Ирсиятнинг моддий негизи бўйича масалалар ечиш. 1.ДНК занжирининг биридаги азотли асосларнинг (нуклеотидларнинг кетма-кетлиги) қуйидагича: А-Г-Г-Ц-А-Т-Т-Ц-Г-Ц-Г-А жойлашган. Генетик ахборотнинг транскрипцияси ва трансляциясини амалга оширинг? Бунда биринчи ДНК нинг иккинчи тўлдирувчи занжирини тузиш лозим. Яъни: А-Г-Г-Ц-А-Т-Т-Ц-Г-Ц-Г-А Т-Ц-Ц-Г-Т-А-А-Г-Ц-Г-Ц-Т Сунгра транскрипция яъни, ДНК нинг дастлабки занжиридан ирсий ахборотнинг и-РНК занжирига кўчирлиши қуйидагича ёзилади. ДНК: А-Г-Г-Ц-А-Т-Т-Ц-Г-Ц-Г-А и-РНК: У-Ц-Ц-Г-У-А-А-Г-Ц-Г-Ц-У Оқсил: серин, валин, глютин , аргин и-РНК занжиридаги нуклеотидлар кетма-кетлиги оқсил синтезига ўтказилиши, яъни аминокислоталарнинг жойланиш тартибининг белгиланиши трансляция дейилади. - Текшириш учун саволлар: 1. Нуклеин кислоталарининг вазифалари 2. ДНК нинг таркиби 3. РНК нинг таркиби. 4. ДНК ва РНК нинг фарқлари
- 5. Оқсил биосинтезида нуклеин кислоталарининг аҳамияти
Do'stlaringiz bilan baham: |