3. Кредитга лаёқатлик таҳлилининг мазмуни, мақсади ва вазифалари. Кредитга лаёқатликнинг тавсифи



Download 0,49 Mb.
bet21/25
Sana23.02.2022
Hajmi0,49 Mb.
#163230
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
kreditga layoqatililik doc

Тасир бирликлари модели

Инқтисодий таснифлари




Тс = УМА * АВумас * АВжавс * ФҚав

Узоқ муддатли активларнинг ўртача йиллик қиймати (УМА); АВумас-асосий воситаларнинг узоқ муддатли активлардаги салмоғи; АВжавс-актив асосий воситаларнинг жами асосий воситаларнинг таркибидаги салмоғи; ФҚав-асосий воситаларнинг актив қисмининг фонд қайтими




Тс = ∑ЖА * Тжас - Так

ЖА-Жорий активларнинг ўртача йиллик қиймати; Тжас-товарларнинг жорий активлардаги салмоғи; Так-товарларнинг айланиш коэффиценти






Тс = ∑Х * Ихтс*МУи



Х- ходимларнинг ўртача рўйхатдаги сони; Ихтс-ишчиларнинг ходимлар таркибидаги салмоғи; МУи-ишчиларнинг меҳнат унуми






Даромадларнинг молиявий фаолиятдан ва фавқулодда ҳолатлардан юзага келган қисми таҳлилда алоҳида ўрганилади ва уларнинг таъсир бирликлари юқоридан таркибдан тубдан фарқ цилади.


Кредитларнинг муддатлиги ва мақсадлиги бўйича ишлатилиши таҳлили

Кредитнинг муддатлиги- бу олинган кредитни ўз вақтида қайтариб беришлиги билан тавсифланади.


Кредитнинг муддатлилик тамойили қарздор учун қулай бўлган ҳар қандай вақтда эмас, балки кредит битимида кўрсатилган маьлум муддатда кредитнинг қайтарилиши зарур эканлигини билдиради. Кредитнинг муддатлилиги ҳар иккала томон, кредитор ва қарз олувчи учун муҳимдир. Агар кредитор қарзни фоизи билан ўз вақтида қайтиб олса, уни эгасига ўз вақтида қайтариш ёки яна кредитга бериш имкониятига эга бўлади. Қарз олувчи кредитни самарали ишлатиб, уни ўз вақтида кредиторга қайтариш ва шу билан шартномадаги жазо чораларидан қутилишидан манфаатдор. Кредитнинг муддати бўйича кредит шартномада кўрсатилган шартларнинг бузилиши натижасида қарз берувчи қарз олувчига иқтисодий чоралар ( жарималар шаклида, кредит бўйича фоиз даражасини ошириш, кредитнинг муддатини қисқартириш ва бошқалар)ни қўллаши мумкин. Бу чоралар ҳам ёрдам бермаган ҳолларда қарз берувчи молиявий талабларни хўжалик суди орқали ундириб олиши мумкин. Кредитнинг муддатлилиги келиб тушувчи бойликларни тежамли ва қайта ишлатиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотни жўнатиш, товарларни сотиш муддатларига ва пировард натижада айланма фондларининг доиравий айланишининг тезлигига боғлиқдир.
Олинган кредитнинг мақсадли ишлатилганлиги муҳим масала ҳисобланади. Бу тамойилнинг моҳияти шундаки, қарз олувчи томонидан олинган кредитлар аниқ бир мақсадни амалга оширишга йўналтирилган бўлиши зарур. Кредитнинг қайси мақсадга йўналтирилганлиги, масалан, товар-моддий бойликлар сотиб олишга ёки бирор ишлаб чиқариш харажатларини қоплашга ва ҳоказо аниқ бирор объектга мақсадли йўналтирилганлиги корхона билан банк ўртасида тузиладиган кредит шартномада кўрсатилган бўлади. Корхона олган кредитини фақатгина кредит шартномада кўрсатилган ишни бажаришга сарфлаши керак. Бунда кредит муайян, аниқ объектга: ишлаб чиқариш харажатларига, ишлаб чиқариш захираларига, тайёр маҳсулотга, жўнатилган товарларга, ҳисоб-китоб ҳужжатларига ва ҳоказоларга берилади.
Жаҳон амалиётида умумий бирор эҳтиёжни қоплаш учун ишлатиладиган кредитлар мавжуд. Бунда банк томонидан бериладиган кредитлар қарз олувчининг молиявий ресурсларга бўлган турли эҳтиёжларини қондириш учун ўз ихтиёри бўйича ишлатилади.
Ҳозирги шароитда улар қисқа муддатли кредитлаш соҳасида чекланган тарзда қўлланилади, ўрта ва узоқ муддатли кредитлашда умуман қўлланилмайди. Бизнинг амалиётимизда банклар томонидан бирор мақсадни амалга ошириш учунгина кредитлар берилади.
Ўзининг фаолият доирасига қараб, қарз олувчи корхона ва ташкилотларни бир неча гуруҳларга бўлиниши мумкин.
Тижорат соҳаси учун кредитлар бериш. Бу соҳа бўйича кредитлар савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатувчи хўжалик субъектларига берилади. Бу кредитлар тез айланиб келиш хусусиятига эга бўлиб, тижоратчилар эҳтиёжини қондиришда катта аҳамиятга эгадир.
Банк томонидан кредитлар қимматли қоғозлар бўйича олди сотди операцияларини амалга оширувчи, фонд биржаси воситачилари: брокер, маклер, дилерлик фирмаларига ҳам берилади.
Кўчмас мулк учун ипотека кредитлари берилиши ҳам мумкин. Улар ҳам оддий, ҳам ихтисослашган ипотека банклари томонидан берилади. Бу ҳозирда хориж амалиётида кенг тарқалган бўлиб, ҳатто баъзи манбаларда кредитнинг алоҳида шакли сифатида намоён бўлади.
Банклараро кредитлар – банк кредитининг кенг тарқалган шакллардан бири. Банклараро кредитнинг жорий ставкаси маълум бир тижорат банкнинг бошқа турлардаги ссудалар бериш сиёсатини аниқлаб берувчи муҳим омил ҳисобланади. Бу меъёрнинг аниқ миқдори (фоиз ставкаси) Марказий банк томонидан белгиланади.
Кредитларнинг мақсадлигини таснифлашда уларнинг узоқ ва қисқа мудатга кредитларга бўлинишига муҳим аҳамият қаратиш лозим. Одатда, узоқ муддатли активларни молиялаштириш юзасидан узоқ муддатли кредитлар, жорий активларни молиялаштирш учун қисқа муддатли кредитлар жалб этилади. Фарқлаш муддати сифатида бир йилдан ошиқ ва бир йилгача муддат чегараланган.
Баланс моддаларига нисбатан жорий ҳолатни баҳолашда қуйидагиларга
Кроедитларнинг қуйидаги схематик боғланишларини бериб ўтиш лозим.

Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish