Функция лотинча «function» сўзидан келиб чиққан бўлиб, бажо келтириш, бажариш, амалга ошириш маъносини билдиради. Хорижий
сўзлар луғатида функцияни «фаолият даражаси», мажбурият, мақсад ва
роль деб ифодаланади.
Бошқарув функциялари бошқарувчи ва бошқарувчи тизимларни бир бутун қилиб боғлаб, аниқ мажбуриятлар билан тавсифлайди. Улар бажарилмаганда бошқарув жараёнининг самараси паст бўлади.
Бошқарув функцияларига бир қатор мутафаккирлар ўзларини назарий
қарашлари билан асос солганлар. Ф.Тейлорнинг фикрича ҳар бир
хизматчи энг юқори лавозимдан энг паст лавозимгача имкони борича оз сонли вазифа бажариши керак.
Баъзи бир мутахассислар бошқарув функцияларини ўз
қарашларида асосий таянчни мазмуний томонга эмас, балки ахборотли томонга йўналтирганлар. Бошқарув функцияси деганда, улар энг аввал ахборотга ишлов берилишидаги
ташкилий фаолият, яъни шундай зарур меҳнат фаолияти
турига бевосита ахборотни ишлаб чиқаришни бошқаришнинг манфаати учун ҳаракати ва ишлатилиши билан боғлиқлиги, шу жумладан зарур қарорлар ишлаб чиқилиши тушунилади.
Баъзи бир муаллифлар бошқарув функциясини бошқарув субъектларини ҳаракат операцияси деб таъкидлаган бўлсалар, бошқалари ижтимоий жамият бирлашмаси фаолияти бир
қисмини тартибга солиниши, учинчи эса объектив зарур,
барқарор такрорланувчи ҳаракат деб қайд этганлар.
Техник (ишлаб чиқариш, қайта ишлаш).
Тижорат (сотиб олиш, сотиш, алмаштириш).
Молиявий (капитал топиш, уни бошқариш).
Ҳимоялаш (мулкни ва шахсни ҳимоялаш).
Ҳисоб-китоб (мувозанат, сарфлар, статистика).
Маъмурий (иш олиб бориш, ташкил қилиш, фармон чиқариш ва назорат).
олдиндан кўра билиш (келажакни ўрганиш ва ҳаракат дастурини яратиш);
ташкил қилиш (корхонанинг моддий – техника базасини яратиш);
фармон бериш (корхона ходимларини ҳаракатга келтириш);
тартибга келтириш (барча жараёнларни, ҳаракат ва
интилишларни бирлаштириш);
назорат қилиш (қонун – қоидаларга, чиқарилган фармонларга риоя
қилинишини кузатиш).
назорат қилиш
режалаштириш,
ташкил этиш,
Бошқарув
функциялари
Мотивация,
мувофиқлаштириш,
Бошқарув жараёни энг аввал унинг олий мақсадини аниқлашдан ва
шу билан бирга уни амалга оширишни зарурий ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқишдан бошланади.
Бошқарувнинг ташкил этиш функцияси кўйилган мақсадларга мувофиқ ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий-техника база яратиш, бошқарув аппаратининг мақсадга мувофиқ
ташкилий таркибини аниқлаш, зарур меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, янги андозалар, бошқарув
бўлинмалари ҳақидаги қоидалар, функциявий йўриқномалар тайёрлаш ва бошқаларни ўз ичига олади.
Ташкил этиш функцияси корхонада бўлимлар фаолиятининг таркибий – ташкилий боғланишига белгиланган режаларни маълум тартиб ўрнатиб бажарилишини таъминлайди.
Бошқача қилиб айтганда, корхонада барча жараёнларни бирлигини таъминлаб, ягона мақсадга бирлаштиради.
Бошқарувнинг мувофиқлаштириш функцияси
белгиланган дастурни ёки мақсадга мувофиқ режани амалга ошишини, ишлаб чиқариш жараёнларининг бир
меъёрда боришини таъминлайди ва ўрнатилган
меъёрдан оғишини бартафар этади. Бу корхонада
зарурий тартиблили ва барқарорлик ҳолатини ўрнатади. Ишлаб чиқаришни тараққий этиши билан бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимлар орасидаги алоқалар доимо ҳар бир меъёрда давом этмайди. Бўлимларнинг функциявий мажбуриятлари тўлиқ бажарилмасликлари ўзаро
алоқаларда узилишлар, жараёнларда оғишлар вужудга
келади. Бу масалалар мувофиқлаштириш функцияси орқали ечилади.
Мувофиқлаштириш функцияси бозор
иқтисодиётига ўтиш шароитида катта аҳамиятга эга. Унга ишлаб чиқариш кўлами ошган,
мураккаблашиб бораётган иқтисодий алоқалар вужудга келган сари катта талаб қўйилмоқда.
Бошқарувнинг мувофиқлаштириш функцияси орқали корхонанинг динамикасини, бошқарув тизимини турли қисм ва бўлинмалари билан
алоқасини бир текислигини таъминланади.
Бошқарувнинг мотивация функцияси ходимларни ҳар томонлама қизиқтириш, ишга жалб қилиш, уларни моддий ва маънавий
рағбатлантиришни, иш самарадорлигини оширишга қаратилган.
Бошқарувнинг назорат қилиш функцияси амалда белгиланган
топшириқларнинг бажарилишини, ишлаб чиқаришнинг бир меъёрда давом этишини кузатиш, узилиш ҳолатларни, ўрнатилган
талаблардан оғиш сабабларини аниқлаш, бартараф этиш, уларни олдиндан билиш ва огоҳлантириш, ишлаб чиқаришнинг
барқарорлигини таъминлайди.
Ўзининг моҳиятига кўра назорат функцияси универсал ҳисобланади, чунки, корхонанинг функцияси барча
буғинлари ва бўлинмаларига (технологик
жараёнларнинг назорати, техник ҳужжатлар ҳолатини назорат қилиш, бўлим ва бўлинмалар ҳолатини назорат қилиш, маҳсулот сифатини назорат қилиш ва ҳоказо)
кириб боради ва бошқаришни бошқа функциялари билан яқин боғланган бўлади. Шундай қилиб,
бошқарувнинг назорат функцияси корхона фаолиятининг ҳақиқий ҳолатини ўрнатилган талаблардан оғишдан
доим хабардор бўлиб туриш имконини беради.
Бошқарув усуллари - бу бошқарув субъектининг бошқарув объектига
мақсадли йуналтирилган таъсир ўтказишнинг усуллари, яъни
бошқарувчининг у бошқараётган ишлаб чиқариш жамоасига қўйилган мақсадларга эришиш жараёнида унинг фаолияти мувофиқлигини
таъминлашдир.
Бошқарув усуллари воситасида иқтисодий жараёнларга ва ишлаб чиқариш
катнашчиларига моддий, молиявий, энергия, меҳнат ресурсларини имкони борича кам сарф қилиб, юқори натижаларга эришиш мақсадида таъсир этилади. Ишлаб чиқариш самарадорлиги кўп жиҳатдан
бошқарув усуллари мукаммаллиги ва тўғри шаклланлиги билан узвий боғлиқдир.
Бошқарув усуллари бошқарув жараёнида муҳим ўринни эгаллаб,
бошқарув қонун ва тамойиллари билан узвий боғлиқдир. Меҳнат жамоасига
таъсир этиш усуллари орасида бошқарув механизми учун бозор иқтисодиёти шароитида бошқарув объектив қонунлари талабларига
мувофиқ келишигина энг мақбул ва мақсадга мувофиқ деб ҳисобланади. Бунинг моҳияти шундаки, Бошқарув усуллари бозор иқтисодиётига
таалуқли қонунлар тизими билан узвий боғлиқдир.
Ташқи омиллар
Ички омиллар
Бошқарув усуллари
қуйидагилар тасирида
ўзгаради.
шқи омилларга:
бошқарув
Та тизимидаги
ўзгаришлар
ташқи шароит ўзгариши,
иқтисодиётни бошқаришда туб ислоҳотларни
амалга ошириш,
Бошқарувнинг иқтисодий усуллари кишиларга
иқтисодий манфаатлар орқали таъсир кўрсатади.
Иқтисодий усулларнинг моҳияти ходимлар ва ишлаб чиқариш жамоасига улар манфаати бўлишини
таъминловчи иқтисодий шароит яратишдан
иборатдир. Бошқарув усуллари тизимида иқтисодий усуллар етакчи ўринни эгалайди.
Иқтисодий усуллар иқтисодий таъсир воситалари йиғиндисидан (нарх, кредит, бизнес-режа, фойда,
солиқлар, иш ҳақи, иқтисодий рағбатлантириш ва ҳ.к.), яъни хўжалик фаолиятига таъсир этишнинг ҳар бир
жамоа мос хўжалик бўғини билан узвий алоқада амал қилишини таъминловчи тадбирларидан иборатдир.
Иқтисодий усуллар ўзаро боғланган тизимдир. Аммо ушбу тизимнинг тузилиши масаласида мутахассисларнинг фикрлари турличадир.
Баъзи бирлари режалаштиришдан, иқтисодий
рағбатлантиришдан, меҳнатни, ишлаб ишлаб чиқаришни, бошқарувни илмий асосда ташкил этишдан, нарх
белгилашдан этишдан, молия билан таъминлашдан ташкил топган десалар,
бошқалари юқоридагилар рўйхатига яна хўжалик ҳисобини қўшимча қиладилар,
учинчилари эса, иқтисодий усуллар тизимини режалаштиришдан, хўжалик ҳисобидан ва иқтисодий таҳлилдан ташкил топган дейдилар,
тўртинчилари- режалаштириш, хўжалик ҳисоби, яхши иш натижалари учун моддий рағбатлантириш деб тасдиқлайдилар.
Бешинчилари - режалаштириш, хўжалик ҳисобини иқтисодий ва моддий рағбатлантириш деб билади.
Олтинчилари- марказлашган режалаштириш, ва иқтисодий дастаклар тизими, хўжалик ҳисоби, нарх белгилаш, кредит, моддий рағбатлантириш ва ҳоказолар деб тушунадилар.
Бошқарувнинг ижтимоий-психологик усули - бу ишлаб чиқарувчи ва айрим шахсларга, уларнинг ижтимоий эҳтиёжлари ва психологик хусусиятларига таъсир этиш билан бошқариш
воситасидир. Бошқарувнинг ижтимоий-психологик усулларини қўллаш, корхонада юз бераётган ижтимоий ҳодисаларни чуқур ўрганиш ходимларнинг асаб тизими, кайфиятига таъсир этувчи психологик (руҳий) омилларни билишни талаб этади.
Бошқарувнинг ижтимоий-психологик усуллари ишлаб чиқаришда мавжуд ижтимоий механизмни (ўзаро муносабат тизими, ижтимоий эҳтиёжлар) қўллашга асосланади.
Бошқарувнинг ижтимоий усуллари ижтимоий тартибга солиш воситасида амалга оширилади.
Республикамизнинг ўтган давр мобайнидаги тажрибалари шундан далолат берадики, иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши, кўп жиҳатдан унинг бошқарув тизимига, иқтисодиёт тармоқларида фаолият юритаётган раҳбар
ходимларнинг тажрибаси, билими, профессионал тайёргарлик даражасига боғлиқдир.
Бугунги кунда республикамизда сув хўжалигини бошқаришда қатор муаммолар мавжуд бўлиб, уларнинг ечимини топиш, ишлаб чиқиш ушбу тизим олдида турган энг муҳим масалалардан биридир.
Бошқарув функция ва усуллари воситасида иқтисодий жараёнларга ва ишлаб чиқариш катнашчиларига моддий, молиявий, энергия,
меҳнат ресурсларини имкони борича кам сарф қилиб, юқори натижаларга эришиш мақсадида таъсир этилади.
Корхона ва ташкилотларда ишлаб чиқариш самарадорлиги кўп жиҳатдан бошқарув усулларининг мукаммаллиги ва тўғри шаклланлиги билан узвий боғлиқдир.
Бошқарув функция ва усуллари бошқарув тизимида катта
аҳамиятга эга бўлиб, бошқарув қонун ва тамойиллари билан
узвий боғлиқдир.
Бошқарув функция ва усуллари сув хўжалиги ташкилотларида бевосита ижтимоий-иқтисодий муносабатларга таъсир этувчи ишлаб чиқариш усули
ривожланиши ва жамият ишлаб чиқариш кучлари ўсиши билан ўзгариб боради. Иқтисодиётнинг муваффақиятли ривожланишида бошқарув усулларини тўғри танлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Бошқарув функция ва усулларини иқтисодиётнинг маълум аниқ соҳаларида амал қилишнинг турли йўллари орасидаги умумий ҳодиса сифатида ажратиш мумкин. Масалан, бошқарув даражалари бўйича бошқарув усуллари (давлат секторини бошқариш усуллари, цех, корхона, бирлашма, минтақани
бошқариш усуллари) ёки тармоқларни бошқариш усуллари (саноат, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалигини бошқариш усуллари) ҳақида суз
юритиш мумкин. Шунингдек, турли субъектлари томонидан қўлланиладиган бошқарув усулларини ажратиб кўрсатиш мумкин.
Сув хўжалиги ташкилотларида бошқарув функция ва усуллари ташқи ва ички омиллар таъсирида ўзгаради.
Ташқи омилларга ташқи шароит ўзгариши, ташкилотни бошқаришда туб ислоҳотларни амалга ошириш,
бошқарув тизимидаги ўзгаришлар киради.
Ички омилларга: ташкилотдаги ўзгаришлар ишлаб чиқариш ихтисослашиш даражаси ўзгариши, меҳнатнинг
техника билан таъминланиш даражаси яхшиланиши, ишлаб чиқаришни режалаштириш ва жадал тартибга солишнинг мавжуд усулларини такомиллаштириш ва янгиларини жорий қилиш (тармоқли режалаштириш ва
бошқариш, ишлаб чиқаришни узлуксиз тезкор режалаштириш, ишлаб чиқаришни бошқаришни
автоматлаштирилган тизимини қўллаш ва ҳ.к.) киритиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |