3-маъруза. Гипс асосидаги буюмлар.
Қурилиш гипси
Таркиби асосан икки молекула сувли кальций сульфатидан (CaSO4 2H2O) иборат бўлган чўкинди тоғ жинси гипс тошини пишириб гипсли боғловчилар олинади. Табиий гипс-тош кимёвий чўкинди тоғ жинслари гуруҳига киради, оқ рангли, Моос шкаласи бўйича қаттиқлиги 2, зичлиги 2200-2400 кг/м3 -дир.
150-2000С ҳароратда пиширилган гипстошни майин туйиб ҳосил қилинган маҳсулотга қурилиш гипси деб аталади. Пишириш қуйидаги кимёвий жараён орқали ифодаланади:
150-2000C
CaSO4 2H2O CaSO4 0,5H2O+1,5H2O
Бунда 1кг гипс олиш учун 588 кЖ иссиқлик сарфланади. Қурилиш гипси баьзан алебастр деб ҳам аталади.
Гипсли боғловчилар қурилиш гипси, қолиплаш гипси ўша таркибга ва юқори техник хоссаларга эга, техник (юқори мустаҳкамли) гипс. Техник гипс икки молекула сувли гипсдан юқори ҳарорат ва буғ босими остида автоклавда пишириб олинади.
Ангидрид боғловчи икки молекула сувли гипсни 600-9500С ҳароратда пишириш натижасида олинади ва у сувсиз СаSO4 дан иборат бўлади. Ангидрид икки турга бўлинади: паст ҳароратда (600-7500С) ва юқори ҳароратда (800-9500С) пиширилган.
Қурилиш гипси ишлаб чиқариш технологияси
Қурилиш гипси уч хил усулда ишлаб чиқарилиши мумкин:
1-чи усулда гипстош кукунлаб туйилади ва гипс пишириш қозонларида пиширилади;
2-чи усулда гипстош олдин майдалаб пиширилади, сўнгра туйилади;
3-чи усулда гипстоши майдалаб юқори босимли сув буғида пиширилади ва кейин қуритиб туйилади.
Гипстош шахтали, айланма хумдонлар ёки буғлаш қозонларида пиширилади. Гипстошни пишириш усули хом ашёнинг хусусиятлари (намлиги, қаттиқлиги, тозалиги ва бошқалар) ва олинадиган маҳсулотга бўлган талабга қараб танланади.
Гипстошни майдалаш болғали майдалагичларда, пўлат чархли тегирмонларда бажарилади. Туйишдан олдин гипс-тош қуритилиши керак.
Шахтали хумдонларга гипстош 70-300 мм йирикликдаги, айланма хумдонларга 15 мм гача бўлган йирикликдаги, буғлаш қозонларида (автоклавда) эса 25-50 мм йирикликдаги доналар шаклида солинади; қозонларда пиширилганда эса гипстош кукун қилиб туйилган ҳолда солинади.
а) Гипстошни қозонларда пишириш.
Саноат чиқараётган қозонларнинг ҳажми 3 ва 15м3. Бир цикл пишириш қозон ҳажми, ҳарорати, хом ашёнинг намлик даражасига боғлиқ бўлиб 1 дан то 3 соатгача давом этади. Пишириш қозонларининг камчилиги ишларнинг даврийлигида. Бундай қозонларда ёнилғи маҳсулотга тегмайди ва сифатга таъсир қилмайди. 1 тонна маҳсулот учун 40-45 кг шартли ёнилғи, 20-25 кВтс электр қуввати сарфланади.
б) Айланма хумдонларда гипсни пишириш.
Айланма хумдонларда гипстош ўлчамлари 15 мм гача бўлган доналар шаклида солинади. Айланма хумдон горизонтга 3-50 қияликда ўрнатилади, ўз ўқи атрофида 2-3 айл/мин тезликда айланади. Ёнилғи сифатида қаттиқ, суюқ ёки газли ёнилғи ишлатилиши мумкин. Ёнилғи юқоридан ёки пастдан берилади. Қуритиш хумдонининг қуввати 5-15 т/с бўлиб, ёнилғининг миқдори тайёр маҳсулотнинг тахминан 5%-ни ташкил қилади. Майдалашдан олдин гипс 24-40 соат тақсимлаш идишларида сақланади. Майдалаш бир ёки икки камерали айланма тегирмонларда майинлиги 10-12% гача (№02 элакда қолдиқ бўйича) гипс майдаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |