3. Кредитга лаёқатлик таҳлилининг мазмуни, мақсади ва вазифалари. Кредитга лаёқатликнинг тавсифи


Рисклар таҳлили. Кредитга лаёқатликни баҳолашда назоратнинг давомийлиги



Download 0,49 Mb.
bet23/25
Sana23.02.2022
Hajmi0,49 Mb.
#163230
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
kreditga layoqatililik doc

Рисклар таҳлили. Кредитга лаёқатликни баҳолашда назоратнинг давомийлиги.

Кредит рисклари билан боғлиқ муаммолар, шунингдек рискларини бошқариш зарурияти бозор иқтисодиётининг чуқурлашуви ва халқаро иқтисодиётнинг глобаллашув шароитида муҳим масалалардан бирига ҳисобланади.


Кредит рисклари хусусида гап кетганда, асосий эътиборни ушбу рискларнинг табиатига, моҳиятига, келиб чиқиш сабаблари ва ижтимоий – иқтисодий оқибатларига қаратиш лозим.
Халқаро банк амалиётида рисклар билан боғлиқ муносабатлар асосан актив операциялар жараёнида рўй беради. Тижорат банкларининг рискга боғлиқ бўлган асосий актив операциялари сифатида кредит ва инвестиция операцияларини келтириш мумкин.
Банк рисклари вужудга келиши, намоён бўлиши жиҳатидан турли-туман бўлиб, уларнинг барчаси пул эгасининг кредит сифатида йўналтирган қийматининг ва унга тўланадиган фоиз тўловларининг тўлиғича қайтиб келмаслиги билан изоҳланади.
Кредит хатари ёки қарзни қайтармаслик хавфи кредиторнинг кредит келишувига асосан кредитни ўз вақтида қайтарилишига ва кредит шартларини бажара олишига ишончсизлигидан келиб чиқади. Кредит риски банк фаолиятида учрайдиган рискларнинг энг йиригидир. Шунинг учун тижорат банклари кредит сиёсатида бу жараёнга алоҳида эътибор қаратиши лозим.
Олинган кредитни ўз вақтида қайтарилиши ва кредит шартларини бажара олишига ишончсизлигининг кўринишлари сифатида кредитларни тўлиқ қайтармаслик, қисман қартармаслик (бу ҳолат кўпинча олинган кредитларнинг фоизлари ва комиссион тўловларида тегишли бўлади) ёки муддатнинг кечиктиришлари назарда тутилади.
Кредит риски қарз олувчининг кредит шартномоси шартларига мувофиқ тўлаши лозим бўлган мажбуриятларини ўз вақтида тўлай олмаслиги хав хатарларини характерлайди.
Банкларнинг рискларини йўқотишнинг энг мақбул ечимига қарздорларнинг кредит қобилияти, молиявий барқарорлигини доимий мониторинг қилиш орқалигини эришилади.Бунда ликвидлилик ва мустақиллик (автономия) рискларига алоҳида эътибор қаратилади.
Кредит риски кредит олувчининг қарздорликни сўндириши юзасидан имкониятсизлиги, пул оқимини тўғри шакллантира олмаслиги, молиявий қийинчиликлар, раҳбар ва корхона эгаларининг ишчанлик репутациясининг пастлиги ёки криминал хиссиётларининг устунлиги билан юзага келади.
Шу билан бирга давлат органлари ва айрим шахсларниннг босими туфайли ҳам ушбу рискларга борилади.
Кредит рисларининг юқорилигига ходимлар малакасининг пастлиги, жамоадаги ижтимоий кескинлик, порахўрлик ҳолатлари ҳам кучли тасир этади.
Кредит рискларини баҳолаш биринчи навбатда потенциал қарз олувчилар билан танишувдан бошланади. Бунда мижознинг репутацияси, тадбиркорлик, ишлаб чиқариш, маркетинг ва молиявий бошқарувдаги кобилятига баҳо берилади. Кредит таклифининг қанчалик яхши тайёрганлиги, унинг иктисодий, ижтимоий, экологик жихатдан қанчалик мақсадга мувофиқ эканлиги, кредитнинг мақсадлиги ва унинг банк, қарз олувчи, алоҳида ижтимоий қатламлар, тармоқ, худуд учун аҳамиятли эканлигига муҳим эътибор қаратиш зарур. Ижобий баҳолаш кредит маҳсулотлари юзасидан муҳим қарорлар қабул қилишнинг ўтиш имконини беради. Бу жараён бевосита мижознинг кредитга лаёқатлигини, молиявий аҳволини ва пул маблағлари харакатини баҳолашга имкон беради. Якуний жараён албатта кредит шартномасини расмийлаштириш жараёни ҳисобланади.
Рискларни бошқаришнинг муҳим йўналиши сифатида тўовлар графигни шакллкантириш ва унинг доимий мониторингини ташкил этиш ҳисобланади. Бу жараён тезкор кредит мониторингини олиб боришни назарда тутади. Унинг асосий мақсади муаммоли кредитларни аниқлаш ва уларни ундириш чораларини кўришга қаратилган.
Олинган кредитларни муддатида тўламаслик, кечиктириш жуда кўп кузатиладиган холатлар ҳисобланади. Унинг муҳим сабаблари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: дебиторлик мажбуриятларининг тушиб кетиши; ликвидлик коэффицентининг пастлиги; сотиш хажмининг тушиб кетиши; операцион фаолият зарари; захираларнинг ортиқча жамғарилиши ва ушлаб турилиши; муҳим мижозларни йўқотиши, қарз олувчининг бизнес шериклари эхтиёткорлиги, раҳбарларнинг банк билан алоқа қилишдан қочиши, уларнинг талаб қилинган ахбаортларни беришдан бош тортиши ёки кечиктиришлари ваҳ.к.
Рискларни зарарсизлантиришнинг ички омилларига қуйидагиларни киритиш мумкин: мижознинг кредитга лаёқатлигини баҳолаш (профилактика амаллари, рискларни олдини олиш; қарзнинг хажмига ва потенциал таваккалчилик даражасига қараб қарз қарорини олиш ваколатини чегаралаш;лойихани биргаликда молиялаштириш, қисман қарздорнинг ўз маблағлари ҳисобига молиялаш; корхона бошқаруви ва менежментида муаммоли кредитлар билан ишлашнинг мавжудлиги; шартномада келишилган мажбуриятларнинг химояланганлиги (ахборот таминоти, таминот, жарималар, фоизлар тўлови); ички бўғинлар иш фаолиятининг йўлга қўйилганлиги (иқтисодий таҳлил бўлими, хавфсизлик бўлими ва ҳ.к.); хуқуқий жавобгарликни қўллаш холатлари ва ҳ.к.
Кредит рискининг (минимал оқибатлари, зарарлар) камайтиришга қаратилган харакатларга: кредит портфелини диверцификациялаш; алтернатив пул оқимларини шакллантириш; битта мижозга бериладиган кредитларнинг аниқ миқдорини чеклаш; дисконтланган ссудаларни бериш; қарз мажбуриятларин учинчи шахсга чегирмалар билан сотишни киритиш мумкин.
Корхоналарнинг кредитга лаёқатлигини ўстиришнинг амалий чора тадбирлари, уларнинг молиявий ҳолатида рўй бераётган ўзгаришлар ва натижалардан келиб чиқиб белгиланади. Яъни, тўловга қобил корхоналарда белгиланадиган чора тадбирлар, тўловга ноқобил, молиявий нобарқарор корхоналарда белгиланадиган чора тадбирлар кескин фарқ қилади. Улардан бири молиявий барқарорликни сақлаб қолишга ҳаракат қилса, иккинчиси муаммони ҳал этиш ва яшаб қолиш ҳаракатига тушади.
Тўловга ноқобииллик ёки кредитга лаёқатликни ўстиришни муҳим тадбирларига қуйидагилар киради.
Корхоналар активлари ва пассивларини жойлаштиришни қайта кўриб чиқиш. Унинг мазмунини қандай тушуниш мумкин?
Корхоналарда ликвид маблағларининг айланувчанлигини тезлаштириш мақсадида ортиқча айланма активларни ҳисобдан чиқариш, асосий ва номоддий активларни ишлаб чиқариш заруриятидан ортиғини айланма маблағлар қаторига олиш (уларни сотиш, бўзиш, ҳисобдан чиқариш ва бошқа йўллар билан), дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларини сўндириш (йўл қўйилган тартибларда), қисқа ва узоқ муддатли молиявий қўйилмаларни мақсадли жойлаштириш.
Тўлов маблағлари ва тўлов мажбуриятлари орасидаги нисбатдаги манфий ўзгарувчанлик сабабини молиявий ҳолатдаги тангликдан эмас, балки, ишлаб чиқариш ва бошқарувнинг қуйи бўғинларидан излаш лозим. Яъни, маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотишни яхши йўлга қўйилмаслиги, ишлаб чиқариш ҳаражатларини ошиб кетиши, нарх белгилаш сиёсатининг тўғри юритилмаслиги ва бошқалар.
Тўловга ноқобиллик шароитида маблағлар етишмовчилигини ҳал этиш юзасидан аввало, ички имкониятларни аниқлаб олиш ва уларни ишга солиш лозим. Ноқобиллик шароитида бошқа бир субъектдан қарз сўраш ва унинг ишончини оқлашни иқтисодий имконияти бўлмайди.
Корхоналар ноишлаб чиқариш бўғинлари, унинг балансида турувчи фаолиятнинг бошқа объектларини ҳаражатларини камайтириш, тўхтатиш ёки ўз ўзини маблағ билан таъминлашга ўтказиш лозим.
Корхоналарни пул маблағлари ва пул эквивалентларининг айланишида қатъий режаларни белгилаш ва унга доимий амал этиш лозим. Шунингдек, пул маблағларини қарз мажбуриятларига ишлатишини аниқ режасини тўзиб олиш зарур.
Маблағлар айланувчанлигини тезлаштиришнинг имкониятларини ошириш юзасидан ҳисоб-китобларнинг бекор қилинган, тўхтатилган, шунингдек замонавий шаклларига кенг йў очиш лозим.
Корхоналарнинг кредитга лаёқатлигини таъминлаш ва уни ўстиришда албатта уларнинг инвестицион активлигига ҳам аҳамият бериш лозим. Инвестицион активлик бу қарз олиш ва уни қайтаришдан кескин фарқ этади.
Корхоналарда кредитга лаёқатликни баҳолашни асосий жиҳатларидан бири ўз оборот маблағлари нақдлигига қаратилганлиги боис уларни манблашни уз маблағлари манбаси билан боғлиқ бўлган қаторларини оборот активлари нормативларидан келиб чиққан ҳолда баҳолаш лозим. Бунда оборот активларнинг ортиқчалиги манбалашдаги ҳолатни бўзиб кўрсатишга олиб келади. Кам холларда ҳолларда эса суний равишда ошиб кетишига олиб келади.
Корхоналар кредитга лаёқатлигини устиришнинг муҳим чора тадбирларидан бири бу бевосита ҳисоб китоблардаги мажбуриятларни ички ва ташқи мажбуриятларга таркиблаш орқали баҳолаш амалиётига ўтишдир. Корхона мажбуриятлари қаторидан ички мажбуриятларни чегириш ушбу ҳаражатларни йўқ қилмайди. Лекин тўловга қобилликни оширишда сезиларли силжишга имкон беради.


Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish