- Доривор арпабодиён - Фенхель обыкновенный (укроп аптечный) (Foeniculum vulgare Mill.).
Доривор арпабодиён - Apiaceae оиласига мансуб кўп йиллик ўт. Ўсимлик табиатда намли ва иссиқ бўлган ҳудудлар Қрим, Кавказ, Ўрта Осиёнинг баъзи бир районларида учрайди. Украинада маданий ҳолда экилади. Доривор хом-ашё сифатида ўсимликнинг уруғи ишлатилади. Ўсимликнинг уруғларида 3-5% миқдорда хушбўй эфир мойлари мавжуд бўлиб, улар таркибида анис алдегиди, анетол, фенхон ва тритерпен сақлайди. Фенхел мойидан турли хил элексирлар тайёрланиб, балғам кўчиришда, йўталнинг олдини олишда ва томоқ йўлларини юмшатишда ишлатилади. Парфюмерияда эса фенхел мойидан упаларга хушбўй ҳид бериш учун фойдаланилади [137,163] (илова – 290-бет).
Шўр тупроқларда ўсимликлар уруғдан экилди. Уруғ унувчанлиги ўртача шўрланган тупроқларда 8% ва сақланиши 75,0% ни ташкил этган бўлса, кучли шўрланган тупроқларда тегишли ҳолда 52,0 – 93,2% ни ташкил этди.
Доривор арпабодиён шўр тупроқларда чидамли ўсимлик сифатида ўсиш ва ривожланиши жадал ўтади.
Ўртача шўрланган тупроқларда ўсимликларнинг асосий поялари
110,010,26 см ва улардаги барглар 5,00,71 ни ташкил этади. 1- вегетация йилида асосий пояларда 3,40,75 та 1- тартибли новдалар ҳосил бўлади ва узунлиги -50,02,0 см га етган бўлса, 2- тартибли новдалар 3,40,75 та ва узунлиги -30,62,93 см га етади. 1- вегетация йилида ўсимликлар генератив даврга киради, вегетациянинг охирида эса, уларда ўртача 116,014,75 - шаклланган уруғлар ва 175,428,08 - пишган уруғлар қайд этилди. 2- вегетация йилида эса ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши янада жадаллашади ва асосий поянинг узунлиги -170,010,62 см, барг сони 18,22,27 та ни ташкил этади. Асосий пояларнинг пастки қисми июл ойининг ўрталарига келиб ёғочлаша бошлайди ва 29,32,35 см га етади. Шунингдек, 2- вегетация йилида асосий пояда 17,03,11 та 1- тартибли новдалар ҳосил бўлиб, уларнинг узунлиги ўртача 125,07,62 см га ёки 2- тартибли новдаларнинг сони 9,41,50 та, узунлиги -48,06,38 см га етади. 2-вегетация йилида ўсимликлар генератив аъзоларининг 6 - 7 бараварга кўпайганлиги кузатилади. Ўтказилган 2 йиллик морфометрик кузатишлар натижаларига кўра, кучли шўрланган тупроқларда ҳам ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиш кўрсаткичлари юқори бўлади. Яъни, 1- вегетация йилида асосий поянинг узунлиги -120,14,97 см ва барглар сони 13,22,63 та, 2- вегетация йилида бу кўрсаткичлар мувофиқ ҳолда 176,69,06 см - 21,02,43 та га етганлиги қайд этилган.
Дастлабки вегетация йилида асосий пояда 9,51,51 та 1- тартибли новдалар ҳосил бўлиб, ўртача 34,15,38 см га ўсади. 2- вегетация йилида эса, уларнинг сони 8,01,87 та ва узунлиги -97,04,81 см ни ташкил этади. Шунингдек, 2- вегетация йилида 2- тартибли новдалар ҳам ҳосил бўлади ва уларнинг сони 15,01,30 та ва узунлиги -48,02,54 см га етади.
Кучли шўрланган тупроқларда ўсимликлар генератив фазага 2- вегетация йилида киради. Вегетациянинг охирги ойларида 11,82,00 – тўп ғунчалар, 14,60,87 – тўп гуллар, 116,011,47 - шаклланган тўп уруғлар ва 135,013,80 - пишган тўп уруғлар кузатилган. Суғориладиган шўрланмаган тупроқларда ўтказилган тажрибаларда ўсимликларнинг уруғ (хом-ашё) ҳосилдорлиги 1,0-1,5 т/га ни ва лалмикор ерларда -1,0 т/га ни ташкил этган [128]. Шўр тупроқларда эса ҳосилдорлик аниқланганда ўсимликларнинг ер устки қисми 3,110,47 т/га ва уруғ 0,800,07 т/га ни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |