Яримсувли гипснинг қотиши.
Ярим сувли гипс қотишининг моҳияти унинг икки молекула сувли ҳолатга ўтишидир:
CaSO4·0,5 H2O+1,5 H2O=CaSO4·2H2O
Академик А.А.Байковнинг назариясига асосан яримсувли гипснинг қотишини уч даврга бўлиш мумкин. Биринчи қотиш даври гипсни сув билан аралаштирганда тўйинган эритма ҳосил бўлгунга қадар давом этади. Иккинчи даврда эса яриммолекула сувли гипс 1,5Н2О ни бириктириб коллоид (гель) ҳосил қилади ва шунда қотиш бошланади. Учинчи даврда эса коллоид икки гидратларнинг зарралари қайта кристалланадилар, шу билан қотиш давом этиб мустаҳкамлик ошади.
Гипснинг хоссалари.
1) ҳақиқий зичлиги -2,6-2,75г/см3.
Уйма сочилувчан зичлиги 800-1100 кг/м3 га тенг, зичлаштирилганда эса 1250-1450кг/м3гача етади.
2) Майинлик даражаси бўйича гипс боғловчи қуйидаги турларга бўлинади:
I тур- дағал гипс - №02 элакдаги қолдиқ 30%дан ошмаслиги керак.
II тур- ўртача майдаликдаги гипс - №02 элакдаги қолдиқ 15%дан ошмаслиги керак.
III тур- майин гипс – №02 элакдаги қолдиқ 2%дан ошмаслиги керак.
3) Сувталабчанлик – нормал қуюқликдаги (Суттарда асбобида гипс-сув хамирнинг ёйилиши 180±5ммга тенг бўлганда) хамирни тайёрлаш учун керакли сув миқдоридир. Сувталабчанликни камайтириш мақсадида СДБ-сульфид-дрожжа ачитқиси, ВРП-сувда эрувчан полимер (0,1-0,3% миқдорда) суюлтирувчилар солиниши мумкин, бунда сувталабчанлик 10-15%га камаяди.
4) Қотиш вақтига қараб гипс қуйидагиларга бўлинади:
а) тез қотувчан, А индексли, бунда қотиш 2 минутдан олдин бошланмаслиги, охири эса 15 минутдан кечга қолмаслиги керак;
б) нормал қотувчан, Б индексли, бунда қотиш 6 минутдан олдин бошланмаслиги, охири эса 30 минутдан кечга қолмаслиги керак;
в) секин қотувчан, В индексли, бунда қотиш 20 минутдан олдин бошланмаслиги, охири эса чекланмаган.
Хамир ҳароратининг 40-450С гача ошиши қотишни тезлаштиради, бундан юқорига ошса, секинлатади, 90-1000С ҳароратли хамир эса қотмайди. Бунинг сабаби шу ҳароратда яримгидратнинг эриш даражаси камайиб CaSO4·2H2O эриш даражасигача етишидир.
Гипс қотишини секинлаштириш мақсадида қуйидаги қушимчалар солиниши мумкин: керосинли ва оҳак-елимли секинлатувчилар, 0,1-0,5% миқдорида СДБ.
5) Мустаҳкамлик. Гипснинг мустаҳкамлиги нормал қуюқликдаги гипс хамиридан тайёрлаб 1,5 соат қолипда ва 0,5 соат ҳавода қотирилган 40x40х160мм ўлчамдаги 3-та намунани олдин эгилишга, кейин ҳосил бўлган ярим призмаларни сиқилишга синаб аниқланади.
Мустаҳкамлик чегарасига қараб гипс маркаларга бўлинади.
Г-2
|
Rс≤ 2МПа
|
Rэг ≤1,2МПа
|
Г-3
|
3
|
1,8
|
Г-4
|
4
|
2,0
|
Г-5
|
5
|
2,5
|
Г-6
|
6
|
3,0
|
Г-7
|
7
|
3,0
|
Г-10
|
10
|
3,5
|
Г-13
|
13
|
4,5
|
Г-16
|
16
|
5,5
|
Г-19
|
19
|
6,5
|
Г-22
|
22
|
7,0
|
Г-25
|
25
|
8,0
|
6) Деформацияланиш. Қотишнинг бошида гипс ҳажмида 0,5-1% кўпаяди.
7) Узоқ сақланиш. Гипснинг совуққа чидамлилиги 15-20 ва ундан юқори циклдан иборат. Узоқ йиллар (40-60 йил) давомида ўз хусусиятларини йўқотмайди.
Сувга чидамлилиги паст, оловнинг таъсирига чидамли, унинг ичида арматура емирилади (қотган гипс тошидаги водород кўрсатгич рН=6,5÷7,5).
8) Ишлатилиш соҳаси. а) қуруқ сувоқларда;
б) деворларда;
в) тиббиетда;
г) архитектура безаш ишларида;
д)деворбоп тошлар, блокларда ва ҳ.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |