3-4-мавзу. Минерал тоғ жинсларининг пайдо бўлиши р е ж а: Минераллар ҳақида умумий тушунча



Download 258,11 Kb.
bet6/9
Sana23.06.2022
Hajmi258,11 Kb.
#696161
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3-4. Мавзу. Минерал тоғ жинслари (1)

Соф элементлар.
Бу синфга 50 га якин минераллар мансуб булиб, улар Ер пусти массасининг 0,1%ини ташкил килади. Кенг таркалган соф тугма элементларга, олтин, кумуш, платина, симоб, мис, олмос, графит, олтингугурт ва х.к.киради. Улар тог жинсини хосил килувчи минераллар гурухига кирмайди.
Сульфидлар.
Бу минералларнинг сони 200 га якин ва улар Ер пусти массасининг 0,15%ини ташкил килади. Улар асосан рангли металл ва олтингугуртнинг бирикмаларидир. Бу гурух минералларига катта солиштирма огирлик, металсимон ялтироклик, нисбатан юмшоклик хусусиятлари хосдир. Сульфидларга хос минералларга пирит (FeS2), халькопирит (CuFeS2) галенит (PbS), сфалерит (ZnS) ва бошкалар киради. Сульфидлар рангли металл маъданлари хисобланиб, тог жинси хосил килувчи минералларга кирмайди.
Галоид бирикмалари.
Бу синфга 100 га якин минерал киради. Улар хлорли ва фторли водород ва бошка кислоталарнинг тузлари хисобланади. Бирикмаларда калий, натрий, магний, кальций ва бошка металлар учрайди. Галоид бирикмалари юкори хароратда магматик эритмалардан пневматолит ва гидротермал (флюорит) жараёнлар натижасида ва денгиз ва кул тагларида (ош тузи) хосил булади.
Галит (ош тузи) - тош тузининг катламлари куринишида кадимги денгиз ва кулларда хосил булган. Бу минераллар билан биргаликда сильвин (калий тузи) учрайди.
Оксидлар ва гидрооксидлар.
Бу гурухга кирган минералларнинг сони 200 га якин ва Ер пустининг 17% массасини ташкил килади. Уларда кварц гурухи минераллари (SiO2) темир оксидлари ва гидрооксидлари - гематит (Fe2O3), магнетит (Fe3O4), лимонит (Fe2O5* nH2O), алюминий оксидлари ва гидрооксидлари - корунд (Al2O3), боксит (Al2O3*2H2O) лар энг куп таркалган. Кварц ва оксид гурухига кирадиган бошка минераллар тог жинсини хосил килувчи минералларга киради.
Карбонатлар. Бу гурухдаги минералларнинг сони 80 га якин булиб, Ер пустининг 1,7 фойизини ташкил килади. Бу синфдаги минераллар углерод кислотасининг тузлари хисобланади. Карбонатлар одатда оч рангларга буялган, каттиклиги ва солиштирма огирлиги кичик булади. Кальцит (СаСО3), доломит (СаМg(СО3))2 ва сидерит (FеCO3) лар карбонат минералларнинг кенг таркалган намоёндаларидир. Сульфатлар. Сульфатларга 260 га якин минерал киради ва ер пустининг 0,1 фойизини ташкил килади. Уларнинг хосил булиши ер юзи сувларидан чукмага тушиш жараёни билан хамда сульфидларнинг оксидланиши билан боглик. Бу синфдаги минералларга барит (ВаSO4), ангидрит (СаSO4), гипс (СаSО4*2Н2О) мирабилит (Na2SO4*10Н2О) ва бошкалар киради. Купгина сульфатлар тог жинси хосил килувчи минераллардир. Фосфатлар. Фосфор кислотасининг (Н3РО4) тузлари табиатда кенг таркалган ва ер пустининг 1 фойиз массасини ташкил килади. Фосфатларга хос булган намунасига апатит ва фосфоритлар киради.
Силикатлар.
Бу синфга 800 га якин минераллар киради ва ер пустидаги минералларнинг 75-85 % ташкил килади.
Силикатларнинг хосил булиши совиётган магматик эритманинг кристалланиши билан боглик. Силикатларга оливин, гранат, авгит, роговая обманка, тальк, каолинит, мусковит, биотит, хлорит, дала шпати минераллари киради. Силикатлар асосий жинс хосил килувчи минераллар хисобланади ва кенг таркалган тог жинсларининг асосий таркибини хосил килади. Органик бирикмалар хосил булиш шароити буйича ер юзасида усимлик ва хайвонат колдикларининг тупланиши ва уларнинг кислород етишмайдиган шароитда кайта узгариши билан боглик. Органик минералларга озокерит, янтарь, асфальтит ва бошкалар киради.
Тог жинслари тугрисида умумий тушунчалар ва уларни синфларга булиниши
Минераллар одатда муайян бир шароитда минерал агрегатларини хосил килади. Минералларнинг бундай табиий бирикмалари тог жинслари деб аталади. Тог жинслари шу хосил булган мавжуд шароит учун доимий булган таркибга ва тузилишга эга булади.
Тог жинсларининг асосий таркиби бир хил минералдан (мономинерал) ёки бир неча хил минераллардан (полиминерал) ташкил топиши мумкин.
Агар тог жинси таркибида айрим минералларнинг микдори 10% дан ортик булса, бундай минералларни жинс хосил килувчи минераллар, 10% дан кам булса иккинчи даражали акцессор минераллар дейилади.
Бирламчи минераллар тог жинси билан бир вактда пайдо булади ва уларнинг таркибида деярли узгармаган холда сакланиб коладилар. Иккиламчи минераллар эса тог жинслари шаклланиб булганидан сунг содир буладиган геологик жараёнлар натижасида хосил буладилар.
Тог жинсларининг минерал таркибини аниклаш, уларнинг таркибий кисмини урганишга имкон берса, тог жинслари кандай хосил булган деган саволга уларнинг структураси ва текстураларини урганиш жавоб беради.
Тог жинсининг структураси (ички тузилиши) тог жинслари таркибий кисмининг (минерал булакларининг) катталиги, шакли ва узаро муносабати билан боглик булган, тузилишининг узига хос белгиларини курсатади. Текстура тог жинсини ташкил килувчи минерал булакларининг фазода жойлашиши ва таксимланишини курсатувчи белгилар йигиндисини курсатади.
Тог жинслари хосил булиш шароитига (генезис) караб шартли равишда учта синфга булинади:

Download 258,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish