Солиқ тизимининг таркибий тузилмаси давлат тузилишига боғлиқ - Маҳаллий солиқлар
- ва йиғимлар
- Давлат (федерал) солиқлари
- Федерация аъзоларининг бюджетларига бирикти-рилган солиқлар
- Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар
- Ўзбекистон Республикасининг солиқ тизимига хос бўлган характерли
- б е л г и л а р
- ҳуқуқий асосга эга эканлиги ва нисбатан бўлса-да, барқарорлиги (солиқлар ва солиққа тортишнинг барча масалаларига нисбатан эмас)
- солиқларни ҳисоблаш ва ундиришнинг ягона принциплари ва ягона механизмининг мавжудлиги
- янги солиқларнинг жорий қилинганлиги (қўшилган қиймат солиғи ва бошқалар) ҳамда солиқ имтиёзлари ва олдин амал қилган солиқлар базасини ҳисоблаш тартибида кескин ўзгаришларнинг содир этилганлиги
- солиқ календарига мувофиқ солиқларни тўлашда аниқ кетма-кетликнинг қонунчилик билан ўрнатилганлиги
- барча солиқ тўловчиларга нисбатан тенг талабларнинг қўлланилиши ва солиқлар рўйхатини аниқлаш, ставкаларни унификация қилиш, имтиёзлар ва уларни тақдим этиш механизмини тартибга солиш ҳамда маблағлардан фойдаланиш ҳуқуқига аралашмаслик йўли билан ишлаб топилган маблағлардан фойдаланиш учун тенг шароитларнинг яратилганлиги
- Ўзбекистон Республикасининг солиқ ти-зимига хос бўлган характерли
- б е л г и л а р (давоми)
- солиқларнинг икки асосий тури биргаликда қўлланилаётганлиги: тўғри (даромадларга ва мол-мулкка) ва эгри (товарлар ва хизматларга)
- энг аввало, жисмоний шахсларни эмас, балки юридик шахсларнинг солиққа тортилиши
- солиқ қонунчилигини бузганлиги учун жуда қаттиқ санкцияларнинг, шу жумладан, молиявий, маъмурий ва жиноий жавобгарлик чораларининг қўлланилаётганлиги
- солиқ тўловчилар учун, уларнинг илтимосига кўра, жорий йил доирасида солиқлар ва йиғимларни бюджетга тўлаш, шунингдек, молиявий санкциялар суммалари (агар уларни тўлаш корхонани касодга учрашга олиб келса – 6 ой муддатгача), бўйича тўлов муддатларини кечиктириш ёки узайтириш имкониятининг мавжудлиги
- Тажриба етарли эмаслиги, нобарқарор иқтисодиёт шароитида аниқ ишлаб чиқилган солиқ сиёсатининг ва солиқ аппаратининг етарли даражада тайёр эмаслиги натижасида яратилган солиқ тизимида баъзи нуқсонлар бўладики, бу солиқ тўловчилар ва солиқ органларини қониқтира олмайди
- Уларнинг айримлари қуйидагилардан иборат
- солиққа тортишда фискаль ёндашувнинг устуворлиги
- юридик шахсларни солиққа тортишнинг юқори даражадалиги
- солиққа тортишни мураккаблаштирадиган солиқлар, йи-ғимлар, ажратмалар, бадаллар (умумдавлат, маҳаллий, мақсадли ва ҳ.к.) сонининг кўплиги
- солиқ қонунларининг нобарқарорлиги, солиқларни ҳи-соблаш тартибининг тез-тез ўзгартирилиши, солиқ қонунларининг айрим моддалари пухта ишланмаганлиги ва уларнинг ўзаро зиддиятлилиги. Солиқ қонунларидан қайтарилувчан (орқа муддатга) кучларнинг мавжудлиги. Солиқ амалиётининг кучсиз информацион базага эгалиги
- солиқ ваколатларининг марказ ва жойларда аниқ чегара-ланмаганлиги натижасида улар ўртасида турли нифоқларнинг келиб чиқаётганлиги
- қонунда белгиланган даврда бир объектнинг бир неча марта солиққа тортилаётганлиги ва бошқалар
- Солиқ тизимида камчиликлар бўлиши уни ислоҳ қилишни тақозо этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |