Ҳиндистонда (Деҳли, Бомбей, Калькутта), Японияда (Токио, Осако-Киото, Кобе), Бразилияда (Сан-Паулу, Рио-Де-Жанейро) жойлашган. Покистон (Карачи), Буюк Британия (Лондон), Эрон (Теҳрон), Аргентина (Буэнос-Аэрос), Филлипин (Манила), Хитой (Шанхай), Франция (Париж), Бангладеш (Дакка), Россия (Москва) каби давлатларда агломерациялар сони атига биттадан холос. Шаҳар АГЛОМЕРАЦИЯЛАРИНИНГ ЎЗАРО ҚЎШИЛИБ КЕТИШИДАН ҲОСИЛ БЎЛГАН ШАҲАР АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ УРБАНИЗАЦИЯЛАШГАН ЗОНАЛАР ЁКИ МЕГАПОЛИСЛАР, ДЕБ ЮРИТИЛАДИ. Ҳозирда ДУНЁ БЎЙИЧА ШИМОЛИЙ-ШАРҚИЙ АТЛАНИК (АҚШ) 40 ТА АГЛОМЕРАЦИЯНИ, ИЧКИ КЎЛ АТРОФИ (АҚШ, КАНАДА) 35 ТА, ЖАНУБИЙ – ҒАРБИЙ, ТИНЧ ОКЕАН (АҚШ, МЕКСИКА) 15 ТА, ТОКАЙДО (ЯПОНИЯ) 20 ТА АНГЛИЯ (БУЮК БРИТАНИЯ) 30 ТА, РЕЙН (ГЕРМАНИЯ, НИДЕРЛАНДИЯ, БЕЛЬГИЯ, ФРАНЦИЯ) 30 ТАДАН АГЛОМЕРАЦИЯНИ ЎЗИГА ҚАМРАБ ОЛГАН ЙИРИК МЕГАПОЛИСЛАРДИР.
4.4. Dunyo aholisining milliy, jinsiy, diniy va irqiy tarkibi
Dunyoda uch-to’rt ming xalq bo’lib, ularning ichida aholisining umumiy soni 100 dan, hatto o’ntadan oshmaydigan mayda elatlardan (Hindistonda toda, Braziliyada botokuda va b.) soni 10 mln va 100 mlndan ziyod bo’lgan yirik millatlar mavjuddir. Shular qatoriga xitoylar, yaponlar, braziliyaliklar, AQSh amerikaliklari, russlar, hindistonliklar, bengallar, panjobliklar, bixarlar, livanliklar, nemislar va boshqalar kiradi.
ХХ асрнинг 90 йилларида эркаклар сони аёллар сонидан кўп бўлди. Бу айниқса, 0-14 ёшгача бўлган ўсмирларда яққол кузатилди. Ушбу ёшдагиларда, ҳар мингта аёлга 1041 эркак тўғри келди. 40-45 ёшдагиларда деярли тенг, 60 ёшдагиларда 55 yoshli аёллар сони эркакларга нисбатан кўп.
Дунёда давлатлар аҳолиси жинсий
таркиби бўйича қуйидагича бўлинади: эркак ва аёллар сони тенг давлатлар (Кўпгина Лотин Америкаси давлатлари, Африка); аёллар сони эркакларга нисбатан кўп бўлган давлатлар (Европа давлатлари, АҚШ, Канада); эркаклар сони кўп бўлган давлатлар (Осиё—Хитой, Ҳиндистон, Афғонистан,
Сингапур, Бангладеш ва бошқалар).
Dunyoviy dinlar Ma’lumki, din jamiyat hayotida, turmushida juda katta rol o’ynaydi. Bunda davlatning iqtisodiy rivojlanganlik darajasi, aholining ta’limiy darajasi katta ahamiyat kasb etmaydi. Aholining diniy tarkibini bilish va uni to’g’ri baholash dunyoda bo’lib o’tayotgan miqyosli voqea va hodisalarning ko’pchiligini to’g’ri tushinish va anglashga imkon beradi.
Do'stlaringiz bilan baham: |