3. Ўқитувчининг компьютер технологиялари асосида ўқувчилар билимини назорат қилиши



Download 69,5 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi69,5 Kb.
#148737
Bog'liq
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ БИЛИМ, КЎНИКМА ВА МАЛАКАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


3. Ўқитувчининг компьютер технологиялари асосида ўқувчилар билимини назорат қилиши.
Ўқувчилар билимини баҳолашнинг компьютер тизими ва ўзлаштириш мониторингини ташкил этиш учун аввало, замонавий таълим тизимида ўқитишнинг сифатини ташхис қилишга, яъни унинг ҳолатини аниқламай туриб, ундаги жараёнларни самарали бошқаришга, таълимда маълум бир мақсадга эришишнинг иложи йўқлиги ҳеч кимда шубҳа туғдирмайди. Ўқувчиларнинг якунловчи билим ва малакаларини таълим жараёнида турли мезонлар ва ёндашувларга таяниб аниқлаш, бу жараёнларга замонавий ахборот технологияларини қўллаш, уларнинг қўйилган дидактик талабларга ҳақиқатан мослигини назорат қилиш мумкин. Бунда педагогик ташхис, ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш даражасини аниқлашни, назорат қилишни, баҳолашни, йиғиш ва статистик маълумотларнинг таҳлили ҳамда келгусида бу жараён ривожини башорат қилишни ўз ичига олади. Методик адабиётларда ўқувчилар ўзлаштиришларининг ташхиси, улар томонидан эришилган ютуқларнинг даражаси сифатида қайд этиш эканлигига эътиборни қаратсак, унда педагогик ташхиснинг мақсади, таълим жараёни боришининг таҳлили ва уни баҳолашни ўз вақтида аниқланишидан иборат бўлади. 188 Маълумки, таълим жараёнини бундай баҳолаш, фақат ўқувчининг ўзлаштириш даражасини белгилаш билан чегараланиб қолмай, ўқиш жараёнини рағбатлантиришда муҳим педагогик восита ва ижобий мотив уйғотиш билан ўқувчи шахсига кучли таъсир этади. Шу хилда ўқувчини объектив баҳолаш асосида унда адекват равишда ўз-ўзини баҳолаш имконияти туғилади ва ўз муваффақиятларига танқидий муносабатнинг шаклланиши қайд этилади. Шу нуқтаи назардан ўқувчи билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш, айниқса, билимларини назорат қилишнинг компьютерлаштирилган тизими, замонавий ахборотпедагогик тизимларида, уларда билимни назорат қилишни ташхисий аҳамияти ва ҳаққонийлигини самарали бажариш мақсадида тинмай изланишлар ва такомиллаштириш ишларини олиб бориш тақозо қилинади. Мазкур масаланинг ечими ўқитишнинг мақсадга мувофиқ ва ҳаққоний бўлишида, иложи борича аниқ ва асосланган усул сифатида қайд қилинган. Компьютер технологиялари асосидаги ўқувчилар билимини назорат қилиш фақат мутахассис ўқитувчилар томонидан эмас, балки педагогик жараён иштирокчилари томонидан ҳам амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир. Бундай технологияларни мониторинг тизимида жорий қилишда педагогик жараён иштирокчиларининг ахборотга, билимга бўлган эҳтиёж ва иштиёқларини фаоллаштиришга эришиш зарур. Ўқувчилар билими, кўникма ва малакаларини назорат қилиш компьютер тизимининг асосий мақсади, улар эришган ютуқлар ва муваффақиятларни аниқлаш, уни такомиллаштириш йўлларини кўрсатиш, шу асосда ўқувчиларга самарали ижодий фаолият кўрсатиш учун шароит яратишдан иборат. Бу мақсад, биринчи навбатда, ўқувчилар томонидан ўқув материалларини ўзлаштириш сифати билан, яъни ўқув дастурида белгиланган билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш даражаси билан боғлиқ. Иккинчи томондан, компьютер назоратининг асосий мақсадини аниқлаштириш, ўзаро, шунингдек, ўзўзини назорат қилиш бўйича ёндашувларни амалга ошириш ҳамда ўзаро ва ўз-ўзини назорат қилишга бўлган эҳтиёжнинг шаклланиши билан боғлиқ. Учинчидан эса, бу мақсад ўқувчиларда бажарилган иш учун жавобгарликнинг намоён бўлиши каби шахснинг ижобий сифатларини тарбиялашга қаратилган бўлади (6-иловага қаралсин). Назорат қилишнинг энг муҳими – назорат функцияси бўлиб, ўқувчилар эришган билим, кўникма ва малакаларнинг даражасини, уларнинг билиш фаолияти бўйича ёндашувларини, билимларни ўзлаштирганлик кўрсаткичларига кўра уларнинг ақлий фаолиятлари ривожланиш даражасини аниқлаштириш имкониятини беради. Унинг иккинчи муҳим вазифаси ўқитиш бўлиб, у ўқувчи эришган билимлар, кўникма ва малакаларни такомиллаштиради, унинг тизимлилигини назорат қилишни таъминлайди. Бундай назорат жараёнида ўқувчилар ўрганилаётган материални қайтариш ва мустаҳкамлаш билан шуғулланадилар. Билимларни компьютер технологиялари асосида текшириш, ўрганилаётган материалдан асосийсини ажратиб олиш, шунингдек, эришилаётган билим, кўникма ва малакаларнинг мазмунини аниқлаш имкониятини беради. Назорат қилишнинг учинчи – ташхис қилиш вазифаси, ўқувчиларнинг ўзлаштираётган билим, кўникма ва малакаларидаги камчиликлар, етишмовчиликлар, хатолар ҳақида, хатоларнинг сони ҳамда характери ҳақида маълумот олишга ёрдам беради. Ўқитиш жараёнида ташхис қилиш орқали назорат маълум даражада таълимнинг самарали методикасини танлашга ёрдам бериши билан муҳим саналади. Компьютер технологиялари асосида ўқитувчи ўқувчилар билимини назорат қилишда, унинг башорат этувчи вазифасидан, яъни, таълим-тарбиявий жараён ҳақида, унинг келажаги, олдиндан кўра билиш мумкин бўлган ҳолатлари тўғрисида ахборотларни олади. У ўқув жараёнининг маълум босқичида ўқув материалининг маълум қисми бўйича мўлжалланган аниқ билим, кўникма ва малакалар етарлича шакллангани, ёхуд шаклланмаганлигини башорат қилиш асосида назорат олиб бориш имкониятини беради. Маълум илмий башорат бўйича эришилган натижалар ўқувчиларнинг келажакдаги фаолиятлари моделини яратиш учун қўлланилади. Бундай башорат ўқитувчининг келажакда ўқитишни режалаштириш ва амалга ошириш учун аниқ хулосалар олишига ёрдам беради. Билимларни назорат қилишнинг ривожлантирувчи вазифаси, ўқувчиларнинг билишга бўлган фаолликларини, уларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришда 189 намоён бўлади. Компьютер технологиялари асосида амалга оширилувчи назорат жараёнида ўқувчиларда нутқ, хотира, диққат, тасаввур, ирода ва фикрлаш қобилиятларининг ривожланиши яққол сезилади. Назорат қилишнинг ривожлантирувчи вазифаси, шахснинг қобилияти, мойиллиги, қизиқишлари ва эҳтиёжлари каби хусусиятларининг шаклланишига таъсир қилиши билан муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, ўқувчилар эришаётган билимларни назорат қилишда унинг йўналтирувчи вазифаси ҳам мавжуд бўлиб, ўқитувчи унинг моҳиятини, алоҳида ўқувчи ёки бутун гуруҳ томонидан ўқитишнинг мақсадига қай даражада эришилганлиги, яъни ўқув материали қандай миқдорда ва қанчалик чуқур ўзлаштирилганлиги билан белгиланади. Бундай назорат туфайли ўқитувчи йўл қўйилган хатоликларни ва камчиликларни ўрганиб, ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини такомиллаштиришда қандай ёндашувларга урғу бериш лозимлигини англаб олади. Назоратнинг йўналтирувчи вазифаси ўқувчининг турли хусусиятлари бўйича ўз–ўзини яхши билишга, ўзи эришган билимлари, қобилияти ва имкониятларини англаш ва одилона баҳолашига катта ёрдам беради. Ўқувчиларни назорат қилишнинг яна бир муҳим вазифаси уларни тарбия қилиш билан боғлиқ бўлиб, ўқитувчи ўқувчиларда ўқишга жавобгарликни, интизомни, саранжомлик ва саришталикни, ахлоқий ҳис-туйғуларни тарбиялайди. Уларда меҳнатга лаёқатлиликни, ғурур ва иродани ҳамда меҳнатга нисбатан мунтазам кўникмаларни шакллантиради. Бундай жиҳат ҳаққоний бўлиши учун интернетнинг таълим ресурслари талабгорларнинг сўровлари ва талабларига тўла жавоб бера оладиган даражада бўлиши шарт. Шунинг учун ҳам экспертлар томонидан таълим веб – сайтларининг сифатларини баҳолаш компьютер ташхисининг ҳаққонийлигида муҳим ўрин тутади. Таълимда веб-сайтларнинг сифати таълим жараёнининг ахборот фазосининг ривожланишига таъсир этувчи энг муҳим жиҳатлардан саналади. У мазкур фазода таълим олишнинг сифатига ва мазкур тизимнинг маданиятли ташкил этилганлиги даражасига бевосита таъсир этади. Ташхис ва мониторингни таълимда жорий этишда мавжуд методологияни қўллаш орқали ахборотли ўқитиш муҳитининг ташхисий вазифасини аниқлаш имконияти туғилади. Айни пайтда ўқувчилар эришган билимлар, кўникма ва малакаларни назорат қилишнинг кенг тарқалган йўли – тестлар ёрдамида текшириш бўлиб, у компьютернинг ундан фойдаланувчи билан ўтказадиган мулоқотига асосланган. Мазкур тизим “ўқитувчининг техник қайта қуролланиши, унинг механизациялаштирилган меҳнати” ёки “ўқитувчи машина” деган шиорлар остида ўқитувчининг ўқувчи билан индивидуал ишлаш жараёнини мужассамлаштирувчи сифатида дунёга келган. Баъзан, ўқув жараёнида сунъий интеллект тизимининг қўлланилиши баҳолаш жараёнининг мураккаблиги, хусусан ўкувчини баҳолаш учун ўқувчига катта миқдордаги ахборотни қайта ишлаши, баҳоловчи ва баҳоланувчи орасидаги ўзаро таъсир жараёнининг мураккаблиги бу масалани осон ҳал қилиш имкониятини бермайди. Хусусан, ўқувчи билим ва малакасини компьютерлаштирилган ҳолда назорат қилиш, талаб қилинадиган билимлар мажмуасининг сифатини аниқлаш муаммосини ҳал қилиш лозимлигини, бусиз эришилган билимларни баҳолаш мезонларини ва уларнинг ўзлаштирилганлик даражасини аниқлаш қобилиятларини белгилаш мумкин эмаслиги ойдин бўлди. Ўқитувчилар томонидан ўқувчилар билими, малака ва кўникмаларини назорат қилишнинг асосий мақсади, улар эришган ютуқлар ва муваффақиятларни аниқлаш, уни такомиллаштириш йўлларини кўрсатиш ва шу асосда ўқувчиларнинг фаол ижодий фаолият кўрсатишлари учун шароит яратишдан иборат. Бу мақсад, биринчи навбатда, ўқувчилар томонидан ўқув материалларини ўзлаштириш сифати билан, яъни ўқув дастурида белгиланган билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш даражаси билан боғлиқ. Иккинчи томондан, назоратнинг асосий мақсадини аниқлаштириш, ўзаро ва ўз-ўзини назорат қилиш бўйича ёндашувларни ўрганиш ҳамда ўзаро ва ўз-ўзини назорат қилишга бўлган эҳтиёжнинг шаклланиши билан боғлиқ. Учинчидан эса, бу мақсад ўқувчиларда бажарилган иш учун жавобгарликнинг намоён бўлиши каби шахснинг ижобий сифатларини тарбиялашга қаратилган бўлади. 190 Ўқувчиларнинг билимларини интеллектуал назорат қилиш ўқитувчидан зийракликни, адолат билан фаолият юритишни талаб қилади. Билимларни интеллектуал баҳолашнинг турли методлари мавжуд бўлиб, улар ичида кенг тарқалган методлар қуйидагилар: • оғзаки йўл билан текшириш; • ёзма-график усулда текшириш; • амалий-лаборатория машғулотларини бажариш орқали текшириш. Билимларни оғзаки усул билан текшириш методи асосан икки қисмдан: биринчиси, текшириш саволлари ва вазифалари, иккинчиси эса, қўйилган савол ва вазифаларга жавоблар ҳамда талаблардан ташкил топади. Бунда савол ва топшириқларнинг мазмунини белгилашда, ўрганилаётган ўқув материали мазмуни билан илгари ўтилган материаллар мазмуни орасидаги боғланишни таҳлил қилиш, ўтилган мавзуни назорат қилишда эса етакчи билимларни ажратиш зарур бўлади. Савол ва берилган топшириқларнинг сифати ўқувчиларнинг ақлий фаолиятларининг характерига боғлиқ бўлганидан, улар ўқувчиларнинг хотирасини фаоллаштириш, фикрлаш (солиштириш, умумлаштириш, яхлитлаш ва ҳоказо) ва нутқини ривожлантиришга қаратилмоғи лозим. Билимларни ёзма – график усулда текшириш, ўқувчиларнинг - назарий билимларини; - ўқувчиларни масалалар ва бошқа экспериментал топшириқларни бажаришда қўллай олиш кўникмаси ва малакасини; - ўқувчиларда берилган масалалар бўйича шаклланган кўникмаларни текширишни назарда тутади. Ёзма – график усулда ишларни текшириш методикаси қуйидаги тўрт этапда бажарилади: - назоратни ўтказишга тайёргарлик; - уни ташкил этиш; - ўтказиш; - натижаларни таҳлил қилиш. Назоратни ташкил этишда назорат этапларининг мақсадларини белгилаш, назорат объектларининг мазмунини танлаш, текшириш вазифаларини тузиш лозим бўлади. Билимларни амалий - лаборатория машғулотларини бажариш орқали текшириш. Ушбу усул ёрдамида, ўқувчиларнинг эришган назарий билимлари асосида амалий масалаларни ечиш, турли жадваллардан, формулалардан, чизмалар ва ўлчаш асбобларидан унумли фойдаланиш кўникмаси ва малакалари текширилади. Амалда масалалар ечишда ўқувчидан масалаларни ечишнинг алгоритмини тузиш талаб этилади, чунки бундай текширишда ўқувчи фаолиятининг мантиқий кетма-кетлиги тўғри ёки нотўғри эканлиги маълум бўлади. Шундай қилиб, ўқитувчи томонидан текширишнинг турли методлари қай даражада муваффақиятли эканлиги танланганлиги, ўқувчилар билимларини одилона баҳолашда муҳим кўрсатгичлардан саналади. Замонавий ахборот технологиялари муҳитида педагогик жараёнларни қуйидагича самарали ташкил этиш мумкин:
- ўқитувчилар ўртасида меҳнат тақсимотини тўғри ташкил этиш;
- масофавий ўқув курслари ва электрон адабиётларнинг яратувчиси бўлган жамоага ўқитувчилар, компьютер дастурчилари ва мутахассисларининг бирлашуви;
- педагогик жараённинг ташкил қилинишини такомиллаштириш ва ўқитувчи фаолияти самарадорлигининг мониторингини олиб бориш.
Янги замонавий ахборот технологиялари асосида ўқитувчиларнинг педагогик маҳорати ошириш учун:
- таълимда технологик асосларнинг тез ривожланиши билан боғлиқ бялган янги курсларни яратиш;
- ўқув курсларини яратиш асосида ўқитувчиларнинг кўникма ва малакаларини шакллантириш;
- масофавий курсларнинг очиқлиги туфайли уларнинг сифатига бўлган талабларнинг ва ўқув материаллари сифатини назорат қилишга оид эҳтиёжларнинг қондирилиши;
- ўқув жараёнида ўқувчи фаолиятининг устувор мавқе тутишини, ўқув жараёни салмоғининг ўқитувчидан ўқувчига кўчишини таъминлаш;
- янги коммуникацион технологиялардан фойдаланиш асосида, ўқитувчининг ҳар бир ўқувчи билан тескари алоқасининг вужудга келишини амалга ошириш.
Download 69,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish