3-ma-ruza pdf


– Ҳозирги ёшларда ёвузликка мойиллик, ёвузликни ёқтириш васвасаси



Download 1,01 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/14
Sana25.03.2022
Hajmi1,01 Mb.
#509174
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
3-ma'ruza

– Ҳозирги ёшларда ёвузликка мойиллик, ёвузликни ёқтириш васвасаси
кучайиб бормоқда. Бу ниҳолларнинг синдирилишидан тортиб азим
чинорларнинг кесилишида бир чумчуқ боласига озор етказишдан
каттакон айиқни ўлдириб, мазза қилишда намоён бўлмоқда. Айтинг-чи, бу
жараённи қандай тўхтатиш мумкин? Дунё тажрибасида бундай жараёнлар
қандай бошқарилган ва уларга қарши қандай таъсирчан чоралар
кўрилган?
– Аввало юқорида айтганимдек, таълим муассасаларида экологик дарсларни


кўпайтириш лозим. Халқаро тажрибани ўрганиш шуни кўрсатадики, бир қатор
мамлакатларда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш билан
боғлиқ жиноятларни содир этганлик учун жиноий жавобгарлик ҳам назарда
тутилган (Беларусь Республикасининг Жиноят кодекси – 3391-модда, Россия
Федерациясининг Жиноят кодекси – 245-модда, Қозоғистон Республикасининг
Жиноят кодекси – 316-модда, Украина Жиноят кодекси – 299-модда).
Шунингдек, АҚШ, Буюк Британия, Италия, Польша, Япония, Ҳиндистон ва
бошқа давлатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳайвонларга нисбатан
шафқатсиз муносабатда бўлиш жиноят, деб ҳисобланади ва катта миқдорда
жарима солишга ёки озодликдан маҳрум қилиш кўринишидаги жазо
қўлланилишига сабаб бўлади. Ушбу қонунларнинг мақсади инсонларни
ҳайвонларга нисбатан ҳар қандай кўринишда зўравонликдан тийиб туриш ва
бундай ҳаракатлар учун жазони кучайтириш йўли билан ҳайвонларни уларга
нисбатан шафқатсиз ва нотўғри муносабатда бўлишдан ҳимоя қилишдан
иборатдир. Кўпчилик қонунлар этика тамойилларни белгилаб, уларнинг
мақсади нафақат ҳайвонларни ҳимоя қилиш, балки инсонларни инсонпарварлик
хулқ-атвори ва тафаккур тарзи йўлида тўғри ушлаб туриш эканлигини ҳам
эътироф этади.
Аввало экологик маданият оиладан бошланиши лозим. “Қуш уясида
кўрганини қилади” деганларидек, аксарият ҳолатда фарзанди қўлидаги
чиқиндини дуч келган жойга улоқтирса, дарахтнинг шохини синдирса,
жониворларга озор берса, ёнида бўла туриб, ота-оналари индамайди, танбеҳ
бермайди. “Болада, болалигига боради” деб, қўя қолишади. Кўчада индамай
ётган ит ёки мушукни узоқдан кўришса, “Борма тишлайди, тирнайди” деб,
жониворга талпинган гўдакда уларга нисбатан адоват ҳиссини уйғотишади.
Аксарият ҳолатда фарзандларга ўрнак бўлган ҳолда, ўзлари қўлидаги сигарет
қолдиғи, музқаймоқ қоғози, ичимлик баклашкаси ёки шишасини ерга, ариққа
ташлашади. Бугун зудлик билан мактабгача таълим, ўрта, ўрта-махсус, олий
таълим тизимига – қайси йўналиш бўлишидан қатъий назар экология
фанларини киритиш зарур. Чунки айнан экология бу бугунги кун ҳаётимиз,
келажагимиз демакдир. Тўғри ўрта таълим тизимида “Табиатшунослик”,
“Экология” фанлари бор. Аммо уларнинг соати камлиги, шунингдек мазкур
фанлардан бевосита мутахассислар дарс бермаслиги етарли натижани
бермаяпти. Биргина Ўзбекистонда қаровсиз ҳайвонларга нисбатан аҳолининг
муносабатини олайлик. Ҳайвонларга нисбатан инсонпарварлик муносабатида
бўлиш – бу тараққий этган жамият маданиятининг ажралмас ва ўта муҳим
бўлган қисмидир. Криминология, психология, суд психиатрияси соҳасидаги
олимларнинг ўтказган тадқиқотлари шуни кўрсатадики, ҳайвонларга нисбатан
шафқатсиз муносабатда бўлаётган шахслар кўпинча потенциал жиноятчилар
бўладилар ва ҳуқуқ-тартибот органларининг жиддий эътиборига лойиқдирлар.
Тадқиқотларнинг кўпчилиги шуни кўрсатадики, маньяк-қотил 8-12 ёшданоқ
шакллана бошлайди. Агар илгари болаларнинг ҳайвонларни таҳқирлаши асосан
оиладаги номақбул вазият туфайли тарбиядаги нуқсон сифатида талқин этилган
бўлса, ҳозирги кунда олимларнинг сўнгги маълумотларига кўра, шафқатсизлик
ва тажовузкорлик учун алоҳида ген жавоб беради. Болалик ёшида ушбу ген


маълум бир вазиятларда психопатияга олиб келиши мумкин. Сингапурда
жамият болалар тарбияси юзасидан муаммоларга дуч келганида мамлакат бош
вазири Ли Куан Юнинг ўтказган ислоҳотлари натижасида мактабларда ўсимлик
ва ҳайвонот дунёсига меҳрни кучайтириш борасида экология дарслари сони
оширилди. Ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлган ота-оналарини
уларнинг ўз фарзандлари уялтира бошлашди. Сингапурда айнан уйсиз
ҳайвонларни ҳимоя қилиш борасида кампаниялар бошланди. Натижада
ўсмирлар ва болалар амалга ошираётган жиноятлар сони кескин камайди.
Ўзбекистон 1995-йилда “Биологик хилма-хиллик тўғрисида”ги халқаро
Конвенцияга қўшилган ва бу билан ўз ҳудудидаги ҳайвонот ва ўсимлик
оламини ҳимоя қилиш мажбуриятини олган. Шундай экан, ҳайвонларни
ваҳшийларча қирадиган ана у одамсимонларни аввало Қизил китобга
киритилган, овланиши тақиқланган ҳайвонни овлагани учун, ана ундан кейин
ҳайвонларга шафқатсизларча муносабатда бўлгани учун, ваҳшийлигини видео
орқали ижтимоий тармоқларда тарқатиб қирилиб кетиш хавфи остида бўлган
Ҳимолай қўнғир айиқларининг бундан кейинги ҳаётини янада хавф остида
қолдиргани учун албатта жазоланиши шарт!
Яқинда аҳоли томонидан Парламентга муҳокама учун таклиф киритиш
имконини берувчи “meningfikrim” порталига мактабларда ўқитиладиган
ботаника, зоология, физика, кимё, алгебра фанларини қисқартириб бунинг
ўрнига одамларга фойдаси тегадиган этика, овқатланиш, жамоат транспортида
юриш маданияти ҳақидаги фанлар киритилиши борасида таклиф қўйилди.
Таклиф муаллифининг фикрича, ушбу фанлар керакcиз бўлиб, одам ҳаёти
давомида деярли ишлатилмайдиган фанлар экан. Мана бу бизнинг энг сўнгги
нуқтамиз бўлса керак! Шунинг учун, кўрилаётган чоралар, шу жумладан қабул
қилинаётган қонунлар, тарбиявий усуллар ҳайвонларга, ўсимликларга ёйинки
бутун табиатга нисбатан инсонпарварлик маданиятини ва масъулият ҳиссини
шаклланишига хизмат қилиши керак. Биз инсонлигимизни, Она табиатнинг
устуни эмас, аксинча унинг бир бўлаги эканлигимизни унутмаслигимиз лозим.

Download 1,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish