3-мавзу. Билиш жараёнлари: Диққат ва сезги Режа


F.S.M.U. методи орқали ўқув топшириқни бажаринг



Download 27,37 Kb.
bet2/3
Sana21.02.2022
Hajmi27,37 Kb.
#74441
1   2   3
Bog'liq
3-мавзу. Билиш жараёнлари Диққат ва сезги

F.S.M.U. методи орқали ўқув топшириқни бажаринг:
FSMU методининг умумий схемаси:
F – фикрингизни баён этинг;
S – фикрингизни асословчи сабабни кўрсатинг;
M – кўрсатган сабабингизни тасдиқловчи мисол келтиринг;
U –  фикрингизни умумлаштиринг.


1-вазифа. “Ихтиёрийдан сўнгги диққат” юзасидан фикрингизни FSMU методи бўйича баён этинг.
F-Агар мақсадга қаратилган фаолиятда шахс учун диққатнинг ихтиёрий тўплангандаги каби фақат фаолият натижаси эмас, балки унинг мазмуни ва жараёнининг ўзи қизиқарли бўлса, бундай диққат ихтиёрийдан кейинги диққат деб аталади.
S-Диққат, сезги, идрок ва тасаввур психологиясини билиш, тушуниш ҳамда амалиётда қўллай олиш.фаолиятда хиссий билишнинг аҳамияти. «Диққат тушунчаси ва унинг турларини таьрифлаш. Диққат турларининг асосий вазифалари. Диққат хусусиятлари. Диққат онтогинези. Диққатнинг анатомикфизологик асослари. «Сезги» таьрифлаш. Сезги хусусиятлари. Сезгидан анатомик физологик асослари. Сезги классификацияси, «Адаптация», «Сенсибилизация», «Синтизатция» «Компенсаторлик» Тушунчаларини таьрифлаш ва уларни ахамиятини аниқлаш. «енсомотор» жараёнини ёритиш. Идрок хусусиятлари ва турлари. «Аннерцекция» иллюзиянинг тушунчаларини ва уларнинг турлари.
M-Диққат бир қанча хусусиятларга эга бўлиб, улардан асосийлари диққатнинг кўчувчанлиги, бўлиниши, кўлами, кучи ва барқарорлигидир.Диққатнинг кўчиши деганда биз унинг бир нарсадан иккинчи бошқа бир нарсага, фаолиятининг бир туридан бошқа турига ўтишини тушунамиз. Диққат кўчиши иктиёрсиз ва ихтиёрий тарзда содир бўлиши мумкин.Фақат битта нарсага қаратилган диққатни концентрялашган (йиғилган) ёки тўпланган диққат дейилади. Агарда диққат фақат бир мураккаб иш прцесининг ўзида икки ёки уч нарсага қаратилган ва фаолиятининг турли усуллари билан боғлик бўлса, бундай диққатни бўлинган ёки тақсим қилинган диққат дейилади. Энг кучсиз диққат одатда тарқоқ диққат, паришон диққат ёки туғридан тўғри паришонлик дейилади. Паришонлик одамнинг ўз диққатини бирон бир муайян ишда ўзини тутиб тура олмаслигидир. Паришонлик – бу энг кучсиз диққатдир, мия пўстида қўзғалган жойнинг кучсиз бўлишлигидир. Диққатнинг барқарорлиги. Диққат маълум даражада барқарор ва беқарор бўлиши мумкин. Узоқ муддатгача бир нарсанинг ўзига қаратилиб тура оладиган диққат барқарор диққат дейилади. Агар диққат бирон-бир фаолият процессида бошқа нарсаларга, кераксиз нарсаларга чалғиверса ёки сустлашиб ва сўниб қолса бундай диққат беқорор диққат дейилади. Хиссиёт ва диққат. Диққатнинг кучи ва барқарорлиги хиссиётга боғлиқ. Бу ерда хиссиётнинг роли икки турли – ижобий ва салбий бўлиши мумкин.Ирода ва диққат. Ихтиёрий (иродавий) диққатнинг кучи ирода кучи билан сақлаб турилади. Кўпинча, ихтиёрсиз диққатнинг барқарорлиги ҳам фаолият процессида ироданинг зўри билан ушлаб турилади. Қизиқишлар ва диққат. Диққатнинг тўпланиш ва барқарорлигини сақлаб туришда кишининг қизиқишлари катта ахамиятга эгадир.
U-Кўп ҳолларда идрокимиз таркибига ўтмишдаги тажриба билан бирга ҳаёлтасаввурлари ҳам киради. Идрок таркибига тафаккур ва нутқ фаолияти ҳам киради. Бунда тафаккур ва нутқ фаолияти, аввало идрок қилинаётган нарса ва ходисанинг номини овоз билан ёки ўз ичидан айтишга ва билишда ифодаланади. Идрокнинг активлигига аввало унга боғлиқ бўлган хиссий кечинмалар сабаб бўлади.

Download 27,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish