3-ma-ruza pdf


Янги хавф: Жаҳон океанининг ифлосланиши уч баравар ошиши



Download 1,01 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/14
Sana25.03.2022
Hajmi1,01 Mb.
#509174
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
3-ma'ruza

Янги хавф: Жаҳон океанининг ифлосланиши уч баравар ошиши
мумкин
Пандемия океан ифлосланишини уч бараварга ошириши мумкин. Буни
бир гуруҳ олимларнинг тадқиқот маълумотлари исботламоқда, дейди “24kz.ru”.
Уларнинг прогнозларига кўра, 2040 йилга келиб дунё океанидаги пластмасса
миқдори 600 миллион тоннага етади. Бунинг сабаби, пандемия пайтида одамлар
пластик маҳсулотларни истеъмол қилишни кўпайтиришганлигидир. Бунга озиқ-
овқат ва шахсий ҳимоя воситалари учун бир марта ишлатиладиган идишлар
киради. Ваҳоланки, ишлатилган қўлқоплар ва тиббий ниқоблар Осиёнинг узоқ
пляжларида тобора кўпроқ учрамоқда. Тадқиқотчиларнинг огоҳлантиришича,
ҳозир бирор бир чора кўрилмаса, ҳар йили 30 миллион тонна пластик
океанларга кириб боради. Муаммони ҳал қилишга, олимларнинг фикрига кўра,
чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш корхоналари қурилиши ва пластмассага
муқобил материаллар қидириш ёрдам беради.
Дунёдаги барча экологик ўзгаришлар, ҳалокатларга инсон сабабчи,
деб ҳисоблайман. Сув тошқинларининг аксарияти глобал иқлим исиши
оқибатидир.
– Яқинда “Россия-24” телеканалида дунёнинг сув босиши масаласи
атрофлича таҳлил қилинди. Шу пайтгача юз берган дунё тошқинлари
тарихига назар ташланди. Боз устига, Сибирь, Европа, Америкадаги


ўрмон ёнғинлари ҳақида ваҳимали, айни чоғда афсусланарли хабарлар
тарқалмоқда. Нима бўляпти ўзи: Дунёга ўт кетаётгани, уни сув босаётгани
тўғрими? Буларнинг барчасига инсон омили сабабми?
– Дунёдаги барча экологик ўзгаришлар, ҳалокатларга инсон сабабчи, деб
ҳисоблайман. Сув тошқинларининг аксарияти глобал иқлим исиши оқибатидир.
Ер ўз юзасидаги инфрақизил нурларни фазога қайта чиқармаслик хусусиятига
эгадир. Улар ерни иссиқ “кўрпа”га ўраб, иссиқхона самарасини беради ва
Ердаги ҳароратни сақлаб туради. Мазкур жараён Ерни ҳаёт учун яроқли
қилади. Иссиқхона газларисиз Ер ҳозиргидан тахминан 30 даражага совуқроқ
бўлар эди. Аммо афсуски, инсон фаолияти натижасида атмосферага юқорида
келтириб ўтилган газлар чиқарилмоқда. Рақамларга эътибор берсангиз, бир
кунда дунёда 9 миллиард литр нефть ёқилади. Бунинг натижасида ҳаводаги
СО2 нинг миқдори йилига 30 фоизга ортиб бормоқда. Унинг оқибатлари эса
қуйидагича: ҳарорат ошиши натижасида музликлар эрийди. Музликлар
эриганда океан сувининг ҳарорати ва физик хоссалари, океан оқимлари, мазкур
оқимларга боғлиқ бўлган мамлакатларда иқлим, глобал гидрологик цикл ва
иқлимни яратувчи глобал жараёнлар ўзгаради. Оқибатда ёғингарчиликлар
амплитудасида катта ўзгаришлар юз бериб, у ўта кўп ёғин ёғиши ёки умуман
ёғмаслиги билан белгиланади, қурғоқчилик ва тошқинлар сони кўпаяди, табиий
офатлар – торнадо, тайфунлар, селлар, кўчкилар юз беради.
Бир қарашда бу унча қўрқинчли бўлиб туюлмаслиги мумкин. Аммо Ерда
ҳарорат яна 5 даражага кўтарилса, барча жараёнлар орқага қайтариб
бўлмайдиган тус олади ва сайёрамизда ҳар қандай ҳаётга жиддий хавф
туғилади. Инсон биологик тур сифатида яшаб қолиши масаласи кун тартибидан
ўрин олади. Айни шу сабабли бу муаммо оламшумул аҳамият касб этади.
Иқлим ўзгариши муаммоси Ўзбекистонга ҳам ўз таъсирини кўрсатмай
қолмайди. Албатта иқлим ўзгариши натижасида кўрилиши мумкин бўлган
зарарни ҳали ҳеч ким ҳисоблагани йўқ. Хўш, бизнинг фаолиятимиз иқлим
ўзгаришига таъсир кўрсатадими? Албатта, ҳа. Аввало бу автомобиллардан
чиқаётган заҳарли газлар, нефть, газ, кўмир ва ўтинни ёқиш оқибатида
ажраладиган СО2, атмосферадаги аэрозоллар, цемент саноати. Шунингдек,
деҳқончилик, озон қатламининг юпқалашиши, чорвачиликнинг ривожи,
ўрмонларнинг кесилиши ҳам иқлим ўзгаришига таъсир кўрсатади.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, 1901-2012 йилларда ўртача глобал ҳарорат
Цельсий бўйича 0,89 даражага кўтарилган. Бу 1400 йил мобайнидаги энг юқори
кўрсаткичдир. Хавотирли томони шундаки, бу жараён давом этиши башорат
қилинмоқда. Яъни, 2016-2035 йилларда сайёрамизда ҳаво ҳарорати яна 0,3-0,7
даражага кўтарилиши эҳтимолдан холи эмас. Бунинг оқибатида яқин ўн
йилликда қиш чилласида ҳарорат 20-30 даража иссиққа кўтарилиши, ёзда эса
ҳавонинг совуб кетишини кузатиш мумкин. Энг ачинарлиси, иссиқхона
эффекти оқибатида дунё аҳолисини, хусусан сиз-у бизнинг ичимлик сувимиз
бўлмиш тоғлардаги музликларнинг заҳиралари эриши натижасида камайиб
боради. 1960 йилдан бошлаб бугунги кунга қадар Ердаги қор ва муз қоплами 15
фоизга қисқарди. Иқлим исиши, яъни ҳаво ҳароратининг глобал ортиши
муаммосини бартараф қилиш жуда мураккаб вазифадир. Чунки, бу муаммо ҳам


“табиат-инсон-жамият” муносабатларига, яъни учликнинг мувозанатига, уйғун
ривожланишига боғлиқдир. Ушбу мувозанат йўлларини топиш ва уни сақлаш
учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш лозим:
- иқлим ўзгариши муаммоси мазмун-моҳиятини чуқур англаш, ер шари
аҳолиси, давлатлар, халқаро ташкилотларнинг ҳамкорлигига эришиш;
- иссиқхона ҳосил қилувчи газлар эмиссиясини (атмосферага чиқаришни)
камайтириш имкониятини берадиган янги технологияни ишлаб чиқиш ва унга
ўтиш;
- муқобил энергия манбаларига ўтиш ва уларнинг самарадорлигини
ошириш;
- экинзорлардан, айниқса, шолипоялардан метан газининг ажралиб
чиқишини камайтирадиган технология ва усулларга эришиш;
- уй-жой ва биноларни иситишда тежамкор, экологик талабларга жавоб
берадиган усулларни жорий этиш;
- ҳар бир инсонда “Сайёрамиз-умумий уйимиз” туйғуси ва масъулиятини
ошириш, экологик маданиятни шакллантириш;
- маиший чиқиндиларни оқилона бартараф қилиш технологиясини
такомиллаштириш;
- иқлим исиши индикатори ва оқибатларини ҳудудлар доирасида ўрганиш
ва уни бартараф қилишнинг географик асосларини излаш ва ушбу мавзуда
лойиҳаларни ишлаб чиқиб амалиётга татбиқ қилишдир.
Умуман олганда, экологик мувозанатнинг бузилиши ва ерлар
деградациясининг олдини олиш, биохилмахилликни сақлаш, чўлланиш ҳамда
қурғоқчиликка қарши курашишда биологик ресурсларни муҳофаза қилиш
талабларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш, шамол ва сув эрозиясига қарши
курашиш самарадорлигини ошириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
мақсадида:
биринчидан, ер ва сув ресурсларини бошқаришдаги иқтисодий
механизмлар ҳамда ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш ва меъёрий-ҳуқуқий
ҳужжатлар талабларига қатъий риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш;
иккинчидан, ер ҳамда сув ресурсларини барқарор бошқариш ва кенг
ўрмонларни барпо этиш йўли билан биохилмахилликни сақлаш, озиқ-овқат
хавфсизлигини таъминлаш, иқлимнинг ноқулай оқибатларига мослашиш;
учинчидан, умуман ер тузиш ишлари нафақат тупроқ муҳофазасида,
балки давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида зарурий тадбир эканини
эътиборга оладиган бўлсак, ҳозирги пайтда экологик мувозанатнинг бузилиши
ва тупроқ эрозияси ҳамда ерлар деградациясининг олдини олиш мақсадида “Ер
тузиш тўғрисида”ги, “Тупроқ унумдорлиги тўғрисида”ги, “Яйлов тўғрисида”ги
қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишга эҳтиёж борлиги сезилмоқда.

Download 1,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish