» кўрадиган ва тез-тез ўзгариб турадиган корхоналар томонидан қўлланилади. Бу таркиб корхонада горизонтал алоқаларини йўлга қўйишга ва уларни замонавий компьютерлар ёрдамида мураккаб буюртмаларини бажарувчи турли хил корхоналар фаолияти билан боғлашга, техника соҳасида юқори малакали хизмат кўрсатишга ва экспертизани таъминлашга қаратилган. Ушбу таркибни «тур» кўринишида тасаввур этиш мумкин. У икки турдаги таркибнинг комбинациясини ифодалайди.
Бошқарувнинг матрицали таркибининг моҳияти шундаки, унда ҳар бир ходим, айни бир вақтнинг ўзида, лойиҳа бўйича бошқаришда, шунингдек, ўзининг функционал органида хизматда бўлади ҳамда икки ёқлама бўйсунад
Ҳар бир таркибда расмий ва норасмий алоқалар мавжуд. Расмий алоқалар, аввало, вертикал алоқалардир. Улар раҳбарлик ва бўйсунишнинг турига кўра, бир-биридан фарқ қилади.
Агар раҳбарлик тўлақонли бўлиб, қуйи орган қуйи фаолиятга доир барча масалаларга дахлдор бўлса, у ҳолда бу хилдаги алоқа чизиқли расмий алоқа деб аталади.
Агар раҳбарлик чекланган бўлиб, қуйи орган фаолиятига доир масалаларга дахлдор бўлса, у ҳолда бу хилдаги алоқа функционал расмий алоқа деб аталади.
Органлар ўртасида вертикал алоқадан ташқари горизонтал алоқалар ҳам мавжуд бўлиб, улар мувофиқлаштириш, уйғунлаштириш ва ҳамкорлик қилиш тарзидаги алоқалардир.
Бошқарув таркибида расмий алоқалар асосий ўринни эгаллайди. Лекин норасмий алоқалар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Баъзан улар ташкилотнинг ишини йўлга қўйишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Норасмий алоқалар турлича бўлиши мумкин. Булар жумласига корхонадаги қариндошлик алоқалари, унда таркиб топган умумий манфаатлар, масалан, касблар, қизиқишлар, спорт билан шуғулланиш ёки дўстона муносабатлар киради.
Норасмий алоқаларга ҳам эътибор бериш керак. Чунки:
- норасмий алоқалар расмий таркибнинг барча бўғинлари билан боғланган бўлади;
- қатор муносабатлар ишдан ташқарида пайдо бўлади ва корхонанинг барча ишига таъсир кўрсатади;
- норасмий тизим кўпгина кўрсаткичлари бўйича корхона фаолиятининг самарали ташкил қилинишига имкон беради.
Аммо норасмий алоқаларнинг салбий жиҳатлари ҳам йўқ эмас. Эҳтиёткорлик, сезгирлик йўқ бўлган жойда гуруҳбозлик, маҳаллийчилик, қариндош-уруғчилик ва шунга ўхшаш кўринишлар пайдо бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |