3-маъруза: Ҳавода қотувчи боғловчи моддалар. Гипс боғловчи моддалар учун хом ашё. Ишлаб чиқариш турлари ва усулллари


-маъруза: Гилтупроқли цементлар ва уларнинг турлари



Download 2,65 Mb.
bet31/49
Sana07.04.2022
Hajmi2,65 Mb.
#535396
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   49
Bog'liq
2 5458741401279794767

7-маъруза: Гилтупроқли цементлар ва уларнинг турлари

Режа: 1. Гилтупроқли цементларинг таркиби


2. Гилтупроқли цементларни фойдаланиш соҳалари

Оҳактош ва гилтупроққа бой бўлган тоғ жинслари эригунча ёки қисман эриб пишириб ҳосил бўлган клинкер яхшилаб туйиб олинган тез қотувчан ва жуда пишиқ гидравлик боғловчи гилтупроқли ёки алюминатли цемент деб аталади. Гил тупроқли цемент тайёрлаш учун хом ашё сифатида асосан чуқинди тоғ жинсларидан бокситлар ишлатилади. Бокситлар қизил бўлиб гилтупроқ гидратининг темир гидроксид аралашмасидан иборат. Боксит конлари жуда кам бўлган учун гилтупроқли цемент ишлаб чиқаришда гилтупрокқа бой бўлган саноат чиқиндилари ҳам ишлатилади.


Гилтупроқли цемент таркибида 40% атрофида гилтупроқ (Aл2O3), 45% гача кальций оксид (СаО) ва 5…10% кремний (СиO2) бор. Гилтупроқли цемент қотиш жараёнида сув билан тез реакцияга киришиб тез тишлашувчан қотиш хусусиятига эга бўлган икки кальцийли гидроалюминат минералини ҳосил қилади:
2(CaO∙Aл2O3)+11Н2O=2CaO∙Aл2O3∙8Н2O+2Aл(OН)3
Қотган цемент таркибида эркин холдаги кальций гидроксид билан уч кальцийли гидроалюминат бўлмагани туфайли гилтупроқли цемент юмшоқ, чучук ва ер ости агрессив сувлари таъсирига чидамлидир.
Цементнинг тишлашиш даврининг бошланиши 30 минутдан кейнн бошланади, охири 12 соатгача давом этади. Гилтупроқли цемент тез қотувчан бўлиб, унинг бир кунлик мустаҳкамлиги 28 кунлигининг 50% ини ташкил этади.
Гилтупроқли цементнинг маркаси цемент-қумнинг 1:3 нисбатида тайёрланган намунаси уч кундан кейин сиқишга синаб аниқланади. Гилтупроқли цементнинг техникавий шартлари (ГОСТ 969-77) 33-жадвалда берилган.
Гилтупроқли цементнинг портландцементдан фарқи шундаки, у қотиш жараёнида кўп сув талаб этади, шу сабабли бетон қоришмалари учун сув-цемент нисбати 0,5-0,6 дан кўп олинади. Гилтупроқли цемент тишлашиш ва қотиш жараёнида ўзидан кўп иссиқлик ажратади. Шу сабабли, бетонлаш ишлари юқори температурада олиб борилса, уни совитиб туриш керак бўлади. Гил тупроқли цемент иншотларнинг, йўл ва кўприклар қурилишини тезлик билан фойдаланишга топшириш зарур бўлганда катта аҳамиятга эга. Гил тупроқли цементдан тайёрланган буюмларни буғ таъсирига учратиш ёки портландцемент билан аралаштириш мумкин эмас. Гилтупроқли цемент коришмасининг мустаҳкамлиги жуда тез ўсади, шунинг учун шошилинч бажариладиган ва бахтсиз ходисаларини йўқотиш ишларида бу цемент ишлатилади.
33-жадвал

Цемент маркаси

Мустаҳкамлик чегараси, МПа

Сиқилишдаги

Эгилишдаги

24 соатдан кейин

3 кундан кейин

24 соатдан кейин

3 кундан кейин

400
500
600

35
45
55

40
50
60

2
2,4
2,7

2,2
2,6
3,0

Назорат саволлар:
1. Гилтупроқли цемент қандай хосил бўлади.
2. Гилтупроқли цементнинг тишлашиш вақти ҳақида маълумот беринг.
3. Гилтупроқли цементнинг портландцементдан фарқи нимада.

Фойдаланилган адабиётлар


1. Қосимов И.К. Қурилиш ашёлари. Дарслик. Мехнат. Т., 2004.
2. Махмудова Н.А. Боғловчи моддалар. Ўқув қўлланма. ТАҚИ, Т., 2012.
3. Нуритдинов Х.Н., Қодирова Д.Ш. Боғловчи моддалар ва қурилиш материалларини тадқиқ этиш усуллари. Ўқув қўлланма. ТАҚИ, Т.,2012.
4. Волженский А.В. Минеральные вяжущие вешества. М., Стройиздат. 1979.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish