3. Кредитга лаёқатлик таҳлилининг мазмуни, мақсади ва вазифалари. Кредитга лаёқатликнинг тавсифи


Кредитга лаёқатликни баҳолашда тижорат банкларининг кредит сиёсатининг ўзига хос жиҳатлари



Download 0,49 Mb.
bet9/25
Sana23.02.2022
Hajmi0,49 Mb.
#163230
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25
Bog'liq
kreditga layoqatililik doc

Кредитга лаёқатликни баҳолашда тижорат банкларининг кредит сиёсатининг ўзига хос жиҳатлари

Эътироф этиш жоизки, тижорат банкларининг кредитлари мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор ривожланишини таъминлашда муҳим ўрин тутмоқда. Шу сабабли тижорат банкларига тармоқ ва бўғиннинг, иқтисодиётнинг лакомотиви сиафтида қаралаётганлиги ҳам бежиз эмас.


Банк Кредит сиёсати – жорий йил мобайнида банк кредит портфелини шакллантириш, хусусан, кредитлаш борасидаги банк фаолиятининг Марказий банкнинг кредит муносабатларини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб, кредитлаш тамойилларига мослигини таъминлаш, кредит портфелини самарали бошқариш, кредит бериш жараёнида юзага келадиган хатарларни баҳолаш ҳамда уларни минималлаштириш, кредит мониторинги ўтказиш ва уни сўндириш жараёни билан боғлиқ амалларни белгилаш, кредит портфелини диверсификациялаш ҳамда банк фоиз сиёсатини юритиш билан боғлиқ тадбирлар йиғиндисидан иборатдир.
Банк кредит сиёсатининг асосий мақсади – мавжуд ресурсларни иқтисодиётнинг реал секторини кредитлар ва уларга тенглаштирилган операцияларга йўналтириш ҳисобига юқори даромад олинишини таъминлашга қаратилган.
Тижорат банклари кредит сиёсати алоҳида ҳужжат сифатида ишлаб чиқарилади ва банк Кенгаши томонидан тасдиқланади. Ҳар бир банк ўз кредит сиёсатини ишлаб чиқиши ва амалда жорий этиши лозим. Кредит сиёсатини ишлаб чиқиш ва ижро этиш юзасидан жавобгарлик банк Кенгаши ва Бошқаруви аъзолари, банкнинг бошқа мансабдор шахслари зммасига юклатилади.
Кредит сиёсати банк фаолияти турларига қараб мазмуни ва тузилмаси жиҳатидан фарқ қилади.
Кредит сиёсатининг йўналишларида берилаётган кредитларнинг ҳажми ва шаклига, қисқа ва узоқ муддатли кредитлар ўртасидаги нисбатига, молиявий ахборотларни таҳлил этиш жараёнига, кредит портфели ҳамда маблағларнинг қайтарилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларига муҳим эътибор қаратилади.
Ҳар қандай кредит сиёсатининг мақсади одатда қуйидагилардан иборат бўлади: узоқ муддатли инвестициялардан акциядорларга юқори даромад келишини таъминлаш, ликвидликни сақлаб туриш, таваккалчиликни диверсификация қилиш, сиёсат ва тадбирлар бирлигини кафолатлаш, қонунлар ва меъёрий ҳужжатларга риоя қилиш, ҳудуднинг кредитларга бўлган эхтиёжини қондириш.
Кредитлашнинг стратегик йўналишлари банк Кенгаши томонидан белгиланади ва тасдиқланади.
Кредит сиёсати ҳужжатли кредитларни бошқариш жараёнининг пойдевори ҳисобланади. Тижорат банки томонидн ишлаб чиқилган ва ёзма равишда қайд этилган кредит сиёсати кредитларни оқилона бошқаришнинг самарали йўлларидан бири ҳисобланади. Ушбу ҳужжат банкнинг кредитлаштириш фаолиятининг андозалари ва параметрларини белгилаб беради.
Банк кредит сиёсатининг мазмуни қуйидагилардан иборат:
-Банк кредит портфелини аниқлаш ва шакллантириш (кредит турлари, қоплаш муддатлари, миқдори ва сифати) билан боғлиқ масалалар;
-Банк раисининг кредит фаолияти учун жавоб берадиган ўринбосари, кредит қўмитаси раиси ва кредит инспекторига юкланган ваколатлар рўйхати (энг кўп кредит суммалари ва турлари);
-Банкнинг кредит бериш соҳасидаги ҳуқуқлари ва ахборот тақдим этиш бўйича жами мажбуриятлар;
-Кредит аризалари бўйича текшириш ва қарор чиқариш тизими баёни;
-Кредит аризасига илова қилинадиган зарурий ҳужжатлар ва кредит ишида албатта сақланадиган ҳужжатлар рўйхати (қарздорнинг молиявий ҳисоботи, кредит шартномаси, гаров, кафолат ҳақида шартнома ва ҳоказолар);
-Кредит ишлари сақланиши ва текширилиши учун ким жавобгарлиги, ким ва қандай ҳолатда уларни олиш ҳуқуқига эгалиги тўғрисида батафсил маълумотлар;
-Кредитнинг таъминланганлиги ва уни қабул қилиш, баҳолаш ва амалга оширишнинг асосий қоидалари;
-Барча кредитлар сифатини белгилайдиган меъёрлар баёни;
-Энг юқори кредит имтиёзларини белгилаш ва кўрсатиш (яъни кредит суммалари ва банк ялпи активларининг энг юқори нисбати);
-Банк хизмат кўрсатадиган минтақа, кредит қўйилмаларининг асосий қисми жорий этиладиган тармоқ, иқтисодиёт соҳаси ёки сектори;
-Муаммоли кредитлар таркиби ва таҳлили, бунда муаммоларни қандай ҳал этилиши эҳтимоллари кўрсатилади.
Тижорат банкларининг кредит сиёсати кредит менежментини самарали олиб боришнинг асоси ҳисобланади.
Ҳар битта банкнинг кредит сиёсати Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Фуқаролик Кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги ва банк фаолиятига доир бошқа Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг молия-банк тизимига оид Фармон ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг «Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида»ги Низом талабалари асосида мустақил ишлаб чиқилади.
Тижорат банкларининг кредитлаш имкониятини ошириш уларнинг кредит портфелининг сифатига боғлиқ.
-расм
Ўзбекистонда тижорат банклари кредитларининг динамик ўзгариши*











































Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish