3-маъруза. Кредит-модуль тизимида талабаларнинг
мустақил ишини режалаштириш ва ташкил қилиш
Режа:
Талабанинг мустақил иши.
Талабанинг мустақил таълими.
Ўқитувчи раҳбарлигидаги талабанинг мустақил иши.
Мустақил иш турларини меъёрлаштириш.
Талабанинг мустақил ишини масофавий усулда ташкил қилиш.
Талабанинг мустақил ишини баҳолаш.
Мустақил ишнинг услубий таъминоти.
Таянч атамалар: талабанинг мустақил иши, ўқитувчи раҳбарлигидаги талабанинг мустақил иши, талабанинг мустақил таълими, FAQ, Forum, тест, назорат ишига тайёрланиш, масала ечиш, реферат, коллоквиум, эссе, тақдимот, кейс-стади, иш ўйинлари, глоссарий, гуруҳ лойиҳаси, ҳисоб-чизма иши, курс иши, курс лойиҳаси, диплом лойиҳаси, амалиёт ҳисоботи, фан тўгараклари, фан олимпиадалари, илмий анжуманда маъруза қилиш, илмий тезис ва мақола чоп этиш, Link, Chart, Q/A, Review, SWOT, Interview, Google Apps, дайжест, Report, вақт меъёрлари, малакавий амалиёт, битирув малакавий иши, магистрантнинг илмий-педагогик фаолияти, магистрлик диссертацияси, илмий маслаҳатчилик, 21-аср кўникмалари, Блум таксономияси категориялари, Блум феъллари, билиш, тушуниш, амалда қўллаш, таҳлил қилиш, синтез, баҳолаш, андроид тизими таълим иловалари, ҳарфли тизимдаги баҳо, балларнинг рақамли эквиваленти, аппеляция, GPA, фаннинг ўқув-услубий мажмуаси, маълумотнома-кўрсаткич, талабанинг ўқув-услубий мажмуаси.
Талабанинг мустақил иши.
Талабаларнинг мустақил иши (ТМИ) – бу талабанинг ўзига хос ўқув фаолияти бўлиб, у дидактик топшириқларни мустақил равишда бажаришга, ўқишга қизиқтиришга ва муайян фан соҳасида билимларни оширишга йўналтирилган. ТМИ мазмуни мантиқий фикрлашни, ижодий фаолликни, ўқув материалини ўзлаштиришда тадқиқотчилик ёндашувини шакллантиришга имкон берувчи амалий топшириқларни бажариш билан боғлиқ бўлади.
ТМИ мазмуни фаннинг хусусиятидан, олий ўқув юртининг техник имкониятларидан ва кутубхонанинг ўқув-услубий таъминланганидан келиб чиқиб аниқланади.
Одатда ТМИ талабанинг мустақил таълими (ТМТ) билан биргаликда аудиториядан ташқарида бажариладиган ўқитувчи раҳбарлигидаги талабанинг мустақил ишини (ЎРТМИ) ҳам ўз ичига олади.
Кундузги таълим шаклида бакалавриатда ТМИ нинг умумий соатлари фан ҳажмининг ярмини ташкил этади ва унинг ҳам деярли ярми ЎРТМИ га ажратилади. Сиртқи таълимда ТМИ ҳажми фан ҳажмининг 4/5 қисмини ташкил этиши мақсадга мувофиқ.
ТМИ ни ташкил қилиш олий ўқув юртининг асосий меъёрий ҳужжатлари, жумладан ишчи ўқув дастурлари (силлабус), фан модулларини мустақил ўрганиш бўйича талабларга мувофиқ тарзда амалга оширилади.
ТМИ қуйидаги шаклларда жорий этилиши мумкин:
- талабанинг бевосита ўзи томонидан (мобил қурилмаси орқали) амалга ошириладиган мустақил иш турлари (ТМТ);
- анъанавий шаклдаги ўқитувчи раҳбарлигидаги талабанинг мустақил иши;
- электрон шаклдаги (мобил қурилмаси орқали) ўқитувчи раҳбарлигидаги талабанинг мустақил иши.
Do'stlaringiz bilan baham: |