3-маъруза. Кредит-модуль тизимида талабаларнинг мустақил ишини режалаштириш ва ташкил қилиш


Талабанинг мустақил ишини масофавий усулда ташкил қилиш



Download 48,87 Kb.
bet4/7
Sana23.02.2022
Hajmi48,87 Kb.
#143612
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 5197327319160587948

Талабанинг мустақил ишини масофавий
усулда ташкил қилиш.


Масофавий таълим билим олиш иштиёқида ўқиётган талабалар учун энг мақбул вариант ҳисобланади. Бу усулда талабага турли дастур ва иловаларда ишлашни таклиф қилиш орқали уларда 21-аср кўникмаларини шакллантириш ва буни ҳатто аудиториядаги машғулотлардан ҳам юксак даражада ташкил қилиш мумкин.


Ҳозирги кунда таълим тизимида тил ўрганиш ва иқтисодий билим соҳаларида қўлланилаётган кўплаб интерфаол ўқитиш усуллари оммалашган. Уларнинг кўпчилигидан техника соҳасидаги билимларни ўқитишда ҳам самарали фойдаланиш мумкин.
Мустақил ишларни масофавий тизимда ташкил қилиш учун энг аввало таълим натижаларини Блум таксономияси орқали белгилаб олиш зарур ва билим ва кўникмаларни шакллантириш учун “Блум феъллари” орқали андроид тизимидаги мос таълим иловасини танлаш мумкин.
Масалан, ҳужжатга белги қўйиш, ундан нусҳа олиш, санаб бериш, таърифлаш, мослигини аниқлаш, маъқуллаш, изоҳлаш, қайд қилиш, эслаш, таниш, хабар бериш, сўраш, қайта сўраш, излаш, идентификациялаш, номлаш, такрорлаш, ажратиб олиш, излаш, белги қўйиш, ҳавола бериш, эсга тушириш, тасаввур қилиш, айтиб бериш, тасвирлаш, белгилаш, жойлаштириш, ўрнини белгилаш, ўхшашини топиш каби БИЛИШ категориясига тегишли фаолиятларни андроид тизимидаги Notepad+, Mental Note, Word, Google, Excel, PowerPoint, Polaris Office, ShowMe, Quick Scetch, Blogpress, SmartOffice2, Show of Hands, Zoho Docs, Prezi, Flash cards+ таълим иловалари орқали ташкил қилиш мумкин.
Таснифлаш, категориялаш, намойиш қилиш, ахборот излаш, боғлаш, далил келтириш, изоҳлаш, қисқартириш, муҳокама қилиш, янги жиҳатини аниқлаш, тушунтириш, баҳо бериш, кенгайтириш, кўрсатиб бериш, гуруҳлаш, фарқлаш, ахборот тўплаш, хулосалаш, шарҳлаш, бошқа шаклда ифодалаш, таржима қилиш, таққослаш, бошқача сўзлар билан изоҳлаш, хос белги ва ёрлиқ қўйиш, олдиндан айтиш, умумлаштириш, тасдиқлаш каби ТУШУНИШ категориясига тегишли фаолиятларни андроид тизимидаги Twitter, Google Docs, PhatPad, Categorize App, Story planner, Quickvoice, Photocard, Google Photos, Debate Champ, iTranslate, Errands To-do, YouTube Capture, eBook Magic каби таълим иловалари орқали ташкил қилиш мумкин.
Бажариш, бошқариш, тақдим қилиш, қўллаш, ижро қилиш, харита тузиш, йиғиш, ҳисоблаш, ажратиб олиш, танлаш, ўзгартириш, жамлаш, кўрсатиб бериш, конструкциялаш, татбиқ қилиш, исботлаш, шакллантириш, сўров ўтказиш, мавзу бўйича суҳбатлашиш, тажриба ўтказиш, аниқлаштириш, расмийлаштириш,таъсир ўтказиш, сўраб-суриштириш, жўнатиш, юклаб олиш, эскизини чизиш, фикр алмашиш, чизиш, ҳаракатга келтириш, ниҳоялаш, фойдаланиш каби АМАЛДА ҚЎЛЛАШ категориясига тегишли фаолиятларни андроид тизимидаги Intereview assistant, Ann’s Flash Cards, ScrapPad, Keynote, Picture Collage, Flashcard machune, Things, Inspiration maps, OneNote, Wolfram Alpha, WunderList, Presentation Timer, Revision Quiz Maker, Pages, IWish, FlipBoard, PaperHelper, Flashcards Deluxe, iDesign, 2Sreens каби таълим иловалари орқали ташкил қилиш мумкин.
Хос белгиларини аниқлаш, ҳавола орқали боғлаш, даражалаш, мансублигини белгилаш, қиёслаш, изоҳ бериш, категориялаш, даражасини аниқлаш, якуний хулосага келиш, таснифлаш, сабабини аниқлаш, боғлиқлигини аниқлаш, нисбат бериш, намуна кўрсатиш, ажратиш, баҳо қўйиш, ажратиб фарқлаш, тартиблаш, суриштириш, адабий шарҳлаш, майдалаш, режалаштириш, эътибор қаратиш, эълон қилиш, бўлаклаш, анкета тузиш, чегарасини аниқлаш, таркибини аниқлаш, урғу бериш каби ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ категориясига тегишли фаолиятларни андроид тизимидаги Simpleminds+, NotesPlus, Numbers, Use Your Writing, Dropbox, BigWorld, Dragon Dictition, Data Analysis, Easy Chart, Quick Graph, Simple Note, myHomework, Priority Matrix, Course Notes, Ideament, Educreations, Assignments каби таълим иловалари орқали ташкил қилиш мумкин.
Мавзу бўйича видео материал яратиш, фикрни бошқариш, ижро қилиш, янги шаклда ифодалаш, ҳамкорлик қилиш, имитациялаш, аралаштириш, ишлаб чиқариш, ясаш, тузиш, қуриш, дастурлаш, яратиш, ихтиро қилиш, бирлаштириш, умумлаштириш, ўзгартириш, модификациялаш, бошқариш, пайдо қилиш, такомиллаштириш, тезис ва мақола ёзиш, мослаштириш, ишлаб чиқиш, ечиш, ҳал қилиш, маъруза қилиш, йўналтириш, ёрдам кўрсатиш, ёзма баён қилиш, жадаллаштириш, чоп қилиш, конструкциясини яратиш, келишиш, музокара олиб бориш, режалаштириш каби СИНТЕЗ ҚИЛИШ категориясига тегишли фаолиятларни андроид тизимидаги iMovie, Flipbook, Do Ink, Explain Everything, Drawing Pad, Creative Book, Padlet, Story Creater, Audio Boom, Video Shop, ShadowPuppet, WebAlbums, EasyStudio, Book Creator, iStop Motion каби таълим иловалари орқали ташкил қилиш мумкин.
Тасдиқлаш, назорат қилиш, даражага ажратиш, тизимлаш, бошқа шаклда ифодалаш, акслантириш, башоратлаш, ишонтириш, ўлчаш, асослаш, олдиндан айтиш, қўллаб-қувватлаш, танқид қилиш, суриштириб аниқлаш, ҳимоя қилиш, ёқлаш, баҳслашиш, тақриз бериш, кўриб чиқиш, хулоса бериш, тузатиш киритиш, бошқариш, баҳо бериш, тавсия қилиш, тажрибада синаш, исботлаш каби БАҲОЛАШ категориясига тегишли фаолиятларни андроид тизимидаги WhatsApp, Facebook, iBrainstorm, Skype, YouTube, FB Messenger, Google+, Roambi Analitics, Strip Designer, Moodle Mobile, Clear Sea, Group Board, PressReader, Green Screen, Edublogs, Tools 4 students, Blogpad каби таълим иловалари орқали ташкил қилиш мумкин.
Талабанинг мустақил ишини масофавий тазда ташкил қилишда иложи борича унинг қурилмасига мослашиш мақсадга мувофиқ. Ҳозирги кунда кўпчилик талабалар андроид тизимида ишловчи мобиль қурилмаларга эга бўлганликлари сабабли m-learning тизимига мос дастурлардан фойдаланиш талаба учун ҳар томонлама қулай ҳисобланади.




  1. Download 48,87 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish