3-маъруза: Ҳавода қотувчи боғловчи моддалар. Гипс боғловчи моддалар учун хом ашё. Ишлаб чиқариш турлари ва усулллари



Download 2,65 Mb.
bet20/49
Sana07.04.2022
Hajmi2,65 Mb.
#535396
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   49
Bog'liq
2 5458741401279794767

Тез котадиган портландцемент.
Тез котадиган портландцемент портландцемент клинкерини майда туйганда ҳосил бўладиган ва бир сутка котганидан сўнг камида 200 кг/см2 , уч суткадан сўнг 300 кг/см2 активлашадиган гидравлик боғловчи моддадир.
Шундай қилиб, тез котадиган портландцементнинг одатдагисидан асосий фарки шундаки, қотишининг биринчи 1 – 3-кунида мустаҳкамлик тез орта боради. Шунда марка (28 кунлик) мустаҳкамлиги нисбатан катта бўлмаслиги 400 – 500 кг/см2 га бориши мумкин.
Клинкерни майдалаётганда 10% гача гидравлик модда қўшишга йул қуйилади. Қўшаётганда қўшилма цементнинг дастлабки қотиш даврида уз мустаҳкамлигини ошира бориш суръатини пасайтирмайдиган бўлиш ига эътибор бериш керак.
Тез котадиган портландцементлар биринчи навбатда йигма бетон ва темир-бетон конструкциялар ишлаб чиқариш тараккий эта бошлагани сабабли ишлатилмокда: бундай цементлардан фойдаланганда йигма буюмлар ишлаш технологик жараёни қисқаради ва корхонада иш уними ошади.
Тез қотадиган портландцемент олиш учун клинкернинг зарур минералогик таркиби танланади, гипс ва гидравлик қўшилмадан канча солиниши, шунингдек рационал майдалик даражаси белгиланади.
Шу сохада олиб борилган кўпдан-кўп тадкикотлардан кейин таркибида анча актив котадиган уч кальций силикат ва уч кальций алюминат (ҳаммаси бўлиб камида 60%) бўлган цемент кўпинча бошка бир хил шароитларда тез котадиган бўлиб колиши аникланади. Бу вақтда С3С 50 – 55%, С3А эса 8-10% бўлиш и зарур.
Цемент канчалик майда туйилгани хам катта таъсир қилади. Бу вақтда клинкернинг мазкур минералогик таркиби учун энг кулай туйиш даражаси ва гипс қўшилма миқдори бор.
Қўшиладиган гипс миқдори нинг мустаҳкамликка таъсирини қуйидаги маълумотлардан билиб олса бўлади (жадвал № 6)
Қўшиладиган гипс миқдори нинг цементнинг мустаҳкамлана
боришига таъсири
6-жадвал

Цемент таркиби

1 суткадан сўнг сиккандаги мустаҳкамлик чегараси, кг/см2

Клинкер + 3% гипс

174

Клинкер + 5% гипс

251

Клинкер + 6% гипс

344

Жадвалдан кўриниб турибдики, 1 суткалигида 5% гача гип қўшиш цемент мустаҳкамлигига яхши таъсир курсатади, гипс шундан ортиқ бўлса, цемент мустаҳкамлиги сезиларли даражада пасаяди.


Келтирилган илмий тадкикот натижалари солиштирма сирти 2500-3000 см2/г ва клинкери таркибида карийб 70% С3С + C3A бўлган цементни синаш вақтида олинган. Бундай цемент учун гипс қўшилманинг оптимал миқдори 5% ҳисобланади ёки СO3 га ҳисоблаганда тахминан 2,5 % ни ташкил қилади.
Тез котадиган цемент олиш сохасидаги сўнгги илмий-тадкикотлардан шу нарса маълум булдики, солиштирма сирти 3500 – 4000 см2/г (клинкерда камида 60% С3С + C3A бўлганида) ва тахминан 6-7% гипс (3,5% гача СO3) бўлган цемент дастлабки қотиш даврида мустаҳкамлигини жуда тез ошира бориши ҳамда тез котадиган портландцемент (ТКЦ) га нисбатан талабларини кондира олиши билан фарк қилади.
Бироқ цемент заводларида ҳамма вақт С3С + C3A кўп цемент ишлаб бўлмайди; бу хом ашё сифатига, ёқилги ва технологик жараённи ташкил этишга боғлик бўлиш и мумкин. Цементни жуда майдалаб туйиш хам иктисодий жихатдан фойдали бўлмайди. Аммо шу билан бирга темирбетон буюмлар заводига, айниқса олдиндан зўриқтирилган темирбетон буюмлар ишлаб чиқариш учун тез котадиган цемент керак бўлиш и мумкин. Бундай шароитларда цемент вибро-тегирмонларида яна бир сидра туйиб олинади.
Йигма темир бетон ишлаб чикришда кулланиладиган цементларнинг ҳаммаси вибро-тегирмонда туйилиши мумкин. Шлак портландцементларини қайта туйиш айниқса яхши фойда беради, аммо пуццолан портландцементларни қайта туйиш унчалик фойдали эмас. Хусусан “кўп туриб қолган” ва саклаш ҳамда ташиш давомида активлиги сусайган цементларни қайта туйиш максадга мувофик бўлади.
Цемент вибрацион установкада қайта туйилса, дастлабки даврда яна яхши мустаҳкамлана бориши билан бирга марка мустаҳкамлиги хам ортади. Масалан, 400 маркали цемент қайта туйилса, 600 маркали цемент ҳосил бўлади.
Тез котадиган портландцемент одатдагиси билан бирга агрессив сув таъсирига учрамайдиган ер усти, ер ва сув ости конструкцияларида ишлатилади.
Кўпинча у нормал босимда иссиқда ишланмасдан ёки иссиқликда буғлаб ишланадиган йигма темирбетон конструкция ва деталлар ишлаб чиқаришда кулланилмокда. Актоклав бетон чиқариш учун тез котадиган портландцемент ишлатиш тавсия килинмайди, чунки унинг ижобий хоссаларидан тула фойдаланиб бўлмайди.
Тез котадиган портландцемент буғлаётганда жуда яхши котади, шунда темирбетон буюмларни буғлаш цикли оддий портландцементга нисбатан 30-40% (8-10 соатгача) кискради.
Тез котадиган портландцементни турли заводда ишланган цементлар билан ёки битта заводнинг ўзида бир хил ишланган бўлса-да, активлиги хар хил цементлар билан аралаштириш мумкин эмас. Қайта туйилган цементни дастлабки цемент билан хам аралаштириб бўлмайди.
Тез котадиган цементларни узок саклаш тавсия килинмайди. Вибрацион установкада қайта туйилган цемент эса қайта туйилгандан сўнг 10 кун ичида ишлатилиши керак, чунки жуда майда туйилган цемент сақланганда активлигини жуда тез йўқотади.
Назорат саволлар:
1. Портландцементнинг қандай турларини биласиз.
2. Бетон сульфатли сувда қандай коррозияланади.
3. Тез қотадиган портландцемент олиш учун унга нима қилинади.
4. Тез қотадиган портландцементнинг хоссалари.

Фойдаланилган адабиётлар


1. Қосимов И.К. Қурилиш ашёлари. Дарслик. Мехнат. Т., 2004.
2. Махмудова Н.А.Боғловчи моддалар. Ўқув қўлланма. ТАҚИ, Т., 2012.
3. Нуритдинов Х.Н., Қодирова Д.Ш. Боғловчи моддалар ва қурилиш материалларини тадқиқ этиш усуллари. Ўқув қўлланма. ТАҚИ, Т.,2012.
4. Волженский А.В. Минеральные вяжущие вешества. М., Стройиздат. 1979.



Download 2,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish