3-боб. Хорижда аудиторлик фаолияти ва аудитнинг халқаро стандартлари-799. Audit Conclusions and Reporting. Аудиторнинг хулосалари ва ҳисоботлари
3.4. Мустақил аудиторларнинг халқаро ташкилотлари Европада бухгалтерлар ва аудиторларнинг иккита профессионал ташкилоти салмоқли ўрин эгаллайди. Бу бухгалтерия ҳисоби стандартлари бўйича халқаро комитет – БҲСХК (International Accounting Standarts Commite – IASC) ва Европа эксперт бухгалтерларининг федерацияси ЕЭБФ (Federation des Experts Сomptables Europeen - FEE). FEE 1987 йил 1 январда ташкил топган ва штаб-квартираси Брюсселда жойлашган. Миллий анъаналар, шунингдек аудиторлар жамоат ташкилотлари ҳам аудиторлик фаолиятининг барпо бўлиши ва ривожланишида жуда катта рол ўйнайди. Масалан, Америкадаги қасамёд қилган бухгалтерлар институти – АҚБИ (American Institute of Certified Public Accountants – AICPA) АҚШда аудиторлик фаолиятининг ривожланишига улкан таъсир кўрсатган. Унга қуйидаги мажбуриятлар юкланган: қасамёд қилган бухгалтерлар учун профессионал талабларни белгилаш; бухгалтерия ҳисоби ва аудит билан боғлиқ мавзуларда тадқиқотлар ўтказиш ва асарлар чоп қилиш; маъмурият учун консультация хизматлари; солиққа тортиш соҳасидаги консультация хизматлари ва б. Аудиторлик фаолиятининг ривожланишига кўплаб бошқа муассасалар, ассоциациялар ва институтлар ҳам таъсир кўр-сатган. Улардан ҳар бири маълум вазифаларни бажариш учун яратилган бўлиб, уларда аудиторлик фаолиятига жуда ҳам хилма-хил ёндошувлар мавжуд. Шубҳасиз, энг муҳимларидан бири қимматли қоғозлар ва биржа операциялари бўйича комиссия - ҚҚБОК (Securuties and Exchange Comission – SEC) бўлиб, у молия бозорининг ривожланиши учун масъул ҳисобланади. Булардан ташқари, АҚШда марказий ҳисоб бошқармаси (ёки умумий бухгалтерия ҳисоботи бошқармаси) – МҲБ (General Accounting Office - GAO) ҳам мавжуд. Бу федерал ҳукумат қонунчилик шаҳобчасининг идорадан ташқари хизмати бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистонда бу борада ҳисоб палатаси ташкил этилган. GAO фақат АҚШ Конгресси олдидагина масъул ҳисобланади. Унга бош назоратчи раҳбарлик қилиб, у Конгресс олдида ҳисобот беради. GAO аудитор ходимларининг асосий мажбурияти – айнан Конгресс учун аудиторларни тасдиқлаш функциясини бажаришдир. АҚШ нинг ҳар хил ҳукумат муассасалари Конгресс учун молиявий ахборотларнинг айрим турларини (шу жумладан, бюджет маблағлари-нинг сарфланиши, давлат буюртмаларининг бажарилиши ҳа-қида ҳам) вақти-вақти билан тақдим қилиб туради. Улар томонидан тайёрланган ахборотларнинг катта қисми Конгрессга тақдим қилинишидан олдин GAO мутахассислари томонидан аудиторлик текширувидан ўтказилади. Ҳукумат муассасаларининг харажат ва даромадлари қонун ҳужжатлари билан белгиланганлиги сабабли, ушбу аудиторлик текширувлар мазмуни – бухгалтерия ҳисоботи билан якунланган анъанавий аудит эмас, балки мувофиқлик аудитидир. GAO аудиторларининг бошқа мажбуриятлари ҳам асосан мустақил аудиторлик фирмалари мутахассислариники каби бажарилади. АҚШдаги аудиторларни бирлаштириб турган, юқорида санаб ўтилган ташкилотлардан ташқари, қуйидагиларни ҳам келтириш мумкин: Бухгалтерларнинг Америка Ассоциацияси – БАА (American Accounting Association – AAA). Бу ташкилот асосан бухгалтерлик ҳисоби, аудит ва молиявий таҳлил ўқитув-чиларини бирлаштиради. АҚШ бухгалтерларининг миллий ассоциацияси – АБМА (National Association of Accountants – NAA) . Бу моддий ишлаб чиқаришнинг турли тармоқларида, фойда келтирмайдиган корхоналарда, банкларда, суғурта компанияларида ва бошқаларда ишлайдиган бухгалтерларнинг идорадан ташқари ассоциациясидир. Молия ходимлари институти – МХИ (Financial Executives Institute – FEI). У асосан молиявий директорлар ва бош бухгалтерларни бирлаштиради. Давлат муассасалари бухгалтерларининг ассоциацияси – ДМБА (Association of Government Accountants – AGA). Ушбу ассоциацияда давлат (федераль, айрим ҳолларда муниципиал) муассасалари, хизматлар ва агентликларнинг бухгалтерлари бирлашадилар. Компьютерлаштирилган аудит бўйича мутахассислар ассоциацияси – КАМА(EDP Auditors Association) ва бошқалар. Англияда қасамёд қилган бухгалтерларни бирлаштирувчи, қуйидаги асосий ташкилотлар мавжуд: Англия ва Уэльс қасамёд қилган бухгалтерларининг институти – АУҚБИ (The Institute Chartered Accountants in England and Wales – ICAEW, ёки ACA, ёки FCA); Дипломли бухгалтерларнинг жамоат ассоциацияси – ДБЖА (The Chartered Association of Certified Accountants – CACA ёки ACCA, FCCA); Бухгалтер-аналитикларнинг жамоат институти – ДБЖА (The Chartered Institute of Management Accountants – CIMA, ёки ACMA, FCMA); Миллий молия ва бухгалтерлик ҳисоби жамоат институти – ММБҲЖИ (The Charactered Institute of Public Finance and Accountancy- CIPFA, ёки IPFA); Шотландия қасамёд қилган бухгалтерлар институти (The Institute of Chartered Accountants of Scotland–ICAS, ёки CA); Ирландия қасамёд қилган бухгалтерлари институти (The Institute of Charactered Accountants of Ireland –ICAI, ёки FCA); Download 79,92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |