3. Кредитга лаёқатлик таҳлилининг мазмуни, мақсади ва вазифалари. Кредитга лаёқатликнинг тавсифи



Download 0,49 Mb.
bet8/25
Sana23.02.2022
Hajmi0,49 Mb.
#163230
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   25
Bog'liq
kreditga layoqatililik doc

Мезон (критерий)нинг чегараси

Балл

1

ЛК>1,5

15

2

1,5>ЛК > 1

10

3

1> ЛК> 0,5

3

4

ЛК < 0,5 дан кичик

0

3-расм. Корхонанинг кредитга лаёқатлилигига ликвидлилик коэффициенти орқали баҳолаш
-жадвал
Ўзбекистон темир йўллари АЖнинг
ликвидлилик коэффицентининг таҳлили

Кўрсаткичлар

Давр боши

Давр охири

Фарқи

Пул маблағлари

171 917 383

468 669 767

296 752 384

Қисқа муддатли молиявий қўйилмалар

117 495 315

160 480 738

42 985 423

Дебиторлик мажбуриятлари

503 338 335

1 566 042 404

1 062 704 069

Муддати ўтган дебиторлик мажбуриятлари

-

-

-

Жорий мажбуриятлар

776 820 046

1 848 646 840

1 071 826 794

Ликвидлилик коэффиценти

1.020

1.187

0.167

Хулоса: ликвидлилик коэффиценти давр бошига 1.020 ни давр охирига келиб 1.187 ни ташкил қилган. Мутлақ ўзгариши 0.167 га тенг бўлган. Қоплов коэффицентини давр бошига ҳам, давр охирига ҳам 10 балл билан баҳолаш мумкин.
3. Мустақиллик коэффициенти
Мустақиллик коэффициенти (МК) хусусий капитални (ХК) корхона баланси пассивлари умумий якунига (БЖ) бўлиш йўли билан ҳисобланади ва корхона маблағларнинг қарзга олинадиган манбаларидан мустақиллигини акс эттиради.
МК=ХК/БЖ
Ушбу кўрсаткичнинг қиймати 30% дан кам бўлмаслиги зарур. Айланма маблағларнинг айланувчанлиги юқорилигида ва хўжалик органи фаолиятининг характерига боғлиқ ҳолда ушбу кўрсаткичнинг йўл қўйиладиган даражаси бирмунча пастроқ бўлиши мумкин.
Агар ушбу коэффициент 15% дан паст бўлса кредит таваккали энг юқори деб ҳисобланади.





Мезон (критерий)нинг чегараси

Балл

1

МК>60%

12

2

60%>МК >30%

8

3

30%> МК >15%

3

4

МК < 15% дан кичик

0

4-расм. Корхонанинг кредитга лаёқатлилигини мустақиллик коэффициенти орқали баҳолаш
-жадвал
Ўзбекистон темир йўллари АЖнинг
мустақиллик коэффицентининг таҳлили

Кўрсаткичлар

Давр боши

Давр охири

Фарқи

Хусусий капитал

7 745 794 466

10 124 233 076

2 378 438 610

Баланс жами

13 198 104 658

24 276 893 065

11 078 788 407

Мустақиллик коэффиценти

0.586

0.417

-0.169

Хулоса: Мустақиллик коэффиценти давр бошига 0.586 га, давр охирига 0.417 га тенг бўлган. Мутлақ ўзгариши -0.169 га тенг бўлган. Молиявий мустақиллик коэффицентини 8 балл билан баҳолаш мумкин.
Агар кредитни тўлай олиш қобилиятининг юқоридаги учта кўрсаткичи ҳисоблаб чиқилгандан кейин натижалар йиғиндиси 9 баллдан камни ташкил этса, бундай корхонага кредит берилмайди.
Агар баллар суммаси 9 дан 19 баллгача бўлса, бундай корхона кредитни тўлай олмайдиган ҳисобланади ва фақат алоҳида ҳоллардагина юқори ликвидли активлар билан таъминланган ҳолда кредит берилиши мумкин.
Ҳатто мустақиллик коэффициенти юқори бўлган ҳолларда ҳам корхона хусусий маблағларининг анчагина қисми узоқ муддатли активларга қўйилган бўлиши ва айланма активлар-моддий заҳиралар ва ишлаб чиқариш харажатларини шакллантиришда етарли даражада қатнаша олмаслиги мумкин. Шунинг учун корхонанинг кредитга лаёқатлилигини баҳолашда унинг ўз айланма маблағлари мавжудлиги (ЎАММ)ни ҳам кўриб чиқиш зарур.
ЎАММ=(ХК+УМКҚ) – УМА
Бу ерда:
ХК-хусусий капитал;
УМКҚ-узоқ муддатли кредит ва қарзлар
УМА-узоқ муддатли активлар
-жадвал
Ўзбекистон темир йўллари АЖнинг
ўз оборот маблағлари нақдлиги таҳлили

Кўрсаткичлар

Давр боши

Давр охири

Фарқи

Хусусий капитал (Ўз маблағлари манбаси)

7 745 794 466

10 124 233 076

2 378 438 610

Узоқ муддатли кредитлар ва қарзлар

4 675 490 146

12 304 013 149

7 628 523 003

Узоқ муддатли активлар

10 219 731 945

12 593 199 960

2 373 468 015

Ўз оборот маблағлари нақдлиги

2 201 552 667

9 835 046 265

7 633 493 598

Хулоса: Ўз оборот маблағлари нақдлиги ўтган йилга нисбатан 7 633 493 598 минг сўмга ортган. Бу ўзгариш хусусий капитал суммасининг 2 378 438 610 минг сўмга ортиши ва узоқ муддатли кредитларнинг суммасининг кескин равишда яъни 7 628 523 003 минг сўмга ортиши ҳисобига рўй берган.
Корхона кредитга лаёқатлигикни баҳолашда тахликалар таҳлили алоҳида ўрганилади. Таҳликалар таҳлили мақсади –кредитни бериш имкониятлари ва даражасини химояланганлик даражасини баҳолашга қаратилган.
Корхоналар кредитга лаёқатлилиги таҳлилида:

  • баҳолаш кўрсаткичлари динамикасига;

  • бухгалтерия балансини такибий тузилишига;

  • активлар ва фойданинг сифатига;

  • пул тушумларининг кутилишига;

  • молия-хўжалик фаолиятининг асосий йўналишларига муҳим ахамият қаратилади.

Кредитга лаёқатлик таҳлилини миқдорий курсакткичлар қаторида қуйидаги асосий баҳолаш кўрсаткичлари таҳлил этилади:

  • ликвидлик коэффицентлари;

  • ўз ва қарз маблағлари нисбати коэффиценти;

  • айланувчанлик ва рентабеллик кўрсаткичлари.

Кредитларнинг муддатлиги унинг зарурий шарти ҳисобланади. Шу сабабли кредит ресурсларини узоқ ва қисқа муддатларга жалб этишда унинг кайтарилишига муҳим аҳамият қаратилади. Кредит ресурслари кечиктирилган тўловлар юзасидан фоизлар суммаси билан биргаликда кайтарилади.
Агар тўловлар ва фоизлар ўз вақтида амалга оширилса ушбу мижознинг кредитор олдидаги ишончи ортади. Бу ҳолат эса мижознинг кредит тарихига ёзилувчи энг муҳим жиҳатдир.



Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish