3-Мавзу. Жиноятчиликнинг олдини олиш ва олдини олиш субъектлари ҳамда жиноятчиликка қарши курашда халқаро ҳамкорлик


Жиноятчиликнинг олдини олиш субъектлари фаолияти ва уларнинг вазифалари



Download 24,89 Kb.
bet3/4
Sana04.04.2022
Hajmi24,89 Kb.
#527338
1   2   3   4
Bog'liq
маълумот

Жиноятчиликнинг олдини олиш субъектлари фаолияти ва уларнинг вазифалари
Жиноятчиликнинг олдини олиш субъектлари – жиноятчилик, унинг алоҳида турлаги, муайян жиноятларнинг мавжуд бўлиши ва тарқалишига ёрдам берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш, кучсизлантириш ва нейтраллаштириш, шунингдек жиноятлар содир этишга мойил шахсларни жиноят йўлига киришидан сақлаш ва уларни ижтимоий муҳитга мослаштиришни таъминлаш вазифалари ва функциялари қонунда зиммасига юклатилган органлар, ташкилотлар, шунингдек мансабдор шахслардир.
Жиноятчиликка қарши курашишда халқаро ҳамкорлик тушунчаси ва Интерпол ҳамда БМТ йўналишидаги xалқаро ҳамкорлик
Қиёсий криминологияни криминология фанининг жиноятчиликнинг умумжаҳон, минтақавий ва миллий xусусиятларни ва бошқа ўзига xос xусусиятларини, унинг сабабий негизини ва унга қарши кураш чораларини, шунингдек жиноятчиликнинг келиб чиқиши, шарт-шароитлари ва уни олдини олиш йўллари ҳақидаги асосий назарияларни қиёсий ўрганувчи соҳаси сифатида таьрифлаган.
Қиёсий криминологиянинг предмети таркибига:
· қиёсий жиноятчилик;
· жиноятчилик сабаблари ҳақидаги қиёсий назариялар;
· жиноятчиликка қарши кураш соҳасида xалқаро ҳамкорлик киради.
Жиноятчиликка қарши кураш – жиноятнинг содир этилишига имконият туғдирувчи факторларни бартараф қилиш (камайтириш), жиноятларнинг олдини олиш, уларни тўхтатиш, рўйхатга олиш, очиш, жиноятчиларни кидириш ва тергов қилиш, одил судловни амалга ошириш, жиноят содир этган шахсни тузатиш, жазони ўтаб чиққанидан сўнг уларнинг ахлоқини назорат қилиш, шунингдек жиноятнинг салбий оқибатларини тугатишга қаратилган иқтисодий-сиёсий, ҳуқуқий, руҳий, ташкилий, техник хусусиятдаги чора-тадбирлар йиғиндиси.
Жиноятчиликка қарши кураш сиёсати – давлатнинг жиноятчиликнинг олдини олишга доир махсус тадбирларни қўллашга қаратилган фаолият ҳисобланиб, у жиноий, жиноят-процессуал, жиноят-ижроия қонунчилиги асосида, шу билан бирга тегишли фанлар, жумладан криминология фани қоидалари асосида ташкил этилади.
Жиноятчиликка қарши кураш соҳасида халқаро ҳамкорлик – барча долзарб муаммолар каби жиноятчиликка қарши кураш соҳасидаги давлатлар ўртасидаги халқаро ҳамкорлик.
Мамлакатларнинг жиноятчиликка қарши кураш соҳасида халқаро ҳамкорлик масалалари билан БМТ органларидан бири – Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаш бевосита шуғулланади. 1950 йилда бу Кенгаш таркибида Жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарларга нисбатан муносабат билдириш бўйича экспертлар қўмитаси таъсис этилди. 1971 йилда у Жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши кураш Қўмитаси, 1993 йилда эса, Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноят адлияси бўйича комиссия деб қайта номланди. Мазкур нуфузли ташкилот жиноятчиликка қарши янада самарали кураш олиб бориш ва ҳуқуқбузарларга нисбатан инсонпарварлик муносабатида бўлишга қаратилган тавсия ва таклифлар тақдим этади. БМТ Бош Ассамблеяси томонидан мазкур орган зиммасига ҳар 5 йилда бир марта Жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарларга нисбатан муносабат бўйича БМТ конгрессларини тайёрлаш вазифаси юклатилган. Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноят адлиясига доир халқаро қоидалар, стандартлар ва тавсиялар ишлаб чиқишда БМТ конгресслари асосий роль ўйнайди. Ҳозирги вақтгача 9 та конгресс ўтказилган.
Халқаро криминологик жамият 1934 йилда ташкил этилган бўлиб, жиноятчиликка қарши кураш соҳасида халқаро ҳамкорликни таъминлаш билан бевосита шуғулланади.
Халқаро ҳамкорликда Халқаро жиноят полицияси ташкилоти (Интерпол) 1923 йилда Венада дастлаб Халқаро жиноят полицияси комиссияси тарзида ташкил этилган. Интерпол ноҳукумат ташкилотдан ҳукуматлараро ташкилотга айланди. Ҳозирда у 170 дан ортиқ давлатни бирлаштиради. Интерполнинг олий органи Бош ассамблея ҳисобланади. Унинг сессиялари йилда бир марта ўтказилади. Ижро этувчи кўмита минтақаларнинг вакилларидан ташкил топади. Мунтазам ишловчи аппарати котибият ҳисобланади.

Download 24,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish