Claroline – Эркин ва очиқ кодли масофавий ўқув курсларни
ташкиллаштириш имкониятини берувчи Webга ориентацияланган дастурий
мажмуа ҳисобланади. Тизим Лувенадаги (Бельгия) католик
университетининг педагогика ва мультимедиа институтида яратилган.
Дастурий мажмуадан фойдаланиш GNU (General Public License) асосида
амалга оширилади яъни бепул фойдаланиш мумкин. Тизим ишлаши учун
серверда PHP/MySQL/Apacheларни ўрнатилиши талаб қилинади. Windows 98
ва NT, Mandrake Linux 8.1 муҳитига ўрнатилган EasyPHP тизимда тизим
тестдан ўтказилган. Claroline дастурий мажмуасидан 80 дан ортиқ
давлатларда фойдаланишади ва 30 дан ортиқ тилларга (дастур интерфейси)
таржима қилинган. Тизим 2000 дан ортиқ талабаларни бир вақтнинг ўзида
қабул қилиши мумкин.
Claroline дастурий мажмуаси масофавий таълим жараѐнини
ташкиллаштириш учун талаб қилинадиган барча талабларга жавоб беради
хусусан, фойдаланувчиларни рўйҳатдан ўтказиш, тизимда
фойдаланувчиларнинг (фан ўқитувчиси, ўқувчи ва меҳмон) ролларини
администратор томонидан белгилаши, ўқув курсларни яратиш, уларнинг
таркибини таҳрирлаш, талабалар билимини назорат қилиш, мониторинг олиб
бориш, назорат натижаларини таҳлил қилиш, тизим ичида фойдаланувчилар
ўртасида коммуникация элементларидан (чат, форум, қисқа хабарлар
жўнатиш модулларидан) фойдаланиш ва бошқариш имкониятини беради.
Тизимда бошқа LMSлар сингари қўйидаги кўрсатилган ўқитиш
модуллари мавжуд: Forums, Materials, Messenger, Chat, Exercises, Group work ,
Student tracking, Календар, Вики ва бошқа модуллари мавжуд. Бошқа LMS
лар сингари IMS ва SCORM стандартларни қўллаб қувватлайди.
Claroline дастурий мажмуасининг имкониятларидан демонстрация
режимида фойдаланиб кўриш мумкин, бунинг учун https://claroline.net/testez/
ҳаволасига мурожат қилиб, тизимга ҳар хил ролларда (администратор, фан
ўқитувчиси, ўқувчи) кириб тизимнинг имкониятлари билан танишиб чиқиши
мумкин.
Ўқув модулини ѐзиш вақтида тизимнинг барқарор версияси Claroline
1.11.8. Тизимнинг расмий интернет манзили: https://claroline.net/
Moodle – Web муҳитида ўқитиш ва on-line режимдаги дарсларни
ташкил қилувчи кучли педагогик дастурий мажмуа ҳисобланади. Тизимда
мавжуд ўқитиш модуллари: Forums, Materials, Messenger, Chat, Exercises,
Group work , Student tracking ва анча кўп бўлган бошқа модуллари мавжуд.
Бошқа LMS лар сингари IMS, SCORM ва бошқа стандартларни қўллаб
қувватлайди.Таҳлиллар шуни кўрсатадики, бошқа LMS тизимларга қараганда
энг кўп қўшимча плагин ва модуллари мавжуд бўлган дастурий мажмуа
айнан, moodle дастурий мажмуаси ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда дунѐнинг кўп давлатларининг ўқув муассасаларида
масофавий таълим жараѐнини айнан Moodle дастурий мажмуасидан
фойдаланган ҳолда ташкиллаштирилмоқда.
Ўзбекистондаги кўплаб таълим муассасларида айнан виртуал таълим
муҳити сифатида айнан Moodle дастурий мажмуаси фойдаланиб келинмоқда.
Хусусан, Тошкент ахборот технологиялари университетининг виртуал
таълим муҳити - etuit.uz, Ўзбекистон Миллий университетининг ―Очиқ ўқув-
ахборот марказида‖, Ҳалқ таълим вазирлиги қошидаги ―Мултимедиа
умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази‖- http://moodle.uzedu.uz/,
Тошкент Турин Политехника университетида - moodle.polito.uz ва бошқа
муассасаларда кенг фойдаланиб келинмоқда. Очиқ кодли Moodle дастурий
мажмуаси ўқув жараѐнини бошқарувчи Web га йўналтирилган махсус тизим
бўлиб, интернет тармоғида фойдаланишга мўлжалланилган. Тизимни
яратишда очиқ кодли дастурий таъминотлардан фойдаланилган.
My.estudy.uz тизими масофали ўқув жараѐнида кенг қамровли
имкониятлар ва ўқув жараѐнида қўл келадиган қўллаб тўла тўкис қувватлаш
– ўқув материалларининг кенг кўламда ѐритилиши, билим савиясини
текшириш ва бошқарувида ишлаш имконини яратади. Ҳозирги вақтда
my.estudy.uz тизими Тошкент ахборот технологиялари университетининг
физика кафедрасида кенг қўлланилиб келинмоқда.
my.estudy.uz LMS тизимининг структураси my.estudy.uz тизими
масофадан туриб ўқитиш курслари ва веб-сайтларни яратишни дастурий
таъминлаш пакетидан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |