3 бўлим: Шўр ерларда доривор ўсимликларнинг интродукцияси ва биологик хусусиятлари


- Итбурун наматак - Шиповник собачий (Rosa сanina L.)



Download 2,55 Mb.
bet30/39
Sana30.06.2022
Hajmi2,55 Mb.
#719938
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   39
Bog'liq
3 боб

- Итбурун наматак - Шиповник собачий (Rosa сanina L.).
Итбурун наматак - Rosaceae оиласига мансуб, кўп йиллик баландлиги 2 м га етадиган бута. Наматак (Cinnamomeae DC) туркумига 28 тур киради ва таркибида С витамини сақлаши билан 8 бўлимга (секция) бўлинган. Наматак вакиллари асосан Европанинг шимолидаги ўрмонлар атрофларида, ботқоқликлар бўйларида, тоғ олди адирликларнинг нам жойларида кўп тарқалган бўлиб, уларнинг ареали шарққа томон Урал, Сибир, Кавказ ва Шарқий Осиёгача чўзилади [29] (илова – 300-бет).
Итбурун наматакнинг мевалари таркибида жуда кўп миқдорда С вита-мини (аскорбин кислотаси) ва А провитамини (каротин) мавжуд. С витамини организмдаги турли хил касалликларда витамин етишмаслигининг олдини олишда, шамоллашда, ошқозон-ичак касалликларини даволашда ишлатилади [20].
Шўр тупроқларда итбурун наматак (юқори витаминли шакли) кўчатдан интродукция қилинди. Кўчатларнинг кўкарувчанлиги -88,9% ва сақланиши -100% гача ни ташкил этди. Кўчатлар экилганда асосий пояларнинг бўйи ўртача 40-45 см ни ташкил этиб, 1-вегетация давомида ўртача 25-30 см га ўсади. Бир туп ўсимликда ўртача 6-7 та янги поялар ҳосил бўлади. Асосий пояларда 32,4±5,71 та барглар ҳосил бўлиб, уларнинг пастки қисмидаги ёғочланиш 17,6±2,13 см ни ташкил этади. 1-вегетация давомида асосий поялардан ўртача 7,2±2,59 та барглар тўкилади. 2-вегетация йилида, ҳосил бўлган янги пояларнинг 100% кўкарувчанлиги кузатилади. Бир туп ўсимликда асосий пояларнинг сони ўртача 17 - 21 та га кўпаяди. Вегетация давомида, уларнинг баландлиги ўртача -93,6±5,92 см га ўсиб, 38,6±3,31 та барглар қайд этилди. Асосий пояларнинг ёғочланиши 55,2±6,47 см ва улардан тўкилган барглар ўртача 18,6±2,11 та ни ташкил этади. Вегетациянинг 2 –йили май ойида асосий пояларда кўп сонли (ўртача 21,7±2,73 та) 1-тартибли новдалар ҳосил бўлади ва сентябр ойида уларнинг узунлиги -32,4±4,39 см га етади (3.8 - жадвал).
Шундай қилиб, ўртача шўрланган тупроқларда итбурун наматак кўчатларининг кўкарувчанлиги ва сақланувчанлиги юқори кўрсаткичга эга. Ўсимликларни ташқи кўриниши ва ўсиш жадаллигига асосланиб, шўрланишга чидамли ва тез мослашувчи интродуцентлар қаторига киритилди.

Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish