Органоген тоғ жинсларининг тузилиши, айниқса, кенг тарқалган карбонат жинслар (оҳактош, доломит) да хилма хил бўлади. Бу жинслар таркиб топган органик қолдиклар яхши сақланганда, структура буткул шу организмларнинг тавсифи билан аниқланади: бу структуралар биоморфли ва яхлит чиғанокли деб аталади. Биоген жинслар учун қайта кристалланиш ва метасоматизм структуралари хос. Хемоген тоғ жинсларининг тузилиши турли ўлчамдаги кристалл доналарининг ўсиши билан тавсифланади. - Органоген тоғ жинсларининг тузилиши, айниқса, кенг тарқалган карбонат жинслар (оҳактош, доломит) да хилма хил бўлади. Бу жинслар таркиб топган органик қолдиклар яхши сақланганда, структура буткул шу организмларнинг тавсифи билан аниқланади: бу структуралар биоморфли ва яхлит чиғанокли деб аталади. Биоген жинслар учун қайта кристалланиш ва метасоматизм структуралари хос. Хемоген тоғ жинсларининг тузилиши турли ўлчамдаги кристалл доналарининг ўсиши билан тавсифланади.
- Хемоген тоғ жинсларининг текстураси орасида массивли ва катламлилари кўп тарқалган.
- Метаморфик тоғ жинсларининг тузилиши. Метаморфик тоғ жинсларининг структура ва текстураси бирламчи чўкинди ва магматик тоғ жинсларининг қаттиқ ҳолатда катта чуқурликда литостатик босим таъсири остида, тралар ва эритмалар (флюдлар) таъсирида кўпинча деформация вазиятида қайта кристалланиши мобайнида минерал доналарининг маълум йўналишда ётиши, гнейсли ва сланецли текстураларга қонуниятли тарзда олиб келади. Метаморфик тоғ жинслари структуралари қаттиқ ёки эгилувчан муҳитда минералларнинг ўсиши натижасида пайдо бўлса, кристаллопластли дейилади. Текис донали ва нотекис донали структуралар бўлиб, улар майда донали жинслар массаси орасида минералларнинг йирик кристаллари кўплиги билан тавсифланади
Минерал доналарининг шаклига қараб метаморфик жинслар орасида гранопластли ёки донали (кварцитлар, мармарлар) ёки баргсимон шаклга эга бўлган минерал доналаридан таркиб топган (слюдали сланецлар, филлитлар) баргли, лепидогранопластли ёки дона барглилар фарқ қилинади. Агар метаморфик тоғ жинслари бошланғич структурасининг реликти сақланган бўлса, структуранинг номи бирламчи структура номига бласт сўзи қўшилиб (бластпорфирли, бластпеаммитли ва б.) айтилади. Метаморфик тоғ жинслари дастлабки жинслар текстурасининг реликти ҳам сакланиб қолиши мумкин. - Минерал доналарининг шаклига қараб метаморфик жинслар орасида гранопластли ёки донали (кварцитлар, мармарлар) ёки баргсимон шаклга эга бўлган минерал доналаридан таркиб топган (слюдали сланецлар, филлитлар) баргли, лепидогранопластли ёки дона барглилар фарқ қилинади. Агар метаморфик тоғ жинслари бошланғич структурасининг реликти сақланган бўлса, структуранинг номи бирламчи структура номига бласт сўзи қўшилиб (бластпорфирли, бластпеаммитли ва б.) айтилади. Метаморфик тоғ жинслари дастлабки жинслар текстурасининг реликти ҳам сакланиб қолиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |