Қишлоқ хўжалиги.Қишлоқ хўжалиги корхоналари активлари таркибида энг муҳим элемент бу ер ҳисобланади. Бошқа активлардан фарқли равишда ер амортизация қилинмайдиган актив ҳисобланади. Шунингдек активлар қаторида биологик активлар салмоғи ҳам юқори улушни ташкил этади. Фаолия самарадорлиги ва натижавийлигидаги динамик ўзгаришлар (ўсиш) кишлоқ хужалиги корхоналарининг ривожланишининг муҳим омили ҳисобланади
Молиявий соҳа.Молиявий компанияларда активлар таркибида асосий улушни кимматли қағозларга, кўчмас мулкка ва бошва инструментларга йўналтирилган кисқа ва узоқ муддатли инвестициялар ҳажми ташкил этади. Шу сабьабли биринчи навбатда ушбу инвестицияларнинг сифатини баҳолашга.
Пассивлар таркибида энг юқори улушни албатта карз маблағлари ташкил этади. Масалан банклар ушбу мажбуриятларнинг жами пассивлар таркибидаги салмоғи 90-95 фоизга етади. Шу сабабли жалб килинган қарз маблағларининг қийматига, уларнинг қопланишига муҳим аҳамият берилади.
Банкларнинг молиявий ҳисоботлари ва уларнинг юритилиши бошқа тармоқ кархоналаридан тубдан фарқ қилади. Ахборотларни олиниши ва уларда молумотларнинг очиб берилиши юзасидан албатта фарқли жиҳатларни таркиблаш мумкин.
Банклар учун энг муҳим самарадорлик кўрсаткичи сифатида активлар рентабеллиги, хусусий капитал рентабеллиги кўрсаткичлари баҳоланади.
Махсулот ишлаб чиқариш ҳажми, харажат ва фойда алоқадорлигини таҳлили (CVP таҳлил)
Тушум = доимий харажатлар + бир бирликка ўзгарувчан харажатлар * маҳсулот миқдори + фойда.
CVP таҳлил- харажат, тушум ва фойда олақадорлигини таҳлилидир.
CVP таҳлилнинг асосий вазифалари:
-харажатларни тўлиқ қоплаш имконини берувчи сотиш хажмини –зарарсизлик нуқтасини аниқлаш;
-маҳсулот ишлаб чиқариш хажмининг зарарсизлик хажмини аниқлаш;
- зарур бўлган фойда миқдорига эга бўлиш юзасидан сотиш хажмини аниқлаш;
-корхонанинг рақобатдошлигини таминловчи сотиш хажмини баҳолаш;
-режалаштирилган даражадаги талаб ва даромадни таминлашга имкон берадиган маҳсулотлар нархини белгилаш;
-энг самарали ишлаб чиқариш технологияларни танлаш;
-оптимал ишлаб чиқариш режасини қабул қилишни амалга ошириш
CVP таҳлилида тахминлар:
-харажатларнинг ўзгарувчан ва ўзгармас таркибга бўлиниши;
-доимий харажатлар маҳсулот хажмига боғлиқ бўлмаган ҳолда маълум доаражага қадар ўзгаришсиз қолиши;
-ўзгарувчан харажатлар ишлаб чиқариш хажмининг ўзгаришига мос равишда, пропорциалликда ўзгариб бориши;
-сотилган маҳсулотлар ва ишлаб чиқариш ресурсларининг доимий нарх бирлиги;
-маҳсулот ассортиментининг доимийлиги;
-ишлаб чиқариш ва сотиш хажмининг тенглиги;
-корхона фаолият смарадорлиги ўзгаришсиз қолиши тахмин қилинади.
CVP таҳлилнинг асосий элементлари:
-критик хажм;
-қоплаш коэффиценти;
-хавфсизлик нормаси;
-сотиш таркиби;
-харажатлар таркиби;
-операцион ричаг;
-молиявий ричаг самараси.
CVP таҳлилнинг ахборот манбалари:
-бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи;
-бошқарув ҳисоби ва ҳисоботи;
-статистика ҳисоби ва ҳисоботи маълумотлари;
-ҳисобдан ташқари маълумотлар.
Иқтисодий активлар ҳаракатида фойдани шакллантиришнинг энг муҳим омили бу ишлаб чиқариш ҳаражатлари ва улар туфайли эришилган иқтисодий самарани (маҳсулот чиқиши) тижорат фаолиятидан пул ва пул эквивалентлари шаклида тушумларнинг ортиши шаклида (сотиш жараёни) активларнинг кўпайиши ҳисобланади. Бундан, фойда ва унга даҳлдор бўлган даромадлар ва ҳаражатлар боғлиқлиги келиб чиқади.
Фойданинг тўпланиши корхонанинг қайси соҳага мансублигига боғлиқ. Агар у ишлаб чиқариш корхонаси бўлса фойданинг асосий манбаи ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулот ҳисобланади. Агар у хизмат кўрсатишга дахлдор корхона бўлса фойданинг асосий қисми хизмат кўрсатиш эвазига олинган тушумдан ташкил топади ҳ.к. Шу туфайли таҳлил жараёнида қайси соҳа ўрганилаётган бўлса унинг фаолиятидан келиб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
Бизнесни ҳаракатга келтирувчи куч фаолиятнинг (эгаистик кўринишдаги ҳаракатлар) якунида эришиладиган фойда ҳисобланади. Шу сабабли, фойда мулк шаклидан қатъий назар барча корхоналарнинг фаолиятини баҳолашнинг ягона кўрсаткичи сифатида қаралади. Шунингдек, фойда бу- мақсадли ҳаракатнинг рағбати ҳамдир. Тижорат фаолияти ва унинг давомийлиги кўпинча ушбу унсурнинг ҳажмига, тўғри тақсимотига ва ишлатилишига боғлиқ. Фойда уз ўзидан иқтисодий активларни олдинги ҳаракатларининг мутаносиблигидан келиб чиқади.
3.4-жадвал