3-маъруза: Ҳавода қотувчи боғловчи моддалар. Гипс боғловчи моддалар учун хом ашё. Ишлаб чиқариш турлари ва усулллари


-маъруза: Ультратовуш импульс усули



Download 2,65 Mb.
bet45/49
Sana07.04.2022
Hajmi2,65 Mb.
#535396
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49
Bog'liq
2 5458741401279794767

13-маъруза: Ультратовуш импульс усули

Режа: 1. Ультратовуш импульс усули.




Ультратовуш тўлқинлари ёрдамида бетон буюмларининг хоссаларини айнан ўз жойида аниқлаш энг эффектли усул хисобланади. Замонавий физик усулларни қўллашда янги асбоб-ускуналар ихтиро этилмокда. Булар ичида ультратовуш, тебратма, радиометрли ва магнит ёрдамида ўлчаш усуллари кенг тарқалган.
Материалнинг ички тузилишини аниқлаш ультратовуш тўлқинларининг буюм ичидан ўтишидаги тезлиги орқали ифодаланади. Ультратовуш тўлқинларини узатувчи датчик синалаётган намуна ёки конструкция юзасига ўрнатилади. Кейин, 20 дан 80 кГц. гача бўлган такрорланувчи товуш тўлқинлари юборилади. Қабул қилувчи датчик орқали ўлчов асбобига узатилади. Асбоб экранида бир тизимга жамланган вақт аниқланади. Бир микросония оралиғида буюмдан ультратовуш тўлқинлари ўтиш тезлиги аниқланади. Ушбу тажрибага кўра бетоннинг ҳар 35-40 см2 юзасига биттадан датчик ўрнатилади. Масалан, ультратовуш тўлқинларининг бетондан ўтиш тезлиги унинг зичлигига, тузилишига, қайишқоқлигига боғлиқ. Бетон конструкциядаги кўзга кўринмайдиган дарзлар, ғоваклар ва уларнинг катта-кичиклиги, эркин ёки кимёвий бириккан сув миқдори ультратовуш тўлқинлари тезлигига таъсир этади. Aшё танасидан ўтаётган ультратовуш тезлиги дарз ёки ғоваклардаги ҳаво, сув ва намга тўқнаш келиб камаяди.
Бетон қанчалик зич ва мустаҳкам бўлса, ультратовуш


20-Расм. Бетондан ўтаётган ультратовуш тўлқинлари тезлиги билан унинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги орасидаги боғланиши графиги

тўлқинларининг тезлиги катта бўлади. Бетон юзасига ўрнатилган ҳар бир датчик кўрсатмаси, яъни ультратовуш тўлқинларининг тезлиги аниқланади ҳамда шунга


тегишли намуна механик равишда ҳам сиқилишга синалади. Олинган натижалар асосида аниқловчи эгри чизиқ (АЭЧ) топилади (расм). Бетон буюмларининг ультратовуш тўлқинларини ўтказиш тезлиги уларни мустаҳкамлигини аниқловчи эгри чизиққа қўйиб топилади. Агар ишлатилаётган бетоннинг бир томон юзаси очиқ, қолганлари ерга ётқизилган бўлса, (масалан, йўл қурилишидаги бетон конструкциялар), ультратовуш тўлқинларини узатувчи ва қабул қилувчи датчиклар расмдагидек ўрнатилади.
Бетон конструкциянинг сиқилишдаги мустахкамлигини аниқлашда, унинг юзасига урилган темир болға қолдирган юмалоқ изнинг ўлчамлари аниқланади. И.А Физдел томонидан яратилган темир болғасининг оғирлиги 250 г, унинг бир томони найзасимон, иккинчи томонига айланиб турувчи золдир ўрнатилган.


Расм. Йўл қурилишидаги бетон конструкцияни ультратовуш тўлқинлари билан синаш схемаси:

а – йўлга ётқизилган бетонни синаш; б – датчик ўрнатиш; 1 – электрон асбоб; 2 – ультратовуш тўлқинларини узатувчи датчик; 3 – бетон юзаси бўйлаб қабул қилувчи қўзғалувчи датчик.


Болғанинг 100 г оғирликдаги сопининг узунлиги 300 мм га тенг. Бетон конструкциянинг ён томонидан синаш майдони тозаланади ва бетон юзасига чиқиб қолган йирик тўлдиргичга теккизмай цемент тошига 6-10 марта болға билан урилади. Юмалоқ изнинг диаметри ва чуқурлиги 0,1 мм аниқликда штангенциркул билан ўлчанади. Бетоннинг мустахкамлиги болға қолдирган юмалоқ изнинг ўртача диаметри орқали топилади.




Расм. Физделн золдирли болғаси

Бетон мустахкамлигини аниқлашнинг тезкор усулини Кашкаров тавсия этган. Темир болғанинг бир томонида айланувчан золдир билан бирга темир таёқча ҳам ўрнатилади. Бетон юзасига уриладиган золдир, темир таёқчада ҳам ўз изини қолдиради. Темир таёқча Ст3 маркали пўлатдан ишланади, унинг узунлиги 150 мм, диаметри 10 мм. га тенг. Бетон юзасига 30 мм оралиқда Кашкаров болғаси билан 10 марта урилади (расм). Бетон юзасидаги юмалоқ изнинг диаметри ва темир таёқчадаги изнинг диаметри 0,1 мм аниқликда ўлчанади. Уларнинг нисбати бетон мустахкамлигининг ўртача миқдорини билдиради. Бу усул қўлланилганда бетоннинг намлиги 2-6 %дан ошмаслиги лозим. Агар бетон намлиги бу кўтpcaткичдан катта бўлса, қуйидаги намлик коэффициентларига (Кн) кўпайтириш керак бўлади.




Расм. Кашкаров болғаси

Намлиги 8 % бўлганда Кн=l,l; 12 %-1,2; агар бетон жуда нам бўлса Кн=1,4. Бетон ёки қоришма учун ишлатиладиган йирик ва майда тўлдиргичларнинг намлигини тезкор усулда аниқлаш керак бўлса электрон



Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish