3-МАЪРУЗА. БИНОЛАРНИНГ КОНСТРУКТИВ ЭЛЕМЕНТЛАРИ ВА ҚУРИЛИШНИ ИНДУСТРЛАШТИРИШ.
Режа:
Биноларнинг асосий юк кўтарувчи ва тўсиқ конструкциялари.
Қурилишда унификация, типизация, стандартизация, ягона модул системаси.
Қурилишда қўлланиладиган номинал (координацион), конструктив ва ҳақиқий ўлчамлар.
Таянч иборалар: қурилишни индустрлаштириш, унификация, типизация, стандартизация, модули, градация, ўсиб борувчи градация, номинал ўлчам, конструктив ўлчам, хақиқий ўлчам, зазор, руҳсат этилган хатолик.
Бино ёки иншоотнинг конструктив ечими – унинг мустаҳкамлигини, устуворлигини, узоққа чидамлилигини ва эксплуатацион сифатларини таъминловчи горизонтал ҳамда вертикал элементлардан иборат ўзаро боғланган юк кўтарувчи ва бошқа конструкциялар мажмуасидир.
Горизонтал юк кўтарувчи конструкциялар - одатда, қаватлараро ёпмалар, том, чордоқ, ертўла ёки техник қаватлар ёпмалари бўлиб, улар ўзларига тушадиган барча вертикал юкларни ҳамда шамол ёки зилзила натижасида ҳосил бўладиган горизонтал юклар ва таъсирларни қабул қиладилар ва вертикал юк кўтарувчи конструкцияларга узатадилар.
Вертикал юк кўтарувчи конструкциялар - барча вертикал ҳамда горизонтал юкларни қабул қилиб, ўз навбатида уларни пойдевор конструкциясига узатадилар.
Биноларда юк кўтарувчи конструкциялардан ташқари ажратиб турувчи ёки тўсиқ вазифасини бажарув-чи конструкциялар бўлади. Уларга эшиклар, дера-залар, пардадеворлар каби конструкциялар киради.
Юк кўтарувчи деворли бино: 1-пойдевор плитаси; 2-ертўла ёпмаси; 3-пойдевор; 4-ертўла девори; 5-техник қават ёпмаси; 6-пол ости бўшлиғи; 7-пардадевор; 8-қаватлараро ёпмага тушадиган юклар; 9-қаватлараро ёпма; 10-ички юк кўтарувчи девор; 11-ташқи юк кўтарувчи девор; 12-дераза ўрни; 13-карниз; 14-чор-доқ ёпмаси; 15-чордоқ; 16-стро-пила; 17-том қопламаси; 18-мўри; 19-мўри устидаги ёпқич; 20-стро-пиланинг бўйлама прогони; 21-тиргак; 22-устун; 23-том қирраси; 24-чордоқни шамоллатиш қурилмаси; 25-том қиррасида тўпланадиган қор; 26-томнинг чети; 27-мауэрлат; 28-дераза; 29-кириш эшиги; 30-кириш зинаси; 31-цоколь; 32-ертўла.
Мамлакатимизда йилига жуда катта ҳажмда турли вазифаларга мўлжалланган бинолар ва саноат иншоотлари қурилмоқда шу боисдан қурилиш муддатларини қисқартириш, унинг сифатини кўтариш, меҳнат сарфини камайтириш учун қурилишни индустрлаштириш, яъни бинолар ва иншоотлар қурилишини саноат асосига ўтказиш керак бўлади.
Бироқ биноларнинг конструктив элементларини заводда ишлаб чи-қариш уларни оммавий тарзда ишлаб чиқарилганда, ўша элементларни турли-туман вазифага мўлжалланган биноларда қўллаш мумкин бўлган ҳолларда иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлади. Шунинг учун, ишлаб чиқаришнинг деярли барча соҳоларида қабул қилинганидек, унификацияга, яъни биноларни, уларнинг қисмларини, алоҳида конструктив элементларини бир хилликка келтиришга зарурият туғилади.
Қурилишда унификация бино қисмлари ва конструктив элементлар турлари (типлари) ва ўлчамларининг сонини чеклашни билдиради.
Масалан: ёпма плиталарининг ўлчамлари ГОСТ 2643485 бўйича қуйидагича унификацияланган (ўлчамлари чекланган). Яни плиталарнинг узунлиги L0=2400, 3000, 3600, 4200, 4800, 5400, 6000, 6600 ва 7200 бўлса, эни В0=1000, 1200, 1500, 1800, 2400, 3000, 3600мм қабул қилинган.
Элементларнинг шакл, бичим ва конструктив белгилар бўйича типлари сонини чеклаш (масалан, ёпма плиталарни жуда кўп мумкин бўлган ечимларидан фақат яхлит, кўп қаватли ва қовурғали плиталар ишлаб чиқарилади) энг мукаммал ечимларни танлаш йўли билан амалга оширилади. Буни типизация деб аталади. Текширувдан муваффақиятли ўтган типовой конструкциялар мажбурий равишда қурилишда қўлланиш учун тасдиқланадилар.
Оммавий тарзда қўллаш учун тасдиқланган типовой конструкцияларнинг шакли, бичими, физик ва ўлчам катталикларига давлат стандарти (ЎзСТ) томонидан махсус норма (меъёр) талаблар ўрнатилади. Буни стандартизация деб аталади. Давлат стандарти тасдиқланганга қадар бундай меъморий ҳужжат сифатида тармоқ стандарти (ОСТ) ҳам қўлланилиши мумкин.
Унификациялаш мақсадида ўлчамлар сонини чеклаш ягона модул системаси асосида амалга оширилади. Ягона модул системаси (ЯМС) бинолар, уларнинг қисмлари ва конструкциялар ўлчамларининг белгиланган бирлик – модулга каррали бўлиши асосида шу ўлчамларни мувофиқлаштириш қоидаларининг мажмуини билдиради.
Асосий модул М сифатида 100 мм катталик қабул қилинган. Бино-нинг унификацияга алоқадор барча ўлчамлари М=100мм га бўлинадиган бўлиши керак. Унификациялаш даражасини ошириш учун ҳосилавий модуллар белгиланган. Булар йириклаштирилган ва каср модуллардир. Йириклаштирилган модуллар: 2М,3М,6М,12М, 15М, 30М ва 60М. Бундай модуллардан бинонинг пландаги ўлчамларини, шунингдек йирик конструкция ва буюмларнинг ўлчамларини белгилашда фойдаланилади.
Каср модуллар: М, М, М, М, М ва М
Улар конструкция ва деталларнинг нисбатан кичик ўлчамларини белгилашда қўлланилади.
Белгиланган модуллашган ўлчамлар қаторидаги ёнма ён катталиклар орасидаги фарқ градация деб аталади. Ўлчамларни белгилашда ўсиб борувчи градацияни қўллаш унификациялаш даражасининг янада ошишига имкон туғдиради. Масалан, жамоат биноларидаги қаватлар баландлигини белгилашда қуйидаги модуллашган ўлчамлар қўлланилган: 3 м, 3,3 м, 3,6 м, 4,2 м, 4,8 м ва 6 м. Бу ерда 3 метрдан 3,6 метргача 3М (300 мм) модул, 3,6 метрдан 4,8 метргача 6М (600 мм) модул, 4,8 метрдан сўнг 12М (1200 мм) модул қўллаш, яъни ўсиб борувчи градацияни қўллаш ҳисобига 3 метрдан 6 метргача оралиқда 3М модул қўлланилганда ҳосил бўладиган 11 та унификацияланган ўлчам ўрнига 5 тагина ўлчам қабул қилинган халос.
Биноларни лойиҳалаштиришда қуйидаги ўлчамлар қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |