Отқинди жинслардаги текстуралар орасида энг аввало массивли ёки бир жинсли текстуралар бўлиб, уларда барча минераллар жинс бўйлаб бир текисда тарқалган ва ҳамма майдонларда тахминий бир хил таркиб ва структурага эга бўлади. Ҳар хил жинсли такситли текстуралар ҳам кенг тарқалган. Йўл йўл ва флюдал текстуралар минералларнинг ориентирли жойлашуви билан кристалланаётган магманинг ҳаракатлари вактида вужудга келади. - Отқинди жинслардаги текстуралар орасида энг аввало массивли ёки бир жинсли текстуралар бўлиб, уларда барча минераллар жинс бўйлаб бир текисда тарқалган ва ҳамма майдонларда тахминий бир хил таркиб ва структурага эга бўлади. Ҳар хил жинсли такситли текстуралар ҳам кенг тарқалган. Йўл йўл ва флюдал текстуралар минералларнинг ориентирли жойлашуви билан кристалланаётган магманинг ҳаракатлари вактида вужудга келади.
- Томирли ва эффузив тоғ жинсларига порфирли структурага хос бўлиб, у магманинг совиши ва учувчи компонентларнинг йўқолишига боғлиқ бўлган тез кристалланишини ифодалайди; баъзан бу структура отқинди жисмларнинг чекка қисмларида кузатилади, тоғ жинсларининг асосини ташкил қилувчи зич (афанитли) массасида минералларнинг йирик хол хол ажратмалари борлиги билан боғлиқ. Хол холлиги бўлмаган эффузив жинсларнинг структуралари афанитли деб аталади. Асосий массанинг структуралари орасида шиша ва кристаллар (микролитлар) нисбатига қараб шишали ёки фитрофирли, ярим кристалли ва микролитли структуралар фарқ қилинади. Эффузив жинсларнинг кристалланиш даражаси магманинг таркиби ва унинг кристалланиш геологик шароитига боғлиқ.
Ер юзасида лаванинг совиши ва учувчи компонентларнинг йўқолиши биргаликда тез содир бўлади. Нордон ва ўртача лавалар (липаритли, андезитли) ярим кристалланган ва асосий массаларида ингичка (мм нинг ўндан ва юздан бир кисми) микролитлар бўлган шишасимон жинслар (обсидиан, пемза) ҳосил қилади. - Ер юзасида лаванинг совиши ва учувчи компонентларнинг йўқолиши биргаликда тез содир бўлади. Нордон ва ўртача лавалар (липаритли, андезитли) ярим кристалланган ва асосий массаларида ингичка (мм нинг ўндан ва юздан бир кисми) микролитлар бўлган шишасимон жинслар (обсидиан, пемза) ҳосил қилади.
- Асосий ва суюқроқ лавалар Ер юзасида ярим кристалланган жинслар кўринишида совийди. Эффузив жинсларнинг текстуралари орасида: массивли, флюдал, йўл йўл флюдаллилар бўлиб, улар турли рангдаги вулканик шиша, хол холлилик ва микролитлар параллел чизиқчали жойлашуви билан боғлиқ бўлади. Лавадаги газли пуфакчаларнинг миқдорига қараб ғовакли, пуфакчали ва пемзали текстуралар фарқ қилади. Бўшлиқлар иккиламчи минераллар (кварц, опал, цеолит, карбонатлар ва б.) билан тўлдирилганда бодомтошли текстуралар ҳосил бўлади.
- Чўкинди тоғ жинсларининг тузилиши билан генезиси орасидаги алоқа отқинди жинсларникига қараганда янада яққолроқ кўринади. Чақиқ тоғ жинслари доналарининг ўзаро жойлашиши билан аникланадиган текстураси 3 хил асосий типда; тартибсиз, қатламли ва флюдалли бўлади. Чақиқ тошлар цементланган (кварц, опал, кальцит) ёки ўзаро боғланмаган бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |