3-4-МАВЗУ. МИНЕРАЛ ТОҒ ЖИНСЛАРИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
Р Е Ж А:
1.Минераллар ҳақида умумий тушунча.
2.Минералларнинг пайдо бўлиши, тузилиши, турлари, табиатда учраш қонуниятлари, классификацияси.
1.Минераллар ҳақида умумий тушунча.
ТОҒ ЖИНСЛАРИ ТУЗИЛИШИ-минерал ва минерал агрегатларидан иборат тоғ жинсларининг тузилиш тавсифи. «Тоғ жинслари тузилиши” умумлашма термин бўлиб, тоғ жинсларининг структураси ва текстураси тушунчасини ўз ичига олади. Структура минералларнинг ўлчами, шакли ва ўзаро жойланиши билан аникланади; текстура тоғ жинсларининг йирикроқ таркибий қисми (минерал агрегатлар) нинг умумий ҳамда бўшлиққа жойлашиш хусусиятлари билан аникланади.
Магматик тоғ жинсларининг тузилиши. Магматик тоғ жинсларининг структураси магманинг таркиби ва унинг совиш шароитларига боғлиқ. Отқинди, томир ва эффузив жинсларда улар турлича бўлади. Отқинди жинслар учун тўлиқ кристалли структуралар хос бўлиб, унда жинсларнинг барча моддалари қайта кристалланади. Магма таркибида учувчи компонентларнинг бўлиши кристалланиш трасини пасайтиради ва магманинг қайишқоклигини камайтиради, булар эса кристаллизация жараёнини тўлиқ бўлишига сабаб бўлади. Шунинг учун, нордон магманинг чуқур шароитда, учувчи компонентларни сақлаган ҳолда секин совиши тўлиқ кристалланган донадор жинслар (мас.,гранит) ҳосил бўлишига олиб келади. Идиоморфизмнинг турли даражадаги жинс ҳосил қилувчи минераллар йиғиндиси бўлган структуралар-гипидиоморф донадорли (гранит, сиенит ва диоритлар) дейилади. Эритмадан бир вақтнинг ўзида дала шпати ва кварцнинг ажралиши пегматитсимон ёки графиксимон структураларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Кристалларнинг нисбий ўлчамига қараб, текис донадор ва нотекис донадор бўлади. - Магматик тоғ жинсларининг тузилиши. Магматик тоғ жинсларининг структураси магманинг таркиби ва унинг совиш шароитларига боғлиқ. Отқинди, томир ва эффузив жинсларда улар турлича бўлади. Отқинди жинслар учун тўлиқ кристалли структуралар хос бўлиб, унда жинсларнинг барча моддалари қайта кристалланади. Магма таркибида учувчи компонентларнинг бўлиши кристалланиш трасини пасайтиради ва магманинг қайишқоклигини камайтиради, булар эса кристаллизация жараёнини тўлиқ бўлишига сабаб бўлади. Шунинг учун, нордон магманинг чуқур шароитда, учувчи компонентларни сақлаган ҳолда секин совиши тўлиқ кристалланган донадор жинслар (мас.,гранит) ҳосил бўлишига олиб келади. Идиоморфизмнинг турли даражадаги жинс ҳосил қилувчи минераллар йиғиндиси бўлган структуралар-гипидиоморф донадорли (гранит, сиенит ва диоритлар) дейилади. Эритмадан бир вақтнинг ўзида дала шпати ва кварцнинг ажралиши пегматитсимон ёки графиксимон структураларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Кристалларнинг нисбий ўлчамига қараб, текис донадор ва нотекис донадор бўлади.
- Нотекис донадорлари порфирли ва порфир кўринишли бўлади. Порфир кўринишли структураларда тоғ жинсининг массаси майда ва ўрта донали бўлиб, алохида минералларнинг йирик порфирли бўлакчаларидан ташкил топади.
Do'stlaringiz bilan baham: |