3-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
МЕТАЛЛ ВА УНИНГ ҚОТИШМАЛАРИНИ ДЕТАЛЛ ЭЛЕКТРОДЛАР БИЛАН ЭЛЕКТР ЁЙ ЕРДАМИДА СУЮЛТИРИБ ДАСТАКИ ПАЙВАНДЛАШ
Ишдан мақсад. Металл ва унинг қотишмаларининг металл электродлар билан электр ёй ёрдамида пайвандлаб чок бостириш ва унинг сифатини кузатиш.
Умумий маълумот. Маълумки, металл ва унинг қотишмаларининг ўзаро атомлар боғланишлари ҳисобига ажралмайдиган бирикмалар олиш пайваидлаш дейилади Деталларни металл электродлар билан электр ёй ёрдамида суюлтириб дастаки пайвандлаш усули 1888—1890 йилларда Н.С.Славянов томонидан яратилганига қарамай XX аср бошларигача металларни пайвандлашда газ алангасидан фойданилган. 1907 йилда швед ииженери О.Квельберг металларни махсус қопламали металл электродлар билан электр ёй ёрдамида пайвандлаб сифатли чоклар олгач, бу усул кенг тарқала бошлади. Бу усул газ алангасида пайвандлашга қараганда қатор афзалликларга эга, жумладан, турли токлардан фойдаланиши, сифатли чоклар олиниши, қимматбаҳо ускуналар талаб этмаслиги ва бошқлар.
Металларни қопламали мсталл электродлар билан электр ёй ёрдамида дастаки пайвандлаш пости ва пайвандлаш схемаси 45- расмдан кўринадики, пайвандланувчи металл билан металл электроди оралиғида электр ёй ҳосил қилинади ва унинг иссиқлиги таъсирида электрод учи ва пайвандланувчи металл жойи эриб, ванна ҳосил бўлади. Бунда электрод қопламаси ҳам суюқланиб, суюқ металл ванна ҳавонинг зарарли таъсиридан ҳимоя этувчи газ қобиқ ҳосил этади. Пайвандлашда ёй пайвандлаш йўналиши бўйлаб сурилгани сари металл ванна қота бориб, унинг сиртида осон ажраладиган шлак пўстлоғи ҳосил бўлади. Чок сифати эса пайвандланувчи металлар материалига, пайвандлаш жойлариники пайвандлашга тайёрлигига, электрод диаметрига, типига, маркасига, чокни фазадаги ҳолатига, ишчининг малакасига ва бошқа кўрсаткичларга боғлиқ. Металларни пайвандлашга ўтишгача қай ишлар қилинмоғи зарурлиги устида гап юритайлик. Маълумки, мавжуд шароитда пайвандланувчи заготовкалар турли материаллардан бўлиб, сиртлари занг, мой ва бўлак ифлосликлардан холи бўлмайди, қалинликлари ҳам ҳар хил бўлади. Шу боисдан аввал пайвандланадиган жойларни оксид пардалардан, мойлардан, бўёқлардан ва бошқа ифлосликлардан тозаланиб, турли чоклар бостириш учун пайвандлаш жойларини қалинликларига кўра 46-расмда кўрсатилган тарзда тайёрлангач, пайвандлаш столига ўрнатилади. Бунда пайвандланадиган жойни маълум бурчак бўйлаб кесиб очилиши кўндаланг кесим бўйича тўлароқ чок бостиришни таъминлайди. Ундан ташқари заготовканинг қалинлигига, материалига кўра электрод хили, диаметрини, типини, маркасини, ток кучини тўғри белгилаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Одатда, пайвандланувчи металл қалинлигига кўра электрод диаметрини тубандаги нисбатда олиш тавсия этилади: пайвандланувчи металл қалинлиги, 5 мм 1—2; 3—5; 4—10; 12—24; 30— 60 злектрод диаметри, d мм-1,5—2,5; 3—4; 4—5; 5—6; 6— 8. Электрод материали, диа-метри, иш қисми узунлигига қоплама хилига, чокнинг ф-задаги ҳолатига ва бошқа кўрсаткичларга кўра ток кучини тубандаги формула бўйича аниқланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |