3-маъруза: Ҳавода қотувчи боғловчи моддалар. Гипс боғловчи моддалар учун хом ашё. Ишлаб чиқариш турлари ва усулллари



Download 2,65 Mb.
bet44/49
Sana07.04.2022
Hajmi2,65 Mb.
#535396
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49
Bog'liq
2 5458741401279794767

Назорат саволлари:



  1. Кимёвий қаршиликни баҳолашда агрессив муҳитлар.

  2. Ёнғинга қарши ёғочни ҳимоя қилиш.

  3. Ёғоч кимёвий таъсирига нималар таъсир кўрсатади?



Фойдаланилган адабиётлар
1. Қосимов И.К. Қурилиш ашёлари. Дарслик. Мехнат. Т., 2004.
2. Махмудова Н.А. Боғловчи моддалар. Ўқув қўлланма. ТАҚИ, Т., 2012.
3. Нуритдинов Х.Н., Қодирова Д.Ш. Боғловчи моддалар ва қурилиш материалларини тадқиқ этиш усуллари. Ўқув қўлланма. ТАҚИ, Т.,2012.
4. Волженский А.В. Минеральные вяжущие вешества. М., Стройиздат. 1979.


12-маъруза: Бетонни бузмасдан мустаҳкамлигини аниқлаш усуллари асбоблари
Режа: 1. Бетон ва бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг назорат босқичлари
2.Бетон аралашмасининг қўзгатувчанлиги

Юқори сифатли ва самарали бетонларни олиш учун – бетон ишлаб чиқаришни доимо назорат қилиш ва унинг асосида технологик жараёнларга зарурий ўзгаришлар киритиб, бошқариш зарур, бу ўзгаришлар бошлангич материаллар хусусиятлари ва ишлаб чиқариш шароитларининг ўзгаришини хисобга олади ва минимал моддий энергетик ва меҳнат сафларида бетонга тавсия қилинган хусусиятларини олишга кафолат беради.


Назорат бетон ва бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида ташкил қилинади ва бошланғич материаллар хусусиятлари назоратини, бетон аралашмани тайёрлаш ва уни зичлаш назорати, бетоннинг структурасини ташкил топиши ва қотиш назоратини тайёр материал ёки маҳсулот хусусиятлари назоратини ўз ичига олади. Назорат учун турли усуллар ва асбоблар қўлланилади. Олинган натижалар бўйича бетон таркибига, тайёр бетон хусусиятига турли технологик омиллар таъсирини хисобга олувчи қонунятлар асосида технологик операциялар параметрлари ва режимига ўзгартиришлар киритилади. Бетон сифатини ўта аниқлик ва ишонч билан бошқариш учун аниқ ишлаб чиқариш шароитлари учун олинган боғлиқликлар ишлатилади. Бу боғлиқлар бетон хусусиятларини статистик назорати ва натижалари бўйича доимо аниқланиши лозим.
Цемент хусусиятларини бахолаш учун унинг минерологик таркибини ўрганишнинг рентгенографик ва экспресс таҳлилнинг бошқа усуллари ва цементнинг юзасини тез аниқлаш усуллари таклиф қилинган. Уларнинг натижалари бўйича цемент сифатини тайёрланадиган бетон қоришмаси ва бетон хусусиятига кўрсатувчи таъсири таҳлил қилинади ва зурурият бўйича бетон таркиби ва технологик операциялар режимига ўзгартиришлар киритилади.
Бетон аралашмасининг қўзгатувчанлиги (подвижность) ҳақида бетон аралаштирувчи электродвигатель қувватининг ўзгариши бўйича фикр юритиш қулайроқ. Сўнгги усул бетон аралашмани қориш сифатини назорат қилиш имконятини беради. Унинг бир жинслиги ортса бетон қўзғатувчанлиги яхшиланади ва электродвигатель қувватининг сарфи камаяди.
Қотиш жараёнида бетон чидамлилигининг ўзгаришини – ультротовушли ускуналар кўрсатгичларининг ўзгариши бўйича кузатиш мумкин. Бетон чидамлилигининг ортиши цемент тошидаги янги ходисалар миқдорининг ўсиши ва унинг зичлигининг ортиши билан боғлиқдир, бу эса бетондан ультратовуш ўтиши тезлигини ортишига олиб келади. Бетон чидамлилиги назорати стандарт усуллар билан олиб борилади. Ишлаб чиқариш жараёнида бетон чидамлилиги емирмаслик усуллари билан баҳоланади.
Юқори сифатли бетон олиш учун технологик операциялар мухим аҳамиятга эга. Бу талаблар технологиядаги аппарат ва механизмлар имконятларига мос қелиши зарур. Масалан, агарда цемент дозаторлари 2 % аниқликка эга бўлса, у холда цемент сарфини 5 кг гача аниқлик билан ўрнатиш тавсия қилинади (цементнинг минимал сарфи 250кг/м3 да дозировка аниқлиги 0,02*250=5 кг ни ташкил қилади).
Бетон мустахкамлигини назорат қилишнинг емирмаслик усулларини шартли равишда икки гурухга бўлиш мумкин: механик ёки юзаки ва физик усуллар. Механик усулларда маҳсулот ёки намуна юзаси механик таъсирининг, аниқ тури билан теқширилади ва бетон мустахкамлиги ҳақида намуна шу таъсирга кўрсатгич қаршилиги бўйича кўрсатган фикр юритилади. Бундай текширувларни олиб бориш учун одатда унча мураккаб бўлмаган асбоб ва ускуналар қўлланилади. Физик усуллар бетон мустахкамлигини ундан ўтувчи ультратовуш тезлиги бўйича ёки тебранишларни қайт қилиш бўйича ёки мураккаб физик ускуналар ёрдамида ҳосил қилинган бошқа физик катталиклар бўйича бахолашга асосланган. Бу усуллар фақатгина бетоннинг юзақи мустахкалигина эмас балки бетон ички қатламларининг мустахкамлигини аниқлашга, маҳсулотда ишлаб чиқариш, эксплутация жараёнларида ёки синов вақтида юзага келган ички камчилик (деффект) ларни аниқлашга имкон беради. Синовда қўлланилган ускуналар тез ҳаракатга эга ва ЭХМ лар билан ягона синов комплекси сифатида осон боғланиши мумкин.
Бетон сифати назоратнинг механик усуллари. Бетон мустахкамлигини намуна ёки маҳсулот юзасига механик таъсир кўрсатиш йўли билан аниқлаш усулларининг кўпи маълум. Бу усулларни таъсир кўрсатиш хусусиятларига кўра уч гурухга бўлиш мумкин. Биринчи гурухга бетон мустахкамлигин конструкция ёки маҳсулот юзасидан бетон қисмини ушатиш ва синдириш учун зарур куч бўйича аниқлашга асосланган усуллар киради.
Механик текширувларнинг иккинчи гурухи бетон қаттиқлигини аниқ шаклдаги штампни кўпинча шар шаклидаги штампни бетон юзасига бостириш йўли билан аниқлашга асослан.
Энг аниқ усуллар – бу бетонда ва эталонда иккита зарб бўйича ўрнини ҳосил қилиш, эталон сифатида кўпинча олдиндан ўрнатилган қаттиқлик кўрсатгичига эга пўлат ишлатилади. Бундай ускуналарнинг ишлаш принципи кенг тарқалган К.П. Кашкаровнинг конструкциясидаги эталон болға мисолида кўрсатилади. Бу болғадаги 15мм диаметрли пўлат шарча зарбда, бир вақтида бетон ва эталонда излар қолдиради, шунинг учун зарб кучи маълум даражада синов натижаларига таъсир кўрсатади, агар бетондаги из ўлчами юқорида кўрсатилган чегараларда ётса. Болға стаканида унинг корпуси ва шарчаси орасида тешик бор, унга диаметри 10 мм ли Ст 3 маркали юмолоқ симли пўлатдан эталон стержини қўйилади. Эталондаги из ўлчами эллипсга эга, шунинг учун ҳосил қилувчи стержиннинг кўндаланг узун ўқи бўйича ўлчанади. Ҳар бир зарбдан сўнг эталон стержни 10мм га сурилади. Бетондаги излар орасидаги масофа 30мм дан ошмаслиги керак. Тешиклар диаметри 0,1мм гача аниқлик билан ўлчанади.
Шу принципга асосланган жуда кўп ускуналар, пуржинали болғалар ёки ойна ўлчагичлар маълумдир. Шмидт болгаси. Болға четини бетонга босиб туриб, зарбчини четги холатга қўйиб юборилади. Сўнгра тугмачани босиш билан қулор озод қилинади ва зарбни пружина таъсири остида болғага урилади, сўнгра тепага сакраб чиқиб кетади, бир вақтда ўлчов ускунаси белгисини, четги юқори холатда тормозлантириб, сакраш баландлиги қайд қилинади. Сўнггиси бетоннинг хусусиятига боғлиқ. Қотиш пружинаси уришнинг сакрашдан сўнг дастлабки холатга қайтишини таъминлайди, бу эса бетонни вертикал ёки шип юзаларида синашда жуда мухимдир.
Болгачалар турли зарб энергияси билан қўйиб юборилади, бу эса уларнинг текширувининг турли шароитлари учун қўллаш имконятини беради. Зарб энергияси 0,736 Дж. бўлган болғачалар чидамлилиги 10 МПа кам бўлган ингичка деворли конструкциялар ва бетонлар сифатини назорат қилиш учун: 2,207 Дж. лар оддий конструкциялар учун; 29,43 Дж. лар массив ускуналар учун қўлланилади.
Бетон сифати назоратининг физик усуллари. Уларга синовнинг электрон акустик усуллари киради, уларни ўз навбатида эса импульсли ва вибрацион усулларга бўлиш мумкин. Бу усуллар билан товуш импульси тезлиги ва тиниши, хусусий тебранишлар частотаси ва бошқа ўхшаш ҳарактеристикалар аниқланади. Бу ҳарактеристикалар, бетон мустахкамлиги каби, унинг структураси ва таркиби хусусиятига боғлиқдир, шунинг учун улар бўйича тахминан бетон мустахкамлигига ёки унинг структураси оғирлик, кетма-кет музлатиш ва эритиш бошқа омиллар таъсири остида ўзгариши ҳақида фикр юритиш мумкин.
Физик усуллар бетон мустахкамлиги ва унинг структураси конструкциянинг турли қисмларида, шунингдек юзаки механик усуллар билан синаш учун ноқулай ички хажмдаги ўзгаришларни аниқлашга имкон беради.
қурилиш конструкциялари ва буюмларини бузмасдан айнан ишлатилаётган холатидаги хоссаларини ўрганиш ҳар бир мухандис ёки назоратчи учун зарур.

Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish