ташқи диаметри узунлиги
тўқ сариқ кул ранг оқ яшил пушти ранг ҳаво ранг сариқ бинафша ранг
Қўлланилиш соҳаси
Тезкор қон қуйиш
Тезкор қон ёки унинг компонентларини қуйиш
Тезкорлик билан катта ҳажмда суюқлик ёки ёпишқоқ суюқлик қуйиш
Жарроҳлик ёки қон компонентлари ёки катта ҳажмда суюқлик қуйилишига муҳтож мижозлар
Кунига 2-3 литр суюқлик ёки узоқ вақт давомида препаратлар қуйилиши талаб қилинадиган мижозлар
Узоқ вақт давомида дори-дармон берилишига муҳтож беморлар, онкологик касаллар, майда томирли болалар ёки катта ёшлилар
Болалар, янги туғилган чақалоқлар ва венаси мўрт бўлган кексалар
Болалар ва янги туғилган чақалоқлар
Оқим тезлиги мл/дақиқа
Гемостатик аралашувлар
ТҚК га қарши курашда энг муҳими ТҚК ни тўхтатиш ҳисобланади, бунинг учун қон кетишига олиб келган 4 та “Т” сабабини билиш керак. Одатда қон кетишини тўхтатиш билан шифокор шуғулланади. Гемостатик аралашувлар – бу мақсади қон кетишини мутлақ тўхтатиш бўлган тадбирлардир.
ТҚК сабабини аниқлаш учун қуйдаги тадбирларни амалга ошириш керак:
Бачадон қанчалик яхши қисқарганлигини аниқланг (ТОНУС)
Йўлдош ажралиб чиққанлигини, унинг бутунлигини текширинг (ТЎҚИМА)
Бачадон бўйни қин ва оёқлар орасини жароҳат бор-йўқлиги нуқтаи назаридан текширинг (ЖАРОҲАТ)
Ривожланаётган коагулопатия аломатларини аниқланг: майда жароҳатлардан қон кетиши ва ички катетерларни ўрнатиш жойлари, кроват олди тестлари маълумотлари (ТРОМБИН).
ТҚК нинг сабаби ТЎҚИМА бўлса (йўлдош қисмларининг тутилиб қолиш ёки йўлдош зич ёпишиб қолганда ёки ҳақиқий бирикиб кетганда уни бачадон деворидан ажралишининг бузилиши), имкон борича тезроқ бачадон деворини қўлда текшириб кўриш керак.
Туғруқ йўлларида йиртиқлар бўлса (ЖАРОҲАТ), дарҳол уларни тикишга киришиш керак. Бачадон ўгирилиб қолганда, уни наркоз остида қорин бўшлиғига тўғрилаб қўйиш зарур.Бачадон ёрилганда - лапаротомияни амалга ошириш ва бачадонни олиб ташлаш ёки йиртиқни тикиш.
Агарда қон кетиши қон қуюлиши бузилиши (ТРОМБИН) билан боғлиқ бўлса, имкон қадар тезроқ бачадонни олиб ташлаш ва ДВС синдромига қарши курашиш зарур.
Аммо ТҚК нинг энг кўп учрайдиган сабаби бачадон атонияси (ТОНУС) ҳисобланади. Бачадон атониясида гемостаз босқичма босқич амалга оширилиши керак,ва агар босқичлардан бирида гемостазга эришилмаса, дарҳол баённоманинг навбатдаги қадамларига ўтиш зарур.
Бачадон атониясида гемостазнинг 2 тури қўлланилиши мумкин:
Консерватив гемостаз – бунда қон кетиши нохирургик усуллар билан тўхтатилади
Хирургик гемостаз – бунда қон кетиши жарроҳлик аралашуви пайтида тўхтатилади
Аввал қон кетишини консерватив усулда тўхтатишга ҳаракат қилинади. Агарда консерватив усуллар ёрдам бермаса, ва қон кетиши давом этса, жарроҳлик гемостазига ўтиш зарур.
Бачадон атониясида консерватив гемостазга қуйидаги тадбирлар киради:
Do'stlaringiz bilan baham: |