Минерал деб нимага айтилади?
Минералларнинг ер юзасида неча сони мавжуд?
Минераллар қандай ҳосил бўлади?
Минераллар неча хил тури бор?
Тоғ жинсларининг асосий таркибини ташкил қилувчи минераллар сифатида қанча минерални биласиз?
Минералларнинг қандай хоссалари мавжуд?
ТОҒ ЖИНСЛАРИ ТУЗИЛИШИ-минерал ва минерал агрегатларидан иборат тоғ жинсларининг тузилиш тавсифи. «Тоғ жинслари тузилиши” умлашма термин бўлиб, тоғ жинсларининг структураси ва текстураси тушунчасини ўз ичига олади. Структура минералларнинг ўлчами, шакли ва ўзаро жойланиши билан аникланади; текстура тоғ жинсларининг йирикроқ таркибий қисми (минерал агрегатлар)нинг умумий ҳамда бўшлиқца жойлашиш хусусиятлари билан аникланади.
Магматик тоғ жинсларининг тузилиши. Магматик тоғ жинсларининг структурам магманинг таркиби ва унинг совиш шароитларига боғлиқ. Отқинди,томир ва эффузив жинсларда улар турлича бўлади. Отқинди жинслар учун тўлиқ кристалли структуралар хос бўлиб, унда жинсларнинг барча моддалари қайта кристалланади. Магма таркибида учувчи компонентларнинг бўлиши кристалланиш трасини пасайтиради ва магманинг қайишқоклигини камайтиради, булар эса кристаллизация жараёнини тўлиқ бўлишига сабаб бўлади. Шунинг учун, нордон магманинг чуқур шароитда, учувчи компонентларни сақлаган ҳолда секин совиши тўлиқ кристалланган донадор жинслар (мас.,гранит) ҳосил бўлишига олиб келади. Идиоморфизмнинг турли даражадаги жинс ҳосил қилувчи минераллар йиғиндиси бўлган структуралар — гипидиоморф донадорли (гранит, сиенит ва диоритлар) дейилади. Эритмадан бир вақтнинг ўзида дала шпати ва кварцнинг ажралиши пегматитсимон ёки графиксимон структураларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Кристалларнинг нисбий ўлчамига қараб, текис донадор ва нотекис донадор бўлади. Нотекис донадорлари порфирли ва порфир кўринишли бўлади. Порфир кўринишли структураларда тоғ жинсининг массаси майда ва ўрта донали бўлиб, алохида минералларнинг йирик порфирли бўлакчаларидан ташкил топади. Отқинди жинслардаги текстуралар орасида энг аввало массивли ёки бир жинсли текстуралар бўлиб, уларда барча минераллар жинс бўйлаб бир текисда тарқалган ва ҳамма майдо нларда тахм. бир хил таркиб ва структурага эга бўлади. Ҳар хил жинсли такситли текстуралар ҳам кенг тарқалган. Йўлйўл ва флюидал текстуралар минералларнинг ориентирли жойлашуви билан кристалланаётган магманинг ҳаракатлари вактида вужудга келади. Томирли ва эффузив тоғ жинсларига порфирли структура хос бўлиб, у магманинг совиши ва учувчи компонентларнинг йўқолишига боғлиқ бўлган тез кристалланишини ифодалайди; баъзан бу структура откднди жисмларнинг чекка қисмларида кузатилади, тог жинсларининг асосини ташкил қилувчи зич (афанитли) массасида минералларнинг йирик холхол ажратмалари борлиги билан боғлиқ. Холхоллиги бўлмаган эффузив жинсларнинг структуралари афанитли деб аталади. Асосий массанинг структуралари орасида шиша ва крис. таллар (микролитлар) нисбатига қараб шишали ёки витрофирли, ярим кристалли ва микролитли структуралар фарк, қилинади. Эффузив жинсларнинг кристалланиш даражаси магманинг таркиби ва унинг кристалланиш геологик шароитига боғлиқ. Ер юзасида лаванинг совиши ва учувчи компонентларнинг йўқолиши биргаликда тез содир бўлади. Нордон ва ўртача лавалар (липаритли, андезитли) ярим кристалланган ва асосий массаларида ингичка (мм нинг ўндан ва юздан бир кисми) микролитлар бўлган шишасимон жинслар (обсидиан, пемза) ҳосил қилади. Асосий ва суюқроқ лавалар Ер юзасида ярим кристалланган жинслар кўринишида совийди. Эффузив жинсларнинг текстуралари орасида: массивли, флюидал, йўлйўл флюидаллилар бўлиб, улар турли рангдаги вулканик шиша, холхоллилик ва микролитлар параллел чизиқчали жойлашуви билан боғлиқ бўлади. Лавадаги газли пуфакчаларнинг миқдорига қараб ғовакли, пуфакчали ва пемзали текстуралар фарқ қилади. Бўшлиқлар иккиламчи минераллар (кварц, опал, цеолит, карбонатлар ва б.) билан тўлдирилганда бодомтошли текстуралар ҳосил бўлади.
Чўкинди тоғ жинсларининг тузилиши билан генезиси орасидаги алоқа отқинди жинсларникига қараганда янада яққолроқ кўринади. Чақиқ тоғ жинслари доналарининг ўзаро жойлашиши билан аникданадиган текстураси 3 хил асосий типда; тартибсиз, катламли ва флюидалли бўлади. Чақиқ тошлар цементланган (кварц, опал, кальцит) ёки ўзаро боғланмаган бўлиши мумкин. Органоген тоғ жинсларининг тузилиши, айниқса, кенг тарқалган карбонат жинслар (оҳактош, доломит) да хилмахил бўлади. Бу жинслар таркиб топган органик қолдиклар яхши сақланганда, структура буткул шу организмларнинг тавсифи билан аниқланади: бу структуралар биоморфли ва яхлит чиғанокли деб аталади. Биоген жинслар учун қайта кристалланиш ва метасоматизм структуралари хос. Хемоген тоғ жинсларининг тузилиши турли ўлчамдаги кристалл доналарининг ўсиши билан тавсифланади. Хемоген тоғ жинсларининг текстураси орасида оолитли, массивли ва катламлилари кўп тарқалган.
Метаморфик тоғ жинсларининг тузилиши. Метаморфик тоғ жинсларининг структура ва текстураси бирламчи чўкинди ва магматик тоғ жинсларининг қаттиқ ҳолатда катта чуқурликда литостатик босим таъсири остида, тралар ва эритмалар (флюидлар) таъсирида кўпинча деформация вазиятида қайта кристалланиши мобайнида минерал доналарининг маълум йўналишда ётиши, гнейсли ва сланецли текстураларга қонуниятли тарзда олиб келади. Метаморфик тоғ жинслари структуралари қаттиқ ёки эгилувчан муҳитда минералларнинг ўсиши натижасида пайдо бўлса, кристаллобластли дейилади. Текис донали ва нотекис донали структуралар бўлиб, улар майда донали жинслар массаси орасида минералларнинг йирик кристаллари кўплиги билан тавсифланади. Минерал доналарининг шаклига қараб метаморфик жинслар орасида гранобластли ёки донали (кварцитлар, мармарлар), леҒшдобластли ёки баргсимон шаклга эга бўлган минерал доналаридан таркиб топган (слюдали сланецлар, филлитлар) баргли, лепидогранобластли ёки дона барглилар фарқ қилинади. Агар метаморфик тоғ жинслари бошланғич структурасининг реликти сакланган бўлса, структуранинг номи бирламчи структура номига бласт сўзи қўшилиб (бластпорфирли, бластпеаммитли ва б.) айтилади. Метаморфик тоғ жинслари дастлабки жинслар текстурасининг реликти ҳам сакланиб қолиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |