3. Энергетик аудит ва уни ўтказиш шартлари


 Энергоаудитни ўтказишнинг умумий қоидалари



Download 289,93 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana24.02.2022
Hajmi289,93 Kb.
#188926
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Маъруза 3

3.1. Энергоаудитни ўтказишнинг умумий қоидалари 
 
Энергоаудитни ўтказиш методологияси маълум бир стандарт алгоритмга асосланган бўлиб, бу 
алгоритм ҳам аудитнинг энг самарали ишлашини таъминлайди, ҳам ишнинг маълум бир 
босқичларида бошқа аудиторларни самарали жалб қилиш имкониятини таъминлайди. 


Энергетик текшириш стратегиясига умумий талаблар қуйидагиларни акс эттиради: 
– унинг ишлаб чиқариш ва хўжаликларнинг барча турлари учун қўлланилиши имконияти; 
– барча турдаги энергияни ҳисобга олиш; 
– ишни давом эттириш босқичларини ёки уни тўхтатишни аниқлаш имконияти; 
– унинг ҳар хил аудиторлар ўртасидаги ҳамкорлик базаси сифатида фойдаланиш имконияти. 
Режалаштиришни энергетик текширишлар стратегиясини амалга ошириш учун уни ўтказишнинг 
қуйидаги тартиби қабул қилинган: 
1. Ҳужжатли ахборотни тўплаш, у икки босқичга бўлинади. 
Биринчи босқичда корхонада бевосита асосий тавсифлар аниқланади: умумий маълумотлар, 
ташкилий тузилма, асосий бўлинмалар рўйхати, энергоресурслардан фойдаланишнинг ҳар ойлик 
ҳажмлари графиги ва таркибий бўлинмалар бўйича энергия истеъмоли баланси тузилади, 
энергоресурсларнинг нархлари ҳисобга олинади, корхонанинг молиявий ҳолати баҳоланади. 
Иккинчи босқичда олинган маълумотлар таҳлил қилинади. Айрим бўлинмалар ва асосий энергия 
сиғимли технологик жараёнлар бўйича энергия истеъмолининг умумлаштирилган харитаси 
қурилади. Энергияни тежаш имконияти олдиндан баҳоланади, энергиядан фойдаланувчи 
қурилмани инструментал текшириш билан олиш зарур бўлган маълумотлар рўйхати аниқланади. 
2. Инструментал текшириш. 
Инструментал текшириш энергиядан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш учун етарли 
бўлмаган ахборотни қайта тиклаш керак бўлганда ёки тақдим этилаётган ахборотнинг 
ҳаққонийлигига нисбатан шубҳа пайдо бўлганда ўтказилади. Бунда барқарор ёки кўчма 
ихтисослаштирилган асбоблар қўлланилади ва энергоресурсларни ҳисобга олишнинг корхонада 
мавжуд бўлган системаларидан максимал фойдаланилади. 
Шундай қилиб, сифатли энергоаудитни ўтказиш учун маълум ҳажмдаги ўлчашлар зарур бўлади. 
Уларни “Қоидалар.-” га мувофиқ ўтказиш учун аудиторлик фирмаси зарур ўлчов техникасининг 
минимал рўйхатига эга бўлиши керак, унга қуйидагилар киради: 
– иссиқлик техник текширишлар учун: ёқилғини ёқиш қурилмасининг ишлаш параметрларини ва 
атроф муҳитга чиқариб ташлашлари тўплами, шу жумладан контактсиз ёки тепловизор; 
манометрлар; Пито трубкаси; суюқлик ва газларнинг сарфланишини ўлчаш учун сарфўлчагич; 
секундомер; 
– электротехник текширишлар учун: тестер (мультиметр), электр омбир ёки электр параметрларни 
қайд этувчи бошқа асбоблар; электр сигналлари таҳлиллагичи (осциллограф ёки бошқа 
компьютерлаштирилган асбоблар); тахометр, секундомер; электр фонари; диэлектрик қўлқоплар. 
3. Олинган ахборотни ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш. 
Дастлаб тақдим этилган ахборот ҳужжатлари асосида ва инструментал текширишлар натижасида 
олинган барча ахборот энергиядан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш учун дастлабки 
ахборот ҳисобланади. 
Таҳлил қилиш вақтида: 
– энергияни истеъмол қилишга таъсир этувчи омилларни баҳолаш ва энергияни тежовчи 
тадбирларни ишлаб чиқариш амалга ошириладиган обеъктларнинг таркиби, шунингдек энергияни 
истеъмол қилишга таъсир қилувчи омиллар аниқланади; 


– маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда энергия элтувчиларнинг ҳақиқий 
солиштирма энергия истеъмоли ҳисоблаб чиқилади, у норматив қийматлар билан таққосланади, 
шундан сўнг энергияни истеъмол қилишнинг самарадорлиги тўғрисида хулоса чиқарилади; 
– энергия элтувчиларнинг йўқотишлар, тўла юкламаслик, сизиб чиқиб кетиш, тўхтатиб қолишлар, 
нотўғри фойдаланиш, зарур технологик параметрларга мос келмаслик ҳисобига энергия 
элтувчиларнинг бевосита харажатлари аниқланади; 
– бундан кейин аудит ўтказиш (ёки ўтказмаслик) ва энергияни тежаш бўйича тавсияларни аниқлаш 
тўғрисида қарорлар қабул қилинади. 
4. Энергияни тежаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, унга қуйидагилар киради: 
– энергоресурсларни имкони борича йиллик тежалишини ҳисоблаш ва маблағларнинг тежалган 
ҳажмларини аниқлаш; 
– энергияни тежаш бўйича таклиф этилаётган тадбирларни амалга оширишнинг техник 
воситаларини аниқлаш, шунингдек лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур жиҳозларни аниқлаш, 
уларнинг қийматини баҳолаш; 
– энергияни тежовчи лойиҳаларни амалга оширишга молиявий харажатларни ва лойиҳаларнинг 
қопланиши муддатларини аниқлаш. 
Иқтисодий самарадорлик баҳолангандан сўнг барча тавсиялар уч хил мезон бўйича тавсифланади: 
– харажатсиз ва кам харажатли, улар корхоналар томонидан жорий фаолият тартибида мустақил 
амалга оширилади; 
– ўртача харажатли, одатда, корхоналарнинг шахсий маблағлари ҳисобига амалга оширилади; 
– юқори харакатли, қўшимча инвестицияларни талаб этувчи ва уларни жалб қилган ҳолда амалга 
оширилувчи. 
Таҳлил тугатилгандан сўнг энергияни тежовчи тадбирларнинг охирги рўйхати шакллантирилади, у 
бундан кейинги амалга ошириш учун корхона раҳбариятига кўриб чиқишга тақдим этилади. 
5. Энергетик текшириш ўтказилгани тўғрисида ҳисоботни расмийлаштириш, унда тавсифловчи ва 
таҳлилий қисм бўлиши керак. Тавсифловчи қисмда текширилаётган корхонанинг энергия 
истеъмол қилиши ва унинг тавсифига тааллуқли ахборот тақдим этилади. Таҳлилий қисмида 
энергиядан фойдаланиш самарадорлигининг техник ва молиявий-иқтисодий таҳлили ўтказилади; 
таклиф этилаётган энергия тежовчи тадбирлар ва уларни амалга ошириш тартиби, зарур 
қурилмалар рўйхати, лойиҳаларнинг қопланиши муддатлари ва тежаш ҳисоб-китоблари 
тавсифланади. Зарур бўлганда ҳисоботга қўшимчалар киритилиши мумкин бўлиб, уларда 
жиҳозларнинг муфассал ҳисоб-китоблари, техник тавсифлари ва бошқа маълумотнома – ахборот 
материаллари баён қилиниши мумкин. 
6. Энергетик текширишлар ўтказиш вақтидаги умумий хатоликларни таҳлил қилиш. 
Энергияни тежовчи лойиҳаларни амалга оширишдан мақсад янги қурилмани ҳар қанақа йўл 
билан бўлса ҳам жорий қилишдан иборат эмас. Бош қоида: агар мавжуд қурилманинг энергия 
самарадорлигини оширишнинг барча имкониятлари тўлиқ амалга оширилмаган бўлса, юқори 
технологияларга инвестициялар тўғрисида корхона ўйламаслиги керак. 
– Корхонанинг умумий ҳолатини, унинг молиявий барқарорлигини, энергияни тежовчи 
лойиҳаларни жорий қилиш имкониятларини таҳлил қилишга кўпроқ эътибор қаратиш тавсия 
этилади. 


– Энергия элтувчилар истеъмолини барча турлар бўйича таҳлил қилиш, уларнинг қийматини ва 
маҳсулотни сотиш ҳажмларини, энергия элтувчилар учун ҳисоб-китобларнинг ҳолатини ҳисобга 
олиш зарур. 
Энергия тежовчи тадбирларни тайёрлашда: уларни таҳлил қилишни технологик жиҳознинг 
ҳақиқий юкланишини, корхонанинг реал молиявий ҳолатини ва маҳсулот ишлаб чиқаришни 
орттириш истиқболларини ҳисобга олиб таҳлилни амалга ошириш; энергия элтувчиларга ва жорий 
қилинаётган қурилмага реал мавжуд нархлар асосида таклифларни энергоресурсларни тежаш ва 
ўзини қоплаш муддатларини ҳисоб-китоблари билан тасдиқлаш зарур. 
Шунингдек, энергияни тежовчи тадбирларни амалга ошириш ҳисобига текширилаётган 
корхонанинг атроф муҳитга салбий таъсирини камайтириш мумкинлигини таҳлил қилиш 
муҳимдир. 

Download 289,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish