Ёруғлик диодининг параметрлари
Ёруғлик диодлари улардан фойдаланиш нуқтаи назаридан қуйидаги параметрлар билан тафсивланади:
- нурланиш қувватининг энг катта қиймати Рнурл.max.;
- нурланиш қувватининг энг катта кийматига мос келган тўлкин узунлиги lмах ;
- спектрал характеристиканинг ярим кенглиги Δλ ;
- тўғри ток Iтўгри нинг берилган қийматларига мос келган нурланиш қуввати Рнурл.;
- уланиш ва узилиш вақтлари τулан., τузил.;
- йўналганлик диаграммаси Р(θ);
- хизмат муддати.
3.2.3. Ёруғлик диодининг характеристика ва параметрларига ташқи омилларнинг таъсири
Бу параметрларнинг таърифлари юкорида -- ушбу параграфининг тегишли бандларида кўриб чикилган. Мазкур параметрларнинг катталигига ташқи ва ички омилларнинг таъсири бўйича GaAs, GaAlAs, GaAsP ёруғлик диодлари учун қуйидаги умумий қонуниятлар кузатилади: спектрал характеристиканинг ярим кенглиги 30-100 нм ни ташкил этади, ҳароратнинг ортиши билан Δλ нинг қиймати қуйидаги чизиқли қонун бўйича ортади: Δλ/T » 0,3 нм/град.
Бунда нурланиш қуввати, аксинча, камаяди. Чунончи, ҳароратнинг - 60° дан +70° гача ортиши нурланиш қувватиниг чизиқли равишда 2--3 марта камайишига олиб келади. Агар кристаллнинг қизиши рўй бермаса, Рнурл. нинг тўғри токнинг зичлиги j га боғлиқлиги j = 102 ¸ 103 ларгача тўғри чизиқ кўринишига эга бўлади. Алмашлаб улаш вақтлари температурага кучсиз боғлиқ. Тўғри токнинг ортиши узилиш вақти tуз. нинг ортишига ва tул. нинг бироз камайишига олиб келади.
Ёруғлик диодининг деградацияси
Ёруғлик диодининг фойдаланиш нуқтаи назардан муҳим хусусиятларидан бири унинг деградацияси (эскириши), яъни тўғри йўналишда узоқ вақт давомида оқиб ўтадиган ток таъсирида нурланиш қувватининг аста-секин камайиши билан боғлиқ. Бу ҳодисанинг моҳияти шундаки, конентрацияси назорат қилиб бўлмайдиган даражада кам бўлган киритмаларнинг, жумладан, мис, олтин, никель ва бошқа элементлар атомларининг, p-n ўтиш электр майдонидаги силжиши нурланишсиз рекомбинация марказлари концентрация-сининг ортишига олиб келади. Шунингдек, нурланувчи марказларнинг бир қисми кристалл панжаранинг тугунларидан тугунлар аро оралиққа силжиб қолади ва шу таъриқа дезактивацияланади (нурланмайдиган бўлиб қолади). Тажрибадан аниқланишича, ёруғлик диоди нурланиш қувватининг камайишим қуйидаги экспоненциал қонун бўйича рўй беради.
Рнурл(t) = Рнурл.(0) exp (- t/ t дегр.) , (3.10)
бу ерда Рнурл (0) - бошланғич нурланиш қуввати, tдегр. – деградация жара-ёни тезлигини тафсивловчи вақт доимийси, у нурланиш қувватининг e марта камайиши рўй берадиган вақтни кўрсатади.
Кўпчилик ёруғлик диодлари учун бу катталикнинг қиймати 106 соатни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |