Карбонатли портландцемент.
Бу боғловчининг таркиби майда тўйилган портландцемент клинкеридан карбонат жинслари (оҳактош, доломит) ва гипс тошидан иборат. Хом ашё сифатида қўйидагилар қўлланилади.
1. Портландцемент клинкери таркибида 3 CaO* А1 2 О 3 5% дан кам.
2. Таркибида СаСО 3 + Мг СО 3 90% дан кам бўлмаган хар хил зичликка эга бўлган карбонат жинслар.
3. Таркибида CaСO 4 *2Н 2 О 95% дан кам бўлмаган гипс тоши.
Карбонат цементнинг ишлатилиш сохасига кўра карбонат микротўлдиргичларининг миқдори 60% гача бўлиши мумкин. Гипс тоши миқдори 3% ошмаслиги керак. Бу цементнинг тури углекислота сувларининг таьсирига чидамли.
Назорат саволлар:
1. Микротўлдиргичларни қўшишдан мақсад.
2. Микротўлдиргичларни цемент қотишига таъсири.
3. Қотиш шароитларини ггидратланишига таъсири.
4. Микротўлдиргичли цементларни ишлаб чиқариш технологияси.
5. Гидратланиш натижасида хосил бўлган минералларни таркиби.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Қосимов И.К. Қурилиш ашёлари. Дарслик. Мехнат. Т., 2004.
2. Махмудова Н.А.Боғловчи моддалар. Ўқув қўлланма. ТАҚИ, Т., 2012.
3. Нуритдинов Х.Н., Қодирова Д.Ш. Боғловчи моддалар ва қурилиш материалларини тадқиқ этиш усуллари. Ўқув қўлланма. ТАҚИ, Т.,2012.
4. Волженский А.В. Минеральные вяжущие вешества. М., Стройиздат. 1979.
4-маъруза: Оқ ва рангли цементлар
Режа: 1. Оқ ва рангли цементлар таркиби
2. Фойдаланиш соҳалари
Оқ портландцемент – бу таркибида озгина (0,3 – 0,45% гача) темир оксиди бўлган оқ клинкерни майда туйишдан ҳосил бўладиган гидравлик боғловчи модда.
Клинкерни туяётганда 15% гача гидравлик ёки 10% гача инерт қўшилмалар қўшишга, шунингдек, тишлашиш муддатларини керагича ўзгартириб туриш учун СO3 га ҳисоблаганда кўпи билан 3% гипс солиш рухсат этилади. Гипс ва қўшилма туйилганидан кейин ана шу нав цемент учун белгиланган даражада оқ бўлиши керак.
Портландцемент клинкери минераллари таркибида қандай оксид борлигига қараб хар хил рангда бўлади. Масалан, кальций силикатлари оқ, C3С, чунончи, C2С дан оқрок. Айниқса уч кальций алюминат оппоқлиги билан ажралиб туради. Тўрт кальций алюмоферрит темир оксидлари туфайли қорарок тусда. Шу сабабли одатдаги портландцемент кулранг-яшил тусда бўлади. Демак, клинкерда буёвчи оксидлар, айниқса Фе2O3 бўлмаса, бундай цемент оқ рангли бўлади. Шундай қилиб оқ портландцемент ишлаб чиқаришдаги асосий вазифа, таркибида темир оксиди бўлмаган ёки жуда оз микдорда бўлган хом ашёни ишлатишдан иборатдир. Бундай клинкерда С4АФ хам деярли бўлмайди.
Бироқ маълум кимёвий таркибли хом ашёни ишлатишнинг ўзи нихоятда ок портландцемент ишлаш учун кифоя килмайди. Буёвчи оксидлар цементга ёқилги кулидан ёки туяётганда шарлардан ё тегирмоннинг пўлат қопламидан утиши мумкин. Шунинг учун клинкерни куйдираётганда кулсиз суюқ ва газсимон ёқилги ишлатилади. Клинкер куйдириб бўлган захотиёқ «оқланади». Бунинг учун қайтариш мухит таъсирига учратилади. Шунда клинкер таркибида бўлган Фе2O3 кўринишидаги темир оксиди камрак буяйдиган Фе3O4 га айланади ва цемент янада окаради.
Хом ашё аралашмаси ва оқ цемент клинкери махсус қаттиқ, кам ейиладиган пўлат ёки чинни плиталар қопланган шар тегирмонларда майдаланади.
Оқ портландцемент клинкерини ишлаб чиқариш учун зарур хом ашё тарикасида нихоятда оппок материаллар ишлатилади: соф оҳактош ёки бор ва каолинлар (кўпинча каолин саноати чикиндиларидан фойдаланилади).
Оқ портландцемент сувда коргандан кейин камида 30 мин дан сўнг тишлаша бошлаши, кечи билан 12 соатдан кейин тишлашиб бўлиш и лозим (истеъмолчи билан келишилса, тишлашиш мудатлари бошкача белгиланиши хам мумкин).
Цементнинг туйилиш майдалиги 021 номерли элакдан батамом эланиб утишига ва 009 номерли элакда кўпи билан 15% колдик колишига қараб аникланади.
Сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси буйича оқ портландцемент 250; 300 ва 400 маркаларда ишлаб чиқарилади. Клинкерда анча микдорда С3С ва C3A бўлгани учун оқ цемнт тез мустаҳкамлана боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |