Бюджет даромадларини шакллантириш жараёнининг принциплари
субъектларнинг мустақил фаолият кўрсатишига риоя этиш (шароит яратиш)
субъектларнинг хатти-ҳаракати ва интилишига боғлиқ бўлмаган ҳолда вужудга келган даромадларнинг тўлиқ ёки қисман бюджетга олиниши
ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва бошқа мақсадлар учун корхонанинг режалаштирилган эҳтиёжидан ортган суммаларни бюджетга олиш
бюджет механизмининг рағбатлантирувчи таъсирини таъминлаш
бюджет даромадларини шакллантиришда улушли иштирок этиш
Давлат кредитини олиш йўллари
Давлат номидан қимматли қоғозларни чиқариш йўли билан жисмоний ва юридик шахслардан дав-лат қарзларини олиш
Марказий банк ва бошқа кредит ташкилотларидан кредитлар олиш
Давлат кредит операциялари ҳажмининг ошиши давлат қарзининг ошишига олиб келади. Ўз навбатида, давлат қарзлари солиқлар билан чамбарчас боғлиқ. Уни узиш (қайтариш) ва у бўйича фоизларни тўлаш, асосан, солиқ тўловлари ёки давлатнинг янги кредит операциялари ҳисобидан амалга оширилади.
Пул эмиссияси
Бу бюджет даромадларини тўлдиришнинг энг ноқулай методидир
чунки
бу методнинг қўлланилиши тегишли тартибда товар билан таъминланмаган пул массасининг ўсишига ва инфляцион жараёнларнинг кучайишига, пировардида эса, оғир ижтимоий-иқтисодий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Бюджет даромадларининг асосий қисми солиқлар ёрдами-да бюджетга ундирилиши туфайли бу жараёнда уларга нисбатан қуйидаги принциплардан фойдаланилади
солиқларнинг бюджетга олиниши мамлакат миллий бойлиги манбаларининг тугашига олиб келмаслиги керак
солиқлар уларни тўловчилар ўртасида тенг (адолатли) тақсимланмоғи лозим
солиқлар ишлаб чиқа-рувчиларнинг айланма фондлари ҳажмига таъсир кўрсатмаслиги
солиқларнинг соф даромадга нисбатан ҳисобланиши
давлат учун солиқларнинг ундирилиши иложи борича арзонроқ бўлиши лозим
солиқларнинг ундирилиш жараёни хусусий секторни сиқиб чиқар-маслиги керак
Бюджет даромадлари ўзларининг
м а н б а л а р и г а кўра қуйидаги гуруҳга бўлинади
солиқли даромадлар
солиқсиз даромадлар
тикланмайдиган (қайтарилмайдиган) тарзда ўтказиладиган пул маблағлари
Бюджетнинг солиқли даромадлари таркиби мамлакат солиқ қо-нунчилигига мувофиқ умумдавлат солиқлари ва йиғимлари, маҳал-лий солиқлар ва йиғимлар, божхона божлари, бож йиғимлари ва бошқа бож тўловлари, давлат божи, пеня ва жарималардан иборат
Бюджетнинг солиқсиз даромадлари
давлат мулкидан фойдаланишдан олинган даромадлар
бюджет ташкилотлари томонидан кўрсатилган тўловли хизмат-лардан келган даромадлар
фуқаролик-ҳуқуқий, маъмурий ва жиноий чораларни қўллаш на-тижасида олинган маблағлар, жумладан, жарималар, компенсация-лар ва давлат субъектларига етказилган зарарларни тиклаш бўйи-ча олинган маблағлар ва мажбурий ундирилган бошқа маблағлар
молиявий ёрдам кўринишидаги даромадлар (бюджет ссудалари ва кредитларидан ташқари)
бошқа солиқсиз даромадлар
Тушумларнинг қуйидаги кўринишлари бюджет даромадларининг таркибида ҳисобга олиниши мумкин:
давлат мулкини вақтинчалик фойдаланишга бериш натижасида ижара ҳақи ёки бошқа кўринишда олинадиган маблағлар
кредит муассасаларидаги ҳисобварақларида бюджет маблағлари-нинг қолдиғи бўйича фоизлар кўринишида олинадиган маблағлар
давлат мулки бўлган мол-мулкни гаровга ёки ишончли бошқарувга беришдан олинадиган маблағлар
қайтариш ва ҳақ олиш эвазига бошқа бюджетларга, хорижий давлатларга ёки бошқа юридик шахсларга берилган бюджет маблағ-ларидан фойдаланганлик учун ҳақ
қисман давлатга тегишли бўлган хўжалик жамиятлари устав капиталининг ҳиссасига ёки акциялар бўйича дивидендларга тўғри келадиган фойда кўринишидаги даромадлар
давлат унитар корхоналари фойдасининг бир қисми (солиқлар ва йиғимлар тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ тўланган солиқ ва йиғимлардан сўнг)
давлатга тегишли бўлган молмулкдан фойдаланиш натижасида олинадиган, қонунчиликда кўзда тутиладиган бошқа даромадлар