3. Энергетик аудит ва уни ўтказиш шартлари



Download 289,93 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana24.02.2022
Hajmi289,93 Kb.
#188926
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Маъруза 3

Иккинчи босқич. 
Олинган ахборот асосида энергосамарадорлик соҳасида анъаналарни аниқлаш учун йиллар 
бўйича энергоресурсларни истеъмол қилишнинг боғлиқлиги баҳоланади. Барча турдаги 
энергоэлтувчилар бўйича баланслар тузилади, шунингдек энг катта энергия сиғимига эга 
истеъмолчиларни аниқлаб топиш ва текширишни бошлаш керак бўлган биринчи навбатдаги 
таркибий бўлинмаларни белгилаш бўйича баланслар тузилади. 
Мисол тариқасида, 3.1.-расмда бир неча йил давомида ойлар бўйича табиий газ истеъмолининг 
ўзгариш графиги келтирилган. 
Бунга ўхшаш графиклар турли хилдаги энергоэлтувчилар истеъмолчиларнинг ўзгариш анъанасини 
аниқлашга ва ишлаб чиқариш ҳажмларининг ўзгариш графиклари билан биргаликда 
энергоэлтувчиларнинг солиштирма харажатларининг ўзгариш анъанасини баҳолашга имкон 
беради. 3.2. ва 3.3.-расмда мисол тариқасида бир йиллик маълумотларга кўра корхонанинг 
бўлинмалари бўйича табиий газ ва электро энергия истеъмоли баланслари, шунингдек умуман 
корхона бўйича энергия элтувчилар учун тўловлар баланси графиклари кўрсатилган (3.4.-расм). Бу 
муфассал текширувлар ўтказишнинг устуворликларини аниқлашга имкон беради. 


3.1.-расм. Табиий газни ойлар бўйича истеъмол қилиниши 
 
 
 
 
 
 
 
3.2.-расм. Табиий газни истеъмол қилиш баланси 
 


 
3.3.-расм. Электроэнергия истеъмоли баланси 
 
 
3.4.-расм. Энергоэлтувчилар учун тўловларни тақсимлаш баланси 
3.4.-расмда келтирилган диаграммадан корхонанинг энергия элтувчилари учун тўловларнинг 
асосий ташкил этувчилари электроэнергия, кейин табиий газ экани кўриниб турибди.
Электр энергия сарфи сувни босим билан ҳайдашга, совуқ ва сиқилган ҳавони ишлаб чиқаришда, 
иссиқлик энергиясини ташишда, технологик қурилма узатмасида ва ёритишда сарфланади. 
Бундан бу умум завод системаларининг ҳар бирини муфассал текшириш зарурлиги, энергияни 
тежаш имкониятини, биринчи навбатда, электроэнергияни истеъмол қилишни қисқартириш 
ҳисобига аниқлаш зарурлиги келиб чиқади. 
Кейинги қадам: энергия элтувчиларнинг ҳар бир тури бўйича истеъмол қилиш динамикасини 
таҳлил қилиш ва умуман корхона бўйича бирлик маҳсулотни ишлаб чиқаришга энергиянинг 
ҳақиқий солиштирма сарфларини (ёки уни сотишнинг пул ифодасини) аниқлаш. Ишлаб чиқариш 
номенклатураси катта бўлган корхоналар учун маҳсулот бирлиги сифатида бошқа тавсиф ҳам 
масалан шартли бирликлар қабул қилиниши мумкин. 


Шу мақсадда энергия элтувчиларни махсулот ишлаб чиқариш ҳажми функциясида истеъмол 
қилишни тадқиқ этиш амалга оширилади. Корхона турли хил маҳсулот ишлаб чиқарганда бунга 
ўхшаш тадқиқотлар маҳсулотнинг ҳар бир тури бўйича ёки агар уларни гуруҳларга бирлаштириш 
мумкин бўлса, шунга ўхшаш маҳсулотнинг турлари бўйича ўтказилади. 
Шундай қилиб, энергетик аудит – энергияни имконича тежалишини аниқлаш ва корхонага (ишлаб 
чиқаришга) унда энергетик самарадорлик ва энергетик менежмент механизмларини жорий 
қилиш йўли билан уни амалга оширишда ёрдам бериш мақсадида корхоналар (ишлаб 
чиқаришлар)нинг энергия истеъмолини техник инспекциядан ўтказишдир. 
3.5-расм. Энергия элтувчиларнинг йиллар бўйича солиштирма сарфларининг ўзгариш 
динамикаси 
 
Корхона тақдим этган маълумотларни иккинчи босқичда бажарилган таҳлил натижасида 
корхонанинг умуман ишлашининг қуйидаги жиҳатларни аниқлаш мумкин: энергия элтувчиларни 
истеъмол қилиш динамикасининг ўзгариши, энергия элтувчиларнинг энг кўп сарфланадиган 
турлари, энергоэлтувчиларни истеъмол қилишни айрим ишлаб чиқаришлар бўйича 
тақсимланиши, энергоэлтувчиларнинг солиштирма сарфлари ва корхона ялпи маҳсулотининг 
энергия сиғими. 
3.3.-жадвалга ўхшаш ҳамда, йил давомида (12 ойда) корхона бўйича энергоэлтувчиларнинг 
мавжуд сарфи асосида хар бир энергоэлтувчи истеъмолининг ва йиғинди энергия миқдорининг 
(шартли ёқилғига қайта хисоблаганда) ҳар бир энергоэлтувчини ишлаб чиқариш ҳажмларига 
боғлиқлигини ясаш мумкин. 
Бу масалани ечиш учун математик статистика методлари қўлланилиб, улардан регрессив таҳлил 
методи энг кўп тарқалган. 
Регрессив таҳлил. 
Маълумки, энг кичик квадратлар методи апроксимацияланувчи боғланишнинг параметрларини 
аниқлаш имконини беради, масалан, Y = f (x). Статистик баҳолашларга ўтишда бизни қизиқтирувчи 
тадқиқотнинг ўзгарувчан объектлари ўртасидаги ўзаро алоқани аниқлашни регрессив таҳлил 
амалга оширишга имкон беради. Асосий статистик баҳолар қайта тиклаш дисперслигини, 
коэффициентларнинг адекватлигини, аҳамиятли эканини баҳолаш ҳисобланади. 


Одатда энергия элтувчиларнинг сарфлари ишлаб чиқариш ҳажмларига тўғри пропорционал деб 
фараз қилинади. Бундай боғланиш, биринчи яқинлашишда 
Y = a + bX (3.1) 
кўринишдаги биринчи тартибли чизиқли тенглама билан тавсифланиши мумкин, бунда Х – ишлаб 
чиқариш ҳажмлари (Т. минг дона, грн ёки в); Y – энергоэлтувчилар сарфлари (минг. кВт.соат, минг 
м
3
газ, т.у.т.). 
(3.1) тенгламада “a” ва “b” коэффициентлар маълум эмас, улар мос равишда Х = 0 бўлганда 
энергоэлтувчиларнинг таянч истеъмолини ва аппроксимацияловчи чизиқнинг оғиш бурчагини 
аниқлайди. Энг кичик квадратлар методидан келиб чиқиб, улар экспериментал нуқталарнинг 
силлиқловчи чизиқдан оғишлари квадратларининг йиғиндиси минимумга айланади. (3.1) 
тенгламани “a” ва “b” га нисбатан ечиш қуйидаги кўринишга эга: 
∑ Y = na + b ∑ x ;
∑ХY = a ∑ x + b∑ x
2
бунда n – аслида маълум қийматлар сони. а ва bX ва Y қийматларни билган ҳолда энергия 
элтувчиларнинг солиштирма сарфлари учун стандарт сифатида аниқланади. Х ва Y нинг чизиқли 
боғлиқлигининг тўғрилигини баҳолаш учун корреляция коэффициенти аниқланади, унинг 
миқдори –1
R + 1 оралиғида ётади ва X ҳамда Y ўртасидаги чизиқли алоқанинг тўғрилиги 
тавсифи бўлиб хизмат қилади. 
3.6.-расм. Электроэнергия сарфларининг охирги маҳсулот ҳажмига боғлиқлигини ҳисоблаш 
намунаси


Кўрсатилган операциялар, тренд чизиғини ясаш ва корреляция коэффициентини аниқлашни 
Microsoft Office компьютер дастури ёрдамида бажариш мумкин. 3.6.-расмда энергия элтувчилар 
сарфларининг ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқлигини аниқлаш мақсадида регрессион таҳлилдан 
фойдаланишга ишлов бериш натижалари келтирилган. 
Корреляция коэффициенти қийматлари a ва b нинг олинган қийматлари асосида қабул қилинган 
электр энергия сарфининг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига чизиқли боғлиқлиги тўла оқланган 
(R=0,647), деган хулоса чиқариш мумкин. Бунда истеъмол қилинадиган электроэнергиянинг катта 
қисми умумзавод эҳтиёжлари учун кетади (бу ҳақда эркин хаднинг юқори қиймати далолат 
беради). Тренд чизиғига нисбатан тарқатиш анча катта, бу эса электроэнергиянинг технологик 
сарфининг мумкин бўладиган пасайиши тўғрисида хулоса чиқаришга имкон беради. 
Иккинчи босқичда шунингдек энергоэлтувчиларни истеъмол қилиш ва ҳисобга олиш харитаси 
тузилади, уларнинг вазифаси аудиторларга бундан кейинги тадқиқотларни ва муфассал ўлчашлар 
учун зарур қурилмаларни баҳолашни ўтказиш йўналишида мўлжал олишга ёрдам беришдир. 

Download 289,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish