9-маъруза: Аралаштирилган махсус цементлар. Гипс цемент, пуццолан боғловчи модда
Режа: 1. Аралаштирилган махсус цементлар тури
2. Гипс цемент, пуццолан боғловчи моддалар таркиби ва ишлаб чиқариш
Махсус портландцементлар одатдагисидан яққолрок намоён бўладиган ёки ўзига хос айрим хоссалари билан фарк қилади. Масалан, сульфатга чидамли портландцемент сульфатли сув таъсирига жуда чидамли бўлади, пластификациялаштирилгани нисбатан анча пластик бетонбоп қоришма ҳосил қилади, оки нихоятда оклиги билан ажралиб туради ва х.к. Бу хил цементлар махсус хоссаларига яраша алохида максадларда ишлатилади.
Махсус портландцементларнинг тури кўп. Баъзилари (гидрофоб ва пластификациялаштирилган, сульфатга чидамли, тез котадиган, магнезиал, йулбоп, ок ва рангли портландцементлар) қурилишда жуда кенг кулланилади.
Шуни назарда тутиш керакки, махсус цементлар мухим хоссаларидан яхши фойдаланиш мумкин бўлган холлардагина ишлатилади.
Пластификациялаштирилган портландцемент.
Пластификациялаштирилган портландцемент деб портландцемент клинкерни пластификациялаштирадиган қўшилма билан биргаликда жуда майда туйишдан ҳосил бўладиган гидравлик боғловчи моддага айтилади. Пластификациялаштирилган портландцементнинг тишлашиш муддатларини керагича ўзгартириб туриш учун туяётганда гипс қўшилади. Гипсдан цемент таркибидаги сульфат кислота ангидриди (СO3) нинг 3% дан ортиқ қўшилмаслиги керак.
Пластификациялаштирадиган қўшилма сифатида сульфат-спирт бардаси (с.с.б.) концентрати ишлатилади. С.с.б. дан цемент оғир лигининг (қуруқ моддага ҳисобланганда) 0,1- 0,25% миқдори да қўшилади.
Цементга сульфит-спирт бардаси қуруқ модда ёки концентрланган сувли эритма холида қўшилиши мумкин.
Оддий портландцементнинг майдалиги, котаётганда хажман текис ўзгариши, тишлашиш муддатлари ва мустаҳкамлиги қандай бўлса, пластификациялаштирилган портландцементники хам худди шундай бўлиш и лозим. Пластификациялаштирилган портландцемент 300; 400; 500; 600 маркаларда чиқарилади.
Пластификациялаштирилган цемент одатдагисидан асосан ундан тайёрланган бетонбоп қоришманинг нихоятда яхши ёйилувчан бўлиш и билан фарк қилади.
Сульфит-спирт барда умуман пластификациялаштирувчи таъсири туфайли яхши мустаҳкамлай олади: цемент хамир (бетон) пластиклигини ошириш, аралашма пластиклиги (яхши жойланувчанлиги) ни ўзгартирмасдан солинадиган сув миқдори ни камайтиришга имкон беради, натижада цемент тошнинг зичлиги, бинобарин мустаҳкамлиги ортади.
Пластификациялаштирадиган қўшилмалар ишлатиш бетоннинг бошка бир катор техник хоссаларини хам яхшилайди. Жумладан, совуқка чидамлилиги ортади, намланувчанлиги камаяди. Асосан анча зич цементтош ҳосил бўлиш и туфайли ана шундай бўлади. Бунга С/Ц нинг камайиши ёрдам беради.
Пластификациялаштирилган портландцемент одатдагиси билан бир каторда ер усти ва остида ҳамда сувда, бетон ва темирбетон конструкциялар куришда ишлатилади. Қурилишбоп қоришма тайёрланаётганда пластификациялаштирилган цементлар ишлатиш учун гил, оҳак, шлаклар қўшиш керак бўлади.
Пластификациялаштирилган портландцементлар йигма бетон ва темирбетон конструкциялар ишлаб чиқаришда хам кулланилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |